22 April 2019
22:29 - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Хитойга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2019 йил 24-27 апрель кунлари “Бир макон, бир йўл” Иккинчи Халқаро Форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.

Форум ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президентимиз форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказади. // ЎзА