07 May 2019
01:42 - Осмон узилиб тушмади, аммо Доналд Трамп тилини тия олмади ва кеча Нью-Йорк биржасида Dow Jones индекси бироз тушди

Ўтган шанба кунидаги, яъни 4 майдаги Нью-Йорк биржасига оид хабаримизни қуйидаги сўзлар билан тугатган эдик: “Бу ҳафтанинг чоршанба-пайшанба кунлари турли сабаблар билан Dow Jones индекси 285 поғанага тушиб кетди. Кеча эса, АҚШда ишсизлик даражаси 49 йиллик минимумга тушгани маълум бўлиши билан, Dow Jones индекси 200 поғанага юксалди ва Dow Jones индекси бу ҳафтанинг охирги иш кунини 26 минг 505 билан тугатди. Осмон узилиб ерга тушмаса, келаётган душанба куни Dow Jones индекси янада юксалади.”

Очиғини айтиш керак, осмон узилиб ерга тушмади, аммо АҚШ Президенти Доналд Трамп ўз тилини тия олмади ва айнан 4 май куни Хитойдан келаётган товарлар учун божхона пошлинасини 2,5 фоизга ошириш ниятини билдирди. Унинг гаплари туфайли, кеча душанба куни биржа очилганда, Dow Jones индекси бир пасда тахминан 400 поғанага тушиб кетди.

Аммо, тезда кўриндики, ҳақиқат ҳамма нарсадан юқори. Куннинг охиригача Dow Jones индекси асосан юксалиб борди ва кеча 6 майда Нью-Йорк фондлар биржаси бекилганда 26 минг 438 бўлди. Яъни, кеча бу индекс бор-йўғи 73 поғана пастга тушди.