19 November 2018
21:10 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 20 ноябрда кучга кирадиган курсини эълон қилди, сўм яна чўкибди

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 20 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8277,53 сўм (8271,27 сўм)

1 ЕВРО - 9451,28 (9374,66)

1 Россия рубли - 125,56 (121,79)

1 Жанубий Корея вони - 7,39 (7,32)

1 Қувайт динори – 27238,57 (27238,59)

1 Хитой юани - 1193,30 (1189,20)

1 Туркия лираси - 1552,77 (1515,00)

Кўриб турибмизки, бу рўйхатдаги ҳамма валюталарнинг сўмга нисбатан курси юксалган. Аммо, муҳим бўлгани, дунёда ҳукмронлик қилаётган АҚШ долларининг курса бироз бўлса ҳам юксалгани, бир ҳафтада яна 6,26 сўмга ортиб, 8277,53 сўмга чиқани.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланади.