05 May 2019
22:39 - Ўзбекистоннинг кадда-Сенаторлари масхарабозлик ичида: Олий Мажлис Сенатининг 2 кунлик йиғилишида кўз бўямачиликдан бошқа нарса бўлмади

2019 йил 3-4 май кунлари Олий Мажлис Сенати 2 кунлик ялпи мажлисини ўтказди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган хабарлар кўрсатмоқдаки, бу ялпи мажлис аввалгилари каби масхарабозлик руҳида ўтган. Энг қизиғи, биронта хабарда 100 кишилик Сенатнинг қанча кадда-Сенатори мажлисда иштирок этгани умуман тилга олинмайди. Аммо, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва марказий идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этгани алоҳида урғуланади.

Шу ерда биз ишлатаётган “кадда-Сенатор” ифодасига тушунтириш беришимиз лозим. Аввалги хабарларимзда ҳам айтиб келаётганимиздек, “кадда-Сенатор” – Ливиянинг бир маҳаллардаги қонхўр диктатори Муаммар Каддафий таклиф қилган янгича усул билан сайланган Сенатордир. Муаммар Каддафийнинг таклифига кўра, энг паст даражадаги турли кенгашларгина тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланиши керак, аммо, иккинчи ва ундан юқори даражали кенгашлар бир поғана паст даражадаги кенгашлар аъзоларининг қўшма йиғилишида сайланади. Тожик аслли ҳаромий президент Ислом Карим айнан Каддафийнинг усули билан Олий Мажлис Сенатининг 86 аъзосини сайлашни ва қолган 14 сенаторни президент тайинлашини қонунлаштирганди. Шу сабабли Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини “каддда-Сенатор” деб аташ жуда мантиқлидир.

Энди асосий мавзуга қайтамиз. Сенатнинг 3 май кунги ялпи мажлисида кадда-Сенаторлар 8 та қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Умумий гаплардан иборат хабарларда кўрилаётган қонун лойиҳаларининг қандай жойларига эътибор берилгани ҳам айтилмайди, аммо ҳар бир қонун қабул қилингани урғуланади. Яъни, Сенат ялпи мажлисининг биринчи кунги йиғилиши узоқ йиллардан бери яратилган анъанага биноан оддий масхарабозлик ўйини бўлган.

Сенатнинг 4 майдаги мажлисига Шавкат Мирзиёнинг тавсияси билан янгича руҳ берилганга ўхшайди. Айнан шу кунги йиғилишни Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Отабек Муроднинг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитишдан бошладилар.

Ҳеч шубҳа йўқки, Бош Прокурор Отабек Мурод содда кадда-Сенаторларни лақиллатиш билан шуғулланган. Унинг айтишича, 2018 йилида жиноятчиликни ўтган йилга нисбатан 33,5 фоизга камайтиришга эришилган. Энг қизиғи, дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтингида Сингапур, Норвегия, Исландия, Финляндия давлатларидан кейин 5-ўринни Ўзбекистон эгаллабди. Бу 4 давлат ростдан ҳам дунёнинг энг хавфсиз давлатлари бўлиши табиийдир. Аммо, Ўзбекистон улардан кейин 5-чи ўринни олганига Отабек Муроднинг ўзидан бошқа ҳеч ким ишонмайди.

Бундан ташқари, хуфёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилаётганини урғулаган Отабек Мурод ҳамма нарса бизда “Во!” эканлигини лақма кадда-Сенаторларга кўрсатиб берибди. Коррупция ва порахўрликни тугатиш ҳақида гапирар экан, олифтагарчилик қилиб, "Биз олишни эмас, беришни тўхтатишимиз керак" дейишгача борибди. Бундан руҳланиб кетган кадда-Сенаторлар муҳокама якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарорини қабул қилишибди. Аммо, қарор нимадан иборат эканлиги хабарларда айтилмайди.

Сўнгра парламентнинг юқори палатаси аъзолари қуйидаги ҳисобатларни тинглашибди:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатасининг 2018 йилдаги фаолияти;

- Тошкент вилоятида ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти.

Шундан сўнг кадда-Сенаторлар 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига парламент сўрови юбориш, Сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт Вазирига парламент сўрови юбориш масаласини муҳокама қилишибди.

Мажлиснинг охирида кадда-Сенаторлар Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқдиблар.

Ҳамма кўриб чиқилган масалалар бўйича кадда-Сенаторлар тегишли қарорлар қабул қилибдилар. Аммо, бу қарорларда нималар айтилгани хабарларда умуман тилга олинмайди.

Муҳим бўлгани, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси шундай масхарабозликлар билан ўз ўз ишини якунлабди.