11 May 2019
08:33 - Қозоғистонда президент сайловлари 2019 йил 9 июнда бўлади, аммо номзодлар 6 майгача рўйхатга олинибди
Шу йил бошида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой истеъфога кетишини билдиргандан кейин, Конституцияга кўра, президентлик ваколатлари мамлакат Сенатининг раиси Қосим-Жомарт Тўқаевга топширилган эди. Аммо, у 9 апрелда президент сайловлари эълон қилди ва сайловларни 9 июнга белгилади. Номзод кўрсатишга 10 апрелдан 28 апрель кечқурунгача вақт берилди. Шу вақт ичида 9 номзод кўрсатилди. Кейин улардан бири ўз номзодини қайтариб олди, бошқа бирини Марказий Сайлов Комиссияси рўйхатга олмади.

6 майгача қолган 7 номзод рўйхатга олинди. Мана уларнинг рўйхати:

1. Қосим-Жомарт Тўқаев – жорийдаги президент, унинг янги сайловларга номзоди ҳокимиятдаги Нур-Ватан Партияси тарафидан кўрсатилган.

2. Туге Садибек – номзоди қандайдир жамоат ташкилоти номидан кўрсатилган.

3. Амангелди Таспихов – Қозоғистон Профсоюзлар Федерацияси.

4. Дания Еспаева – Қозоғистоннинг Оқ Йўл Демократик Партияси.

5. Толеутай Рахимбеков - Халқ Демократик Патриотлар Партияси.

6. Жамбил Ахметбеков - Қозоғистон Коммуниятик Халқ Партияси.

7. Амиржан Косанов – Бирлашган Миллий-Патриотик Ҳаракат.

Ҳеч шубҳа йўқки, сайловларда ҳокимиятдаги партиянинг номзоди Қосим-Жомарт Тўқаев ғалаба қозонади. Қолаверса, сайловлар шунчаки масхарабозлик ўйини.