21 October 2018
17:27 - Сенсация эмас: Афғонистонда сайловларнинг 2-чи куни ҳам терактлар давом этмоқда, сайловчиларнинг 1/3 қисмигина овоз берган. Ўзбекларнинг келажаги нима бўлади?

Кечаги хабаримиздан маълумки, Афғонистонда 2 йил аввал ўтказилиши керак бўлган парламент сайловлари у ерда давом этаётган ҳукмат-Толибон уруши туфайли кечиктирилган эди, кеча ўтказилди. Сайлов пайтида Толибон ва бошқа террористик ташкилотлар кўплаб терактлар уюштирдилар, сони ҳалигача аниқ бўлмаган қурбонлар бор. Тахминан 50 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Хабарлардан тушуниб бўлмайди, баъзи ҳудудларда ёки бутун Афғонистонда, сайловларни бугун ҳам давом эттиришга қарор қилинган эди. Терактлар ҳам давом этаётганини, бугунги терактларда 11 киши ҳалок бўлганини дунё ахборот воситалари билдирдилар.

Яна бир сенсация деб ҳам бўлмайдиган хабар шундан иборатки, русларнинг “Новости” Агентлиги Афғонистондаги “Мустақил Сайлов Комиссияси” номли ташкилотга асосланиб билдиришича, овоз бериши ҳуқуқига эга бўлган 8 миллон кишининг 3 миллиондан бироз кўпроғигина шу пайтгача овоз берган. Турли маълуморларга кўра, Афғонистон ҳудудларнинг ярмидан кўпроғи Толибон ва бошқа террористик гуруҳлар қўлида эканлини ҳисобга олсак, сайловчиларнинг ярмидан ҳам ками овоз беришда қатнашгани сенсация эмас.

Бунинг устига, бу мамлакатдаги сони 5 миллион атрофида бўлган ўзбекларнинг лидери Абдурашид Дўстим қаердалиги ҳам, у ва ўзбеклар нима қилаётгани ҳам номаълум. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё хўжайини Владимир Путинни кутиб олиш ва кузатиб юбориш каби нарсалар билан машғул. Унинг ўзбеклар билан иши ҳам йўқ, Ўзбекистонда ҳам, Афғонистонда ҳам.

Ўзбекистонда ўзбеклар ҳокимиятга келгандан кейин, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Туркистонда ва Афғонистоннинг ўзбеклар кўпроқ яшайдиган шимолида вазият бутунлай ўзгаради.

Ўзбеклар кўзингизни очинг. Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг муаммолари билан машғул бўлган ягона ташкилот “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигини қўллаб-қувватланг.

Расмда – Туркистон байроғи. Вақти келади, Туркистон - Туркэли бўлади.