01 May 2019
07:14 - ЎзА хабарчиликдаги масхарабозлигини АҚШга ҳам боғлашга киришибди ва бечора Зилола Ашуровани шарманда қилибди

Кеча 2019 йил 30 апрелда Ўзбекистон ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА “Ватандошимиз АҚШда ўзбек маданиятини тарғиб қилмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилди.

Хабарда айтилишича, асли бухоролик Зилола Ашурова ҳозирда океан ортида кичик бизнес фаолиятини юритмоқда, АҚШдаги ҳунармандчилик бозорларига чиқиб, ўзбек миллий кашта ва адрас буюмлари савдоси билан шуғулланмоқда. Бу йил АҚШда кенг нишонланган Наврўз байрами арафасида Зилола Ашурованинг Ўзбекистонга бағишланган навбатдаги кўргазмаси ташкил этилибди. Унинг энг катта орзуси АҚШда, ўзи яшаб турган Массачусетс штатида болалар учун ўзбек мактабини очиш эмиш.

Қаранг, бу Зилола исмли аёл АҚШда ўзбек миллий кашта ва адрас буюмлари савдосини йўлга қўйганмиш. Ваҳолангки, АҚШнинг ўзбеклар кўп яшайдиган Филаделфия шаҳрида ва ҳатто Нью-Йоркнинг Бруклин деб аталган қисмида бунақа савдо йўлга қўйилмаган. АҚШда ўзбекча мактаб очиш тўғрисида эса, ақли жойида бўлмаган одамгина ўйлаши мумкин.

Шуни билиш керакки, Массачусетс штати ўз пойтахти Бостон шаҳрининг чеккасида жойлашган Массачусетс Технологигик Институти билан дунёга машҳур. Бу олий ўқув юрти энг замонавий мутахассислар, авваламбор, робототехника ва сунъий интеллект соҳасига доир мутахассислар етиштириш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. У ва у билан боғлиқ илмий муассасаларда 81 нафар Нобель мукофоти лауреати ишлайди!!!

Зилола шундай марказда ўзбек маданиятини тарғиб қилиш ва бу ерда ўзбекча мактаб очишни орзу қилаётган бўлса, унинг ақли жойида эмаслигини тан олиш керак бўларди. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, бу ерда айб Зилола Ашуровада эмас, масхарабоз оммавий ахборот воситаси бўлган ЎзАнинг бу хабарни тайёрлаган Сайёра Шоева исмли масхарабоз журналистида.

Расмдаги Зилолани масхарабоз қилиб кўрсатувчи кўргазмасига қаранг. Наҳотки, ЎзАнинг масхарабозлари 21 асрда кимнидир деворга осиб қўйилган гиламсифат нарсалар қизиқтиради деб ўйлашади. Бошқа тарафдан, тан олиш керакки, АҚШдек дунёнинг энг бой давлатида яшаб, Ўзбекистон ва халқнинг қашшоқлиги билан иши бўлмаган бу аёлда ҳам етарлича айб бор. У ҳам жазосини олиши керакмасми?