07 March 2019
06:11 - Ўзбекистонда ишсизлик 9,3 фоиз, аҳолининг ўртача ойлиги эса 100 доллар атрофида. Мустақиллик майдонида фарёд қилиш вақти келмадими?

Фақат рус тилида иш олиб борадиган vesti.uz сайти Ўзбекистон Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигига асосланиб, 2018 йилда ишсизлик даражаси 9,3% бўлганини шу йил 29 январда хабар қилганди. 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида ишсизлик 17% эканлиги, меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони 18,8 миллионлиги ҳам хабарда айтилган. Ислом Карим замонида ишсизлик даражаси ҳар доим 3 фоиздан кам деб эълон қилиниши, бунга ҳеч ким ишонмаслиги ҳам ҳаммага маълум эди.

Ишсизлик даражаси бўйича Ўзбекистонимизнинг аҳволи қандай дабдала эканлигини кўрсатиш учун айтиш керакки, ҳозир АҚШда ишсизлик даражаси 3,8 фоиз, Россияда 4,7 фоиз. Росияда ишсизлик даражаси аслида бундан ҳам кўп дейдиганлар бор. Аммо, улар тушуниши керакки, Россияда ишсизлик даражаси Ўзбекистонда каби катта бўлса эди, сони миллион атрофида бўлган ўзбеклар Россияга бориб иш тополмаган бўлардилар.

Келинг, энди ишлаётганларнинг аҳволи билан танишайлик. Шу йил 19 январдаги хабаримизда Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакат аҳолисининг 2018 йилда ўртача ойлиги ҳақида маълумотлар тарқатгани, уларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон бўйича ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи 2017 йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 1 миллион 822 минг 200 сўм бўлгани устидан кулган эдик.

Билмаганлар учун билдириш керакки, номинал ойликка - устамалар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация тўловлари, ишланмаган вақт учун тўловлар ва яна бир қатор текшириб бўлмайдиган нарсалар киради. Яъни, коммунистлар ишлатишни яхши кўрадиган номинал ойлик реал ойликдан анча кўп бўлади ва давлат истамаса, номинал ойликнинг асл қийматини текшириб ҳам бўлмайди. Ўзбекистонда реал эмас, номинал ойлик ҳақидагина маълумот тарқатилишининг сабаби ҳам шу.

Шулар туфайли эслатиш керакки, Ўзбекистонда ўртача номинал ойлик 2017 йил бўйича 1 млн 346 минг сўм, яъни долларнинг ўша пайтдаги курси бўйича 122 доллар деб эълон қилинган эди. 2018 йилда эса, 218 долларга чиққанмиш. Демак, бизда ўртача ойлик 25 фоизга эмас, 75 фоиздан кўпроққа ортган. Дунёда ҳач қачон бундай ортиш бўлмаган ва бўлолмайди. Тушуниш керакки, масхарабозлик идорасига айланган Давлат Статистика Қўмитаси қандай хабар тарақатаётганини ҳам тушунмайди.

Аслида, 2017 йилда ўртача ойлик 122 доллар бўлганига ҳам ишониб бўлмайди. Бизда йилига 15 фоизлик инфляция бўлаётганини ҳисобга олсак, аҳолининг ўртача ойлиги юксалаётгани ҳам йўқ, фақат тушиб бормоқда.

Сўнги пайтда тўхтовсиз такрорлаётганимиздек, шу йил 19 март – Миллий Уйғониш Кунининг 30 йилиги бўлади. Халқ ўша куни Мустақиллик Майдонига чиқиб, бу байрамни нишонлаши, айни замонда, Ўзбекистондаги мавжуд режимдан бундай ёлғон хабарлар тарқатишни тўхтатишни ҳам талаб қилиши керак.

Бу байрам ҳақида маълумот олиш учун “Тожиклар режимидан қутулайлик, Туркистонда яшайлик! (“Тожиклар режими” ва “тожик халқи”ни қориштирманг. “Немис фашизми” билан “немис халқи”нинг фарқига борганмиз-ку!)” сарлавҳали хабаримизнинг 2 та бўлимини қуйидаги адресларда кўришингиз мумкин:

1-чи бўлим: www.facebook.com/harakat.net/posts/2297122853898961?__tn__=K-R


2-чи бўлим: www.facebook.com/harakat.net/posts/2297127550565158?__tn__=K-R