14 March 2019
22:37 - Шавкат Мирзиё Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини 19 мартда демократлар билан нишонлаш арафсида Тошкентни айланибди. Ҳаммани шу байрамга чақирамиз!
Маҳаллий оммавий ахборт воситалари Шавкат Мирзиё бугун 14 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мақсадида шаҳарни айлангани ҳақида хабарлар тарқатмоқдалар.

Президент дастлаб Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюриб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона қурилиши билан танишибди. Кейин у Tashkent City яқинида қад ростлаган “Humo Arena” муз саройида олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечирибди. ЎзАнинг хабаридаги расмдан кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё билан бирга Бош вазир Абдулла Арип ҳам бўлган.

Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё 19 март куни Мустақиллик Майдонида Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида Тошкентни айланмоқда. Ва тўғри қилмоқда, чунки, Миллий Уйғониш Куни - 1989 йил 19 март куни ўзбекларни тарихида биринчи марта майдонларга олиб чиққан “Бирлик” Халқ Ҳаракатининггина байрами эмас, бутун халқнинг, бутун Ўзбекистоннинг байрами, жаҳон ўзбекларининг байрами.

Кечаги хабарларимиздан бирида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг Шавкат Мирзиёни 19 март куни ўтказиладиган Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини нишонлаш байрамига таклиф қилувчи мактуби эълон қилинган эди. Бу мактуб, Президент матбуот марказининг электрон адресига ва факс орқали Президент қароргоҳига ҳам юборилди.

Тошкент шаҳри ва деярли ҳамма вилоятларда Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини байрам қилиш учун 19 мартда Тошкентга бориш учун тайёргарликлар давом этмоқда.