08 March 2019
17:27 - Дунё давлатлари ва шаҳарларида ифлослик даражасини кўрсатувчи рўйхатларда ҳам Ўзбекистон ва Тошкент олдинги қаторларда. Офарин Шавкат Мирзиё жаноблари!
Ҳаво сифати ва ифлослик даражасини кузатиш билан шуғулланувчи AirVisual халқаро ташкилоти энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар ва шаҳарларнинг 2018 йил рўйхатини эълон қилди.

Дунёнинг 73 давлатини ўз ичига олган рўйхатдаги баъзи мамлакатларнинг ўрни қуйидагича:

Бангладеш -1
Покистон - 2
Ҳиндистон - 3
Афғонистон - 4
Ўзбекистон – 16
Қозоғистон – 20
Жанубий Корея - 27
Туркия - 31
Россия – 58
АҚШ - 65
Австралия - 71
Финландия - 72
Исландия - 73

Дунёнинг 87 шаҳрини ўз ичига олувчи рўйхатдаги баъзи шаҳарларнинг ўрни эса қуйидагича:

Улан-Батор – 1
Вухан (Хитой) – 2
Пекин -3
Дакка (Бангладеш) – 6
Тошкент – 9
Деҳли – 10
Қобул – 11
Остона – 29
Қуддус (Исроил) – 49
Москва – 50
Нью-Йорк – 69
Тел-Авив – 87

Қаранг, шу мудҳиш рўйхатда ҳам олдинги қаторлардамиз. Нима ҳам дердик, бечора Ўзбекистон ва унинг бечора пойтахти Тошкент деймиз. Табиий, “Офарин Шавкат Мирзиё жаноблари” деб қўшиб қўямиз. Чунки, айнан шу киши 13 йилдан бери Ўзбекистон Бош вазири, охирги 2 йилда Ўзбекистон Президентидир.