26 September 2018
08:40 - Дадахон Ҳасан: Таржимаи ҳолим маним китобидан (3-4-қисм)

Кўрган кечирганларимдан

Бу Даврга келиб Бизнинг Озодлик ҳаракатларимизга катта зарба берилган, ва қанотлари кесилган қушга айланган эди. Мен бу вақтда Туркияга талпинаётган эдим. Ниҳоят Рауф Парфи билан маслаҳатни пухта қилиб Туркияга деб йўлга тушдик. Бизга шоир Мухаммад Ҳайдар хам йўлдош бўлган эди. Биз Чимкентдан Олмаотага, Олмаотадан Бакуга учиб кетдик. Рауф “Баку аэрапортида ЯК-40 самалёти ва шоир Тўра Мирзо бизни кутиб турибти, биз боришимиз заҳоти хаммамиз Истамбулга қараб учиб кетамиз”, деб менинг қулогимга лағмoн илган эди. Баку аэрапортига қўниб қарасак у ерда Тўра Мирзо хам, бизни кутаётган ЯК-40 самалёт хам йук. Мехмонхонадан жой олдик, эртаси куни Рауф биздан ажралди. У Ориф Ажал деган шоир оғайниси билан топишиб кўздан ғойиб булди. Орадан икки кун ўтиб Мухаммад Ҳайдар ҳам Тошкентга қараб жўнаб қолди. Мен эса Озорбайжондан чиқиш визасини ва Туркияга кириш визасини олиб, Туркияга кетишим керак эди, бироқ бу ишлар ғоят мураккаб экан. Бакудаги Туркия консуллигидан Туркияга кириш визасини олдим, бирок Бакудан чиқиш визасини олаолмадим. Бир неча кун Бокуда қолиб кетдим. Кунлардан бир куни мен Бакуда экан, Элчибей раҳбарлигида арманиларга қарши бир номойиш бўлган эди, номойишга қатнашиб мен ҳам нутқ килган эдим. Бу чиқишимдан кейин Бакуда Азорий Каримов фамиляли бир олим йигит мен билан хамиша бирга бўлди. Тошкентга учиш билети ҳам йўқ роса сарсон саргардон бўлдим. Нихоят Рафоил исмли туркчи бир оғамиз билетни тўғирлаб берди, Тошкентга эсон омон етиб келдим.

Салай Мадамин деганнинг Ўзбекистон мухолифатига хечкандай алокаси йук эди. У мухолифат тузилишига ҳаракат қилмаган, у тайёр тузилган мухолифатга эгалик килмокчи бўлган, тайёр ошга баковул бўмоқчи бўлганди. Аммо тажрибасизлик қилиб мухолифатни бошқара олмади. Демоқчиманки лидер бўлиш учун у лидер бўлиб туғулган бўлиши керак экан. Ҳақиқатан хам мухолифатчи бўлганда эди ҳар қандай шароитда эл юрти билан бирга бўларди. Ҳатто қамалган тақдирда ҳам юртидан ажралмаган бўларди. Афсуски, унда миллиятчилик ҳам, ватансеварлик ҳам, ҳатто оддий дипломатия ҳам йўқ экан. Муҳими унда кураш йўқ экан, яна муҳимдан муҳими унда нормал муомила йўқ. Одамлар билан тил топиб, улар билан аралашиб кетиш йўқ. Демак албатта уни қўллаб қуввотловчи сайловчи йўқ. Халк йўқ. Хорижда фақат беш ёки олтита шиноклардан иборат тарғибот ташвиқотчилари бор экан. Уни ҳимоя қилувчи унга умид боғловчи тарафдорлари кўпчилик бўлганда эди у ҳе йўқ бе йўқ, фақат роҳат фароғат истаб қамалишдан қўркиб ватанни тарк этармиди. Ўз элининг тортаётган меҳнат машаққатини кўраётган зулм зулматини кўрмасликка олиб, кўзини юмиб хориж сари кетармиди. Хорижда туриб халқнинг аянчли ахволини томоша қилармиди. Мен мухолифатчиман, мен лидарман дейишга Соливойнинг мутлақо маънавий ҳаққи йўқ. У оддий мухолифатчилар билан муроса қилишни билмайди. Унинг димоғи ҳамиша осмонда, гўёки бир ишни қойиллатиб қўйгандай сира пастга тушмайдилар. Шундайин қуруқ олифта қандай қилиб мухолифатчи бўладию омма унга эргашади. Шу феъл билан у нимага эришади. Бутун бошли халқни қулга айлантирганини ҳисобламаганда йигирма етти йилда нима қилди, курашдими йўқ!!!

Билимсиз бир ёзувчи ёзган мақоласида Салай Мадаминни Жалолиддин Мангубердига ўхшатибди. Мангуберди Мўғил босқинчиларига қарши қўлида қиличи билан мардона курашган Миллий қаҳрамонимиздир. Маҳмуд Ялавочга ўхшаш бир хоинни Мангубердига тенглаштириш уни ҳақорат қилишдир, мунофиқликдир! Ҳатто Чингизхондай Саркарда ҳам Унга ҳавас қилиб Жалолиддин Мангубердидай бир ўғлим бўлсайди деган. Салай Балой қайси босқинчига қарши қўлида қанақанги қуроли билан курашди. Ҳатто қўлида қалами билан курашмаганку. Рус босқинчиларига қарши халқ тилида ёзилган ҳеч қурса бирорта шеъри борми?! Ёки Биз Бирликчилар ташкил қилган бирорта намойишга қатнашиб рус империализми ва унинг босқинчилик сиёсатига қарши бирор оғиз сўз айтдими?! Йўқ, албатта! ! !

У фақат олифтагарчилик қилиб, фасон сотиб, мухолифатнинг пулини еб роҳат фароғатлар айлаб яшаб юрибди. Соливой биз билан сира сира бирлашмаган, бизларнинг орамизга кирмаган, биз билан якдил бўлмаган. У ҳар доим севимли акахони Каримов билан бирга бўлиб бизларнинг харакатимизни қандай қилиб йўқотишни план қилишган. Ҳатто фақат Бирлик халқ ҳаракатига қарши курашган окаси Ислом Каримовга астойдил хизмат килган. 1989 йил биринчи октябрдаги ўзбек тилига давлат тили мақомини талаб қилиб, хозирги мустақиллик майдонида уюштирган номойишимизга ҳам қатнашмаган. Намойишга қандай йул билан киришни мўлжал қилиб Рауф Парфи иккимиз Навоий кутубхонаси оркасида турганимизда Соливой бизга яқинлашиб келган эди. Юр биз билан ўзбек тилимизга довлат тили мақоми берилишини талаб қиламиз деганимизга қарамай, у Америкадан келган мухбирлар билан суҳбатим бор деб уйига қараб кетган эди. Ўшанда у ғирт ёлғон гапирган. Амеркадан ҳеч қандай мухбир келмаган эди. У профессоанал ёлғончи, ёлғон сўз тополмай қолгандагина рост сўзлашга мажбур бўлади, лекин ёлғон сўз тополмай қолган вақти бўлмаган бўлса керак. Энг катта гуноҳи азим ёлғончиликдир, деган эканлар пайғамбаримиз. У Озодлик деган шаллақилар радиосида ҳам фақат ёлғон гапирар эмиш. У ҳатто Бирликнинг қайсидир номойишида ҳам қатнашдим деганмиш уялмай нетмай. Ўша кунлари у акахонининг топшириғини бажариб номойишлар килмаймиз, номойишлар ман этилди, деган шиорни байроқ қилиб кўтариб юрган кунлар эди. У акахони билан бирлашиб номойишларимизга мутлоко қарши эди. Биз уларнинг қарорига қарама қарши ўлароқ номойишни бошлаб юборган эдик. У бизнинг ўша кунги номойишимизни кўриб, йиғилган номоишчиларнинг кўплигини кўриб ичи ўтиб кетган бўлиши аниқ. Чунки ўша кунги мухолифатнинг саъйи ҳаракатини юқорида севимли акаси кўриб турганди. Унинг билан кўришганда унинг юзига қандай каради экан, унга нима деб жавоб берди. Хуллас акасининг карғишига қолиб жувонимарг бўлиб кетмаслик учун жаноби олийлари номоишга катнашмасдилар. Чунки унга ўзбек тили керак эмас эди.

У чиндан ҳам мухолифатчи бўлганида, халқчил бўлганида эди, у президент билан эмас, биз билан бирга бўлиб, номойишга биз билан бирга қатнашиб, нутқ ирод килар эди. Афсуски ундай бўлмади начора. Ахир мухолифат рахбари мавжуд хукумат билан сиёсат юзасидан муроса қилмайдими, Бошқа мухолиф партиянинг раислари аъзолари билан парламентда бирга бўлмайдими. Парламентдаги мунозараларда қатнашмайдими. Мисол учунга Руссия парламентдаги мухолиф партиялар каби.

Озодликдаги Замира Шукур деган Озод домланинг севимли шогирдчаси бўлган бир жонон эса оғзидан суви оқиб Салай Мадаминни Бирликнинг асосчиси, сиёсий харакатларнинг раҳбари деб таърифлайди. Эй сочи узун ақли калта товуқ мия, хом ошқавоқ сен суйиб-суйиб шар қилиб шишираётган севимли салай алай балoйинг мухолифат лидери бўлиб, курашчи бўлиб қани айтчи мамалакатда қандайин курашлар қилди. Қўлидан нима иш келди?! Сен билмайсанку? Ҳатто у бирон марта биз билан номойишга чиқмаган. Совет империализмига қарши бирон бир маракада сўзламаган, эл юртни ҳимоя қилиб бирон ҳаракатларда бўлмаган, халқ орасига кириб бормаган. Сен буларни билмайсанку, бас, шундай экан ўзбеклар ишига аралашмоққа нима хаққинг бор?! Сен биз учун мутлоқо бегонасанку, ёки оғзингни кўпиртириб уни мадҳ этмасанг талоқ бўлиб қоласанми?! Лидер бўлиб у нималар қилди, Мисрда, Грузияда, Қирғизистонда, Арманистондаги каби инқилоб ясадими?! Йигирма етти йилдан буён мухолифатнинг нонини еб юриб еган нонини оқладими мухолифатчи бўлиб, ўзбек халки учун нима каромат кўрсатди, йигит бўлса мабодо йигитлик виждони ори номуси қани?! Ўзбекистонни бугунги вайрона ҳолга тушмоғига, иқтисодий ижтимоий жиҳатдан коррупсия ботқоғига ботишига, айниқса бир зулмкор зулми остида қолиб йигирма етти йил мобайнида халқимизнинг хору касод бўлишига, нарх навонинг энг баланд нуқтага сапчишига, сўмнинг гипр инфилация даражасига чиқишига, беш олти миллион ўзбекнинг хорижларга чиқиб кетишига, аёлларимизнинг хорижларда мардикор бўлиб хорланишига, Ўзбекистоннинг талон тарож бўлишига ўша сенинг сотқин фирибгаринг Салай сабабчидир. Чунки у мухолифатга қарши курашда Каримовга маслаҳатчи бўлган эди. Нихоят Бирлик халқ ҳаракати учун гўр қазган гўрков Мухаммад Солиҳ деган хоин бўлади, билмасанг, билгин.

Хориждаги тўрта мухолифатчининг ҳам бошини қовуштириб уларни идора кила билмади. Шунинг учунда уни мамлакатда хам хорижда хам кимса танимайди. Хориждаги мухолифатчилару ҳуқуқ химоячиларининг барча барчаси Cалай деса энсаси қотадиган бўлишибди. У ҳамманинг бадига тегибди, хуллас хориждаги мухолифату ҳуқуқбонлар Солиҳдан жирканадурғон бўлишибди.

1993 йилнинг ёз фасли эди, ўғлим Нодирхон кўчада сизни уч тўртта одам чақиришяпти деди. Ҳеч хавотир бўлмай кўчага чиқсам тўртта олифта кийинган йигитлар турган экан. Эшитаман, бизга не хизмат дедим. Мен билдимки улар милисия ходимлари. Улар биз билан шаҳар ички ишлар бошқармасига бориб келасиз, биз шу учун келдик дейишди. Мен қайси мошинга ўлтирайин дедим, биз жўнаб кетдик. Ниҳоят Навоий кўчасига етиб борганимизда мен уларга бошқарма қолиб кетдику, биз қаёкка кетяпмиз деганимда, улар Сизни бир бирликчи билан Жиззахда учраштирмоқчимиз деб жавоб қилишди. Жиззахга қоронғу тушганда кириб бордик. Жиззахда мошина алмашди, биз бошқа газ 69 мошинда Форишга қараб кетдик. Фориш ички ишлар бўлимига кириб бордик, бўлим бошлиғи бўлса керак, менга қараб сиз жиноят кодексини 61 статяси бўйича қамоққа олиндингиз деди ва мени подволдаги бир хонага киритиб эшикни беркитиб чикиб кетди.

Қамоқхонада Орловский деган рус боласи ҳам бор экан. У қуй ўғриси бўлиб қамалган экан. Бу хонада тўрт кун ётганимдан кейин суврати совуқ бир йигит хонага кириб менга Андижон шевасида дўк пўписа қилиб чиқ бу ердан деди ва бўлим бошлиғи олиб қўйган ҳужжатларимни менга кайтариб берди. Биз иккита Жигули мошинда Жиззахга қараб кетдик Жиззах, Ҳавос, Бекобод, Хўжанд орқали Риштонга кириб бордик. Йўлда бизларни тўхтатган ГАИларга шафёрлар гувоҳномаларини кўрсатарди. Улар ўзларини Кўкалдош фирмасининг раҳбарларимиз деб таништирдилар. Исмларини хам ўзгартириб айтдилар. Риштондан ўтиб Кафут қишлоғидан ўтганимизда айри йўлда мошинлар тўхтади. Ҳалига сулкати совуқ кимса келиб мени огоҳлантира бошлади: Олтиариқдан ҳеч ерга бормайсан, Тошкентга бормийсан, менинг одамларим сени кузатиб туришади. Мен пунктуални одамман, ўйингда ўтирасан, керак бўлса болаларингни ҳам олиб келамиз, деди ва мени мошиндан туширишиб ўзлари яна Риштон томон кетишди. Бу Андижонча шевада гапирган сулкати совуқ бола Асака Ички Ишлар Бошқармаси Жиноят Қидирув бўлими бошлиғи Бахтиёр деган кимса экан. Тошкентга келиб суриштириб билсам, мени Эрк партиясининг бўлгуси қурултойига қатнашмаслигим учун кўрилган чора - ТАДБИР экан. Олтиариқда бир кун туриб Тошкентга қайтиб келдим ва қурултойда қатнашдим. Солиҳнинг бизнинг "Бирлик"ка, умуман мухолифатга алоқаси йўқ эканлиги шу қурултойда ҳам билинди.

Бирликнинг Ташаббус гуруҳини ўз уйида ташкил этган - тузган, Ўзбекистонда биринчи бўлиб илк бора мухолифат ҳаракати тузишни бошлаган бу мен - Дадахон Ҳасандир. Салай Бирликни тузмаган, аксинча у Бирликка гўр қазган гўрковдир - Салай Алай Балойдир.

Салай Президент Каримовнинг суюмлиси бўлган. Ана шу суюмли Каримовнинг қўли - қули бўлиб орамизни бузди. Аввал парчалаб сўнгра миллий озодлик ҳаракатимизни йўқ қилиш учун "Бўлиб ташлаб ҳукмронлик қил" сиёсати остида иш олиб бораётган Каримовга анча хизмат қилди. Каримов уни бир марта ишлатди - Бирликни парчалаш учун бир марталик буюмдай. У бошиданоқ ўзининг кимлигини билдирган эди, Ҳаракатимизнинг биринчи 1989 йил 19 мартда Тошкентда Ленинг майдонида ўтган биринчи ва 9 апрелда Чуқурсойда ўтган иккинчи намойишимизда ҳам қатнашмаган, биз билан бир сафда бўлмаган. Курашмаган, аксинча бизнинг озодлик ҳаракатларимизга доим қарши бўлган. Ҳозир ҳам хорижда роҳат фароғат айлаб санқиб юрибди. Сотқин ва қўрқоқ киши ҳам мухолифат лидерлигига даво қиладими? Каримовнинг қатоғонлари жиддий тус олмасдан туриб, ҳеч қандай жабр кўрмасдан туриб биринчилардан бўлиб Ўзбекистондан қочиб кетди. Шу қадар қўрқоқ нотовон экан уйида ахмоқона шеърларини ёзиб қисиб ўтирганида Миллий Озодлик Ҳаракатимиз ниш урмасдан туриб юлиб ташланмасди. Қўлидан ҳеч иш келмас экан нега мен-мен деб манманлик қилади, кўкрак керади, ўзини мухолифат санайди. Бундай шармандаларча ҳаёт кечириш Қўйлиқ бозоридаги ёки Қатортолдаги фоҳиша аёллар билан бир сафда харидор кутиб нозланиб, кўзини сузиб туриш билан баробар. Шу юртнинг фарзанди бўлса, шу элу юртнинг кечмишига жони ачиса, сотқинликларини хатолар деса, нега хатоларини тузатишга ҳаракат қилмай думини қисиб қочиб кетди.

У бу юртнинг фарзанди эмас. Шоир шоир деб кўкларга кўтарганлар албатта саводсиз савиясизлардир. Унинг шеърларида бирорта исёнга, озодликка даъват этувчи, мазлум халқни уйқудан уйғотувчи бирорта ўзбекча сатр борми. Унинг шеърларини ўзбек тушунмайдику, балки ўзи ҳам тушунмас. Масалан "Шундай Ватанинг бўла туриб" бу ўзбекча шеърий қурулма эмаску. Совет империясига қарши, халқимиз тортаётган зулмга қарши шеърларида бир мисра борми. Ёки Мухолифат ҳаракатларида бўлдими, унинг курашларини халқимиз кўрдими?! Унинг хоин ва сотқинлигини халқимиз ўшанда яъни Каримов билан аҳдлашиб, дўстлашиб Бирликка қарши кураш бошлаганида билган эди. Ўшандан кейин унга хоину сотқин деган тамғалар босилганди.
Бугун энди у Ватанни соғиниб қолибмиш, Ватанни соғинар экан Ватандан нега қочиб кетди. Хорижда туриб Ватанга қарши нималар қилмади, Ватанни қонга ботирмоқчи бўлди. Хориж радиоларидаги тўтилари эртаю кеч қанчалик уни шоу қилмасинлар барибир бу Каримов яратган, Каримов режимидан бўлган бу сохта лидерни, айниқса нияти бузуқ бу кимсани янги авлод танимайди. Шу халқнинг дардида ёнмаган кимса қандай қилиб мухолифатга лидерлик даъво қила олади, ажабо. Кўчат экилади, унинг мевасини бир кун еймиз деб уч йил кутилади, мева бермаса бундай бепушт кўчат қўпориб отилади. Ўрнига бошқа кўчат экилади. Йигирма етти йилдан буён нима мева берди, Каримовга берган бир икки мевасини ҳисобга олмаганда.

1993 сентябр ойида Американинг Виржиния штатидаги Марлетти университетида бўладиган халқаро симпозимга боришим керак эди. Аммо менга Мирзо Улуғбек туман ИИБ ОВИРи - чиқиш визасини бермади. Мен Андижонлик Жўрахон акамизнинг ёрдами билан бошқ йўллар билан ҳужжат тайёрлаб Адлерга қараб учдим. Адлердан бир неча кунлик сарсонгарчиликдан сўнгра Туркиянинг Трабзон шаҳрига учиб бордим. Турк дўстларимнинг ёрдами билан Анқара орқали Истанбулга етиб келдим. Истамбулда бир оз дам олгач шу ердаги Америка консуллигидан Америка визасини олиб Америкага кетдим. Симпозиум ноябр ойи бошларида бошланди. Мен у ерда Марказий Осиё ва Кавказда Дин ва сиёсат темасида маъруза қилдим. Ва декабр ойи охирида Истанбулга қайтиб келдим.

Аллакимларнинг ёрдами туфайли мен январ ойида умра зиёрати учун Макка шахрига бордим. Зиёратда бир ой бўлиб сўнгра Истамбулга кайтиб келдим. 1994 йил 4 март куни учоқ билан Чимкент шаҳрига етиб келдим. Шу куни мусулмон оламида Қурбон Ҳайити эди. Мен ўз юртимга етиб келганимдан кейин, мени саккиз ой бадалида кетимдан кузатиб пойлаб юришди. Ниҳоят октябр ойи бошларида мени Марғилонда тутушиб қамоққа олишди. Иштонсизнинг ҳадиги чўпдан деганларидай менинг хорижда олти ой сайр этиб юрганимдан севимли ҳукуматимиз айниқса президент Каримов бениҳоя ховфсираган экан.

Машхур Ахмаджон Одилов мен билан ўтган бир сухбатида бу Мухаммад Солих деганларингни миллати нима, унинг гапини тушиниб бўлмайди деганида мен “хмаджон акага “унинг сўзини ҳам ўзини ҳам биз ҳам тушунмаймиз хоинлигини биламиз, унинг миллати мўғул татор деб эшитганмиз”, деб жавоб айлаган эдим. Мухолифатнинг лидерлигига даъвогар ҳар қандай кимса Ватанда бўлиб курашмайдими?! Шунда уни эл таниб севабошламайдими?!

Cалай Мадамин эса амал мансабни яхши кўраради, у курашиб амал мансабга ўтиришни тасавур ҳам қилмайди. Унинг учун ҳамма нарса тайёр бўлсаю, у киши келиб раҳмат ҳам демасдан тахтга ўтирсалар. Шуни истайдилар жаноблари. У ғоят маишатпараст, курашларга эса сираям тоқати йўқ. Унинг жони жуда ширинда.

Ўша 1988-89-92 йилларда президент Ислом Каримовнинг бағрида бўлган Каримовнинг севимлиси бўлган Салай Мадамин қанақасига мухолифатчи бўлиши мумкин? У кўпинча ўзини ўзи лидар деб элон қилдиради. Унинг лидарлигини сохта ва ёлғонку. Хорижий радиоларда шаллақи, миллатининг тайини йўқ уч тўртта мишиқи лайчаларидан иборат дастёр камандаси бор. Афсуслар бўлсинки, мен ўзбек мухолифатининг лидариман деб оғиз кўпиртиришга сирям уялмайдия. Инсон деганида жиндай виждон ҳам бўлиши керакда. Агар шу жиндай виждон ҳам бўлмаса унинг ҳайвондан фарқи колмайди. Қалбаки Салайни қалбаки лидерни лидер-лидар деб тиним билмай сайрашади. Хорижий радиодаги бу сайроқилар шу қадар сайрайдиларки гўёки уларнинг даҳолари хорижда туриб Ўзбекистонда беш олти марта инқилобни амалга оширгандай. Ваҳоланки ўтган йигирма етти йил бадалида халқ учун, миллат учун хеч нарса қилгани йук, фақат томошабин бўлиб Ўзбекистон халқига қараб ажаб бўлсин, батар бўлинглар деб қувониб, севиниб ҳаром еб, ҳаром яшаб юраверди. Ҳаром ёқар эканда унга. Албатта шиноклар уни шар қилиб шиширадилар. Қанча шиширсанг ҳам шар барибир бир куни ёриладику.

Менимча у кейин Хумайний бўлишга ҳаракат қилди шекилли динга ўзини урди. Ўзини паказуха қилиб намоз ҳам ўқий бошлади, бўлмади, қозонда ҳеч нима йўқ экан чўлпида ҳеч нима чиқмади. Унинг мусулмончилиги илгаридан чалароқ эди.

1991 йил охирроғида эди, шекилли, Президентлик сайлови кампанияси даврида Марғилондаги бир мачитда катта йиғин пайтида Салай Мадаминга Сиз Президент бўлсангиз мактабларда дин ўқтилишига рухсат берасизми деган саволга “йўқ, дин ўқитилишига рухсат бермайман” деган.

Унинг раҳбарлигидаги Ўзбекистон халқ ҳаракатининг ғояси , мақсади нима?! Мафкураси нима, миллиятчиликми, демократиями ёки динийми билиб бўлмайдику. Демак бу ҳаракат ҳам рўё эканда. Чунинг учун аъзолари йўқ фақат қоғоздаги пул йиғиш кампаниясими? Балки жиҳодий ҳаракатдир. Тўғри, Отаси Ислом Каримов, онаси Салай Мадамин бўлган ЭРК партиясини демократик партия деб айтишарди. Аммо бу партияда одам йўқку?! Бундай партия атрофига минглаб одам йиғолмаяпди. Йиғилган беш олти аъзолар ҳам аллақачон тарқаб гумдон бўлди, шекилли, унинг Бош котиби Отаназар Ориф кўчадан уйга чиқолмас эмиш, ишламаган котибга ҳеч ким ишонмас эмиш. Раис деган жониворнинг эса тумшуғи осмонда. Аслида, Ўзбекистон халқ ҳаракати деган ҳаракат ҳатто тузимабди ҳам, ҳар икки қурултойда ҳам одам йиғилмас экан. Мажлис залида бегона таклиф қилинганлар ўтирар эмиш. Шу тарзда қурултой қиламиз деб урунишлар бўлар экан. Аммо ҳаракат ташкил бўлмай сарсонгарчилик низом ва дастурдаги камчиликлар туфайли мажлис давом этмас экан, режалар эса қоғозда қолиб кетаверар эмиш.

Бундай аҳволда албатта ялғончи лидерларнинг сохтакорлиги билиниб қолар экан. Ҳеч қурса беш олтита ҳалол ўқиган одам ишонадиган, завқланадиган найзадор, иқтисодийми, ижтимоийми, сиёсийми, қай мавзуда бўлишидан қатъий назар рост ва холис мақола ёза олмайдига ғўддайган каттазанг олифта қандай қилиб шеър ёза олади, ёки ёлғончи қандай лидер бўла олади? Ҳар куни минг ракат номоз ўқигани билан инқилоб ҳам, муваффақияту ғалаба ҳам осмондан саланглаб тушиб қолмайдику. Мабода мухолифатчи деб фараз қилайлик, мухолифатчи бўлиб Ўзбекистоннинг иқтисодий программасини муқобил шаклда ёздими?! Уни халққа тақдим этдими?! Ўзбекистоннинг келажаги ва равнақи ҳақида, тузум ҳақида ўзининг фикр мулоҳазаларини дастур сифатида элу юртга ёки қилса қилмаса ҳукуматга тавсия этдими?! У ҳеч иш қилишга яроқсизлигини ҳар одимда исботлаб келди, унинг ҳамма ҳаракати ҳам мухолифатчилигидек сохта эди. У ҳеч қачон мухолифатчи бўлган эмас, бўлмайди ҳам. У фақат атрофига беш олтита ширилатанларни йиғиб олиб ўзини осмонда тутиб лидерликни даъво қилаяпди холос. У бир умр биз қурган мухолифатни сотиб ейиш билан шуғулланмоқда. Амалпараст, ўзинини ҳаммадан яхши кўрадиган маишатпараст кимсадан мухолифатчи бўладими?! Ақли фаросати ва муомиласи билан одамларни эргаштира олмайди. Унда ҳаттоки оддий салом аликни тузук қилишга уқуву йўқку. Хориждаги мухолифат кучлар билан ҳам муроса қила олмади. У ўзининг шаллақи командаси билан уларнинг ҳам ичига низо солиб бўлиб парчалаш билан шуғулланди. Улар билан Асло бир фикрга келиша олмади. Улар билан жамул жам бўла олмади. Жумладан ҳаракат тузамиз, Каримовга қарши курашамиз деб сохта мухолифатчиларни лақиллатиб алдади.

Муҳаммад Солиҳ ва унинг командасига тегишли бўлган интернет сайтлардан қўлланса ҳиди анқийди. Оммалашган сайтларни эса кўра олмайдилар. Бири қўйса бошқаси жириллайди. Дилшода Фозилова ёшлар ташкилотини тузган экан унга ит бўлиб ташланишибди. Сўнгра исёнкор шоир Юсуф Жумани ғажилашди. шоирнинг ҳаттоки пай гўштларигача узиб олишмоқчи бўлиб тишлашибди. Ниҳоят навбат Мўтабар Тожибойевага келибди. Унга аёвсиз ҳужум бошлашибди. Унга ҳам итдек ташланишибди. Курашингни тўхтатмасанг, биз билан бирлашмасанг, бизнинг йўлга юрмасанг биз итлар гўштингни бурда-бурда қилиб йеймиз дейишибди. Ниҳоят бу гўштхўр ваҳшийлар Мўтабарнинг йотубе-даги блокини ҳам йўқ қилишиб таскин топишибди. Муродларига эришибдилар. Бу бағри қора мунофиқлар, дину диёнациз кофирлар ўзлари кураша олмайдилар ва албатта курашганни кўра олмайдиган ҳасадчилар аёл киши билан олишиб, унга қарши курашиб нимани талашяпсанлар. Аёл кишининг курашларини кўра олмаслик бу ҳажиқизлик - ҳезалаклик эмасми?! Булар ўзи кимдирлар, ахир буларнинг лидерлари аллақачон ҳидланиб ётган мурдаку. Тирик курашаётганларга қарши туришга сенларда қандай маънавий ҳақ бор?! Сенлар ўзи кимсизлар?! Беш олтита Солиҳга ишониб ва суянган тоғимис деб бошдан оёғини ялаб юрган шилта дастёрларсизлар. Сенларнинг ҳатто элликта олтмиштанг бир бўлсангда битта аёл Мўтабарнинг қилган курашини қила олмайсанлар. Солиҳнинг матбуот тарбиғотчилари уни тоғ деб ўйлашади шекилли уни тинмай шоу қилишади Тоғимиз, чорбоғимиз деб. Бироқ унинг тоғ эмас қум барҳани эканлигини билишмайди.

Мухолифат лидеридан инқилобий ҳаракатлар қилдингми, зулмда истибдодга қарши юртингда бош кўтардингми, элим юртим деб кескин ҳаракатлар қилиб неча марта қамалдинг деб сўрашар экан. Бизнинг "қаҳрамонимиз" эса ҳеч қачон мухолифатчи бўлмаган. Тилида мухолифатчиман деб, юрагида Каримов билан бирга мухолифатни ўлдиришга ҳаракат қилган мунофиқ бўлган. Унга ҳеч қачон халқ эргашмаган, унга ҳар доим уч тўртта еб тўймас мўлтони тарғиботчилари эргашган холос. Улар нормал одамга ўхшамайдилар. Улар чиябўрилар, ёки қашқирлардир.

Солиҳ деганлари хорижда ҳам анча пишиб етилибди, фирибгарлик маҳорати ошибди. Эшитишимга қараганда хориждаги мухолифатчиларнинг бошларини айлантириб - гипноз қилиб пулларини еб юрар экан. Ҳатто Андижонликларнинг айтишига қараганда, Каримовга қарши курашамиз, ҳаракат қиламиз, уни ағдарамиз деб уларнинг қўйнини пуч янғоққа тўлдириб уларнинг аллақанча пулларини ўзлаштирибди. Мухолифат лидери деганлари қип қизил гадой бўладими?! Андижонликлар охири Салай Балойдан узоқлашиб қочиб кетишибди.

Яна бир масала. Ўзбекистон ҳукумати билан Туркия ҳукумати ўртасида бошланиши керак бўлган яхши ва илиқ муносабатлар нега юксак даражада бошланмаяпди, бунга Салай Мадамин деганлари тўсқинлик қилаяпди албатта. Шу кунларда суди давом этаётган Усмон Ҳақназаров ким?! Менинг билишимча, Усмон Ҳақназар дегани Салайнинг ўзидир. Салай бундай фириб ишлатишга, ўз қилмишларини ўзгаларга оғдаришга, тўғрироғи жон сақлашга устаси фаранглардан. Бу риёкор лўттибознинг бу масалада маҳорати анча баланд. Унинг жирканч мақолалари аввалллари Икром Ёқубов номидан эълон қилинар эди, Икром Ёқубов тутун қайтаргач, мақолалари Усмон Ҳақназаров имзоси билан 2003 йилдан бошлаб ҳашар шаклида яратила бошланди. Тошкент шаҳар жиноий ишлар судида Бобомурод Абдуллаев “мен Усмон Ҳакназаровман” деб бўйнига олган бўлса, судя бу гапга ишонган бўлса, демак Солих жаноблари судяни хам Истамбулда туриб алдабти. Тўгрироғи қулоғига лағмон илибди. Мақолалар ҳашар шаклида ёзилади. Қудрат Бобожондан бошланиб Шуҳрат Бобожонда давом эттирилади. Сўнгра Салайга юборилади. Салай унинг лов лунжини тўғирлаб ўзидан ёлғон уйдирма ва фисқу фасод фактларини истаганича қўшиб Света хоним уни рус тилига таржима қилади. Ҳар икки тилдаги тайёрмақола Ўшга Алишер Соиповга жўнатилади. Алишер уни кўпайтириб махсус почталёнлар билан Ўзбекистонга юборади. Махсус дастёрлар бундай хавфли юкни чегарадан олиб ўтадилар. Ана шундай олиб ўтувчилардан бири Гулбаҳор Тўраева юк билан чегарада қўлга тушиб қамалиб ҳам чиқди шекилли. Менинг фаразимча мақолалар шундай юзага келарди ва Ўзбекистонда тарқатиларди. Натижада нима бўлди, Алишер Соипов ўлдирилди.

Нега таржимаи ҳолимда ҳам тинмасдан Миллий Озодлик Ҳаракатимизни парчалаган сотқиннинг сотқинлиги ҳақида такрор- акрор ёзаяпман, чунки, бу сотқинлик миллатимизнинг қирғин қилинишига, юртимизнинг таланишига олиб келди. Менинг бу ёзганларимни ўтган 27 йил мобайнида жабр кўрган ҳар бир кимса таржимаи ҳолига шундайгина кўчириб қўйиши керак. Ҳа бу миллатимизга жуда қимматга тушган сотқинликдир.

Мен эса яна қўшиқ айтишда давом этаман. "Зулм, зулм", "Қачон кўчаларга чиқасан элим", "Эй фалак бу юртнинг айт ботирлари ҳам борми?", "Зиндонда яшайман", "Эй гўзал Фарғона қонли куйлагингдан ўргилай", ""Бундай юртнинг келажаги кўринмайди, "Мен ҳам фарзанд бўлдимми", "Ўзбек яна хор бўлди", "Қўзғалинг эй аҳли мўмин ёвга қарши қўзғалинг", "Кўзингни оч ўзбегин уйғон энди, ён энди", "Гарбачёв, Сизга нидоларим бор", "Она юрт", "Баҳор келар боғларга", "Уйғонгим болам", "Робинзон Крузо" каби бир талай қўшиқлар яратиб, уни омма орасида куйлаб халқимизнинг аста секинлик билан уйғона бошлаганини кўрдим. 1989 йил 7-8 июн кунлари Қўқон шаҳрида бошланган халқ исёнига қарши совет генерали Чаталин бошлиқ совет аскарлари ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини талаб қилиб майдонга чиққан аҳоли ўққа тутилиб қирғин қилинганини баён этиб қўшиқлар айтдим. Бу ва бошқа исёнкор қўшиқларим учун 1989 йил мени қамоққа тиқишмоқчи бўлишди, аммо кучлари етмади шекилли. Асраса кимни худо, унга балонинг иши йўқ. Роҳатинг кимга насиб эса жафонинг иши йўқ.

1988 ва 1989 йиллардаги ижтимоий сиёсий қўшиқларим учун фарғона вилоят прокуратураси менга қарши жиноий иш очган эди. Аммо мени вилоят прокурори Абдулла Отажоонов мен билан суҳбатда қўшиқларингизни эшитиб кўрдик, уларда ҳеч қандай улук, яъни жиноят излари йўқлиги сабабли, Сизга жиноий очилган ишни ёпдик деди. Мен ўшанда тўғриси М С Гарбачёвнинг қайта қуриш ошкоролик ва демократия сиёсати қоқилишимдан сақлаб қолган эди. Аммо менга қарши жиноят иши очиб мени қамоққа ташламагани учун Каримовнинг кўрсатмаси билан Абдулла Отажонов аввал ишада олиниб, сўнгра уюштирилган авто ҳалокатда ўлдирилди.

Аввал айтганимдек, 1993 йилнинг кузида мени АҚШда бўлиб ўтган халқаро конфиренсияга таклиф қилишган эди. Унда мен Ўзбекистонда Дин ва Сиёсат мавзусида нутқ сўзлаган эдим. Хориждан келганимдан кейин саккиз ой мени кузатиб пойлаб юришди. Сўнгра мени 1994 йил октиябр ойининг 12 кунида Марғилон шаҳрида ҳибсга олишди. Қўлларимга кишан солишиб, Ички Ишлар Вазирлиги ертўласига келтириб ташлашди. Мени бу ерда 4-5 кун ушлаб туришди. Мени пайдар пай резина ва ёғоч дубинкалар билан уришиб бошларимни ёриб ташлашди. Қаттиқ қўллик билан мени тергов қилишди. Мени шпагатга ўтирғизиб қўйиб калтаклашди. Стакан деб аталадиган хонада сақлашди. Менга кўп азоб беришди, тинимсиз калтаклардан хотирам ёмонлашди. Соғлигимни йўқотиб майиб мажруҳ ҳолатга келдим. Мен шу ерда асаб касалига чалиндим. Мени асосан маёр рудбасидаги Ҳаким Шералиев сўроқ қилар эди. Чжен, Сафар, Нодир исмлик болалар калтаклар эди. Мен ва бошқа сиёсий ёки диний қарашдаги тутқунлар Ички Ишлар Вазирлиги биносининг ердан ўн метр чуқурликда жойлашган ертўласида сақланиб Тоҳир Охунович Муллажонов раҳбарлигида майиб мажруҳ ҳолга келтирилар экан. Қийноқлар зарбидан ўлим ҳоллари бўлиб турар экан. Тоҳир Муллажонов мана шу ер тўлада барча қилган ёвузлик, қотилллик, золим жаллодлиги билан мухолифатнинг йирик-йирик одамларини ва диндор маҳбусларни қийнаш ва ўлдириши билан Каримовнинг ишончини қозонган У мана шу зиндонда Генераллик унвонига эришган. Ўшанда мен билдимки, яқинда хориж сафаридан қайтиб келганман ва албатта Президент мендан шубҳаланиб шу кунларни бошимга солдирган эди.

Хайриятки мен хорижда асосан Туркияда уюшаётган ўзи йўк мухолифатнинг сохта раҳбари Мухаммад Солих бошчилигида Ўзбекистонни куч билан жангу жадал билан босиб олиб, юртимизни қонга ботиришни кўзлаётган хаёлпараст терорчи жангарилар гуруҳига кўшилмаганим ўз тасдиғини топгандан кейин мени шартли равишда озод этишди. Мустақил давлатимизда ҳам мен ҳеч қачон эркин ва мустақил яшай олмадим, лекин бир лаҳза ҳам озодлик учун курашдан тўхтамадим. Биринчи президент Ислом Каримов тамонидан юргизилган зулм диктатурага карши қўшиклар битиб уни эл орасида куйлаган эдим. Ислом Каримов бизнинг президент эмаслигини, у ўзбек халқининг кушандаси эканлигини қўшиқларимда исботлашга ҳаракат килгандим. 1997 йили унинг истефосини талаб қилиб “Юртбошининг истефосин сурайман бугун” деб куйладим. Айниқса ўз ҳакки ҳукукини талаб килиб 2005 йил 13 май куни Бобур майдонига чиққан Андижонлик оломон оммага қарши ўқ ёғдиртириб минглаб бегуноҳ фуқороларнинг ўлимига сабабчи бўлган президент ўзбекнинг душмани эканлигини “Анжанда катли ом булди”, деган қўшиғимда куйлаган эдим.

Ислом Каримов жуда қўрқоқ одам эди. У чумчуқ пир этса юраги шууууув этадиган даражада қўрқоқ эди. Аслида эса Наманганда ҳам Андижонда ҳам у қадар воҳима қиладиган даражадаги жиддий ҳаракат йўқ эди. Уларнинг қуроли фақат Оллоҳу Акбар эди холос.

Президентнинг буйруқларидан, Калашников ўқларидан,
Халқ ўқ еб қуйруқларидан Анжанда қатлиом бўлди.
Анжанга подшо келди, Илон бошли бало келди,
Одамхўр аждаҳо келди, Анжанда қатлиом бўлди.

"Подшоҳингиз Андижонда қон ичдилар қон", "Андижондан садо келади", "Огоҳ бўлинг", "Маняк экан подшоҳингиз", "Чаҳид кетган бандалар", "Андижондан узоқларга кетганларим", "Воҳай бола" ва "Инқилоб" каби қўшиқларимни 2005 йилнинг май ва июн ойларида тайёрлаб унолғи тасмасига ёзган эдим. Қўшиқларимда юртбошининг нияти бузуқлигини, у ўзбек халқининг мутлақо дўсти эмас душмани эканлигини шеърий сатрларда имкон қадар баён этдим.

Ниҳоят 2005 йил декабр ойида мени МХХнинг марказий биносига чақирув қоғози орқали чақиришиб, менга қўшиқ айттиришиб мендан жонли ижрода овозимдан намуна олишди. 2006 йилнинг 12 апрелида эса ҳовли жойимга иккита автомашинада МХХ ходимлари келишиб. менга шаҳар прокуратурасининг санксиясини кўрсатишди. Андижон фожеалари ҳақида айтган қўшиқларим касетаси Бухоро вилоятида қўлга тушганлиги боис уйимда тинтув ўтказишларини айтиб, барча хоналарни тинтув қилишиб, қўлёзмаларим ёзилган қоғозлар ва қўшиқларим ёзилган касеталарнинг ҳамммасини олиб кетишди. Ва уларни Суд қарори билан кейинчалик ёқиб юборишди. Аслида Андижон фожеалари ҳақида қўшиқлар ёзилган касеталарни эркчилар мендан олишиб, уни Кўкчада истиқомат қилувчи Абдулҳамиднинг уйида диск ва касета шаклида кўпайтиришиб Отаназар Ориф раҳбарлигида тарқатишган. Жумладан Бухорога бериб юборишган. Ниҳоят Андижон воқеаларини қўшиқ қилиб куйлаган фарёдларим учун 2006 йил сентабр ойида Тошкент шаҳар жиноят ишлар судида мени суд қилишиб уч йиллик шартли қамоқ жазоси тайинлашди. Ўшанда мени сўроқ қилган Бухоро вилояти МХХ терговчиси Акмал Рашидов эди. Суд қилган Судянинг исми ёдимда йўқ, фамилияси Жалолов эди.
2008 йил ёз фаслида Марғилоннинг Баҳрин маҳалласида тўйда эдим Ҳали қўшиқ айтмаган эдим. Мени кўчага чақиришяпди дейишиб ташқарига таклиф қилишди. Ташқарида битта МХХ ходими ва учта Марғилон шаҳар ички ишларининг ходимлари кутиб туришган экан. Ака Сиз бу тўйда қўшиқ айтмас экансиз деб гап бошлади бир майёр. Мен эса айтсам нима бўлар экан деб сўрадим. У: "Сиз қўшиқ айтсангиз томошабинлар завқланиб кетади, Сиз ҳам ҳаёжонланиб кетасиз ва исёнкор қўшиқларингизни айта бошлайсиз. Натижада тўйдагилар ҳаёжонланиб кетиб жунбушга келади. Кейин эса бу воқеа бутун Марғилон бўйича қулоч ёзади. Бутун шаҳар исён бошлайди. Бундай Исённи танка билан ҳам тўхтатиб бўлмайди, бизларни эса дорга осишади. Шунинг учун ишонмасангиз юринг ўрток началникни ҳузурига борамиз, у киши сизга ўзлари тушунтиради", деб жавоб берди. Қани юрингларчи Бошлиқ олдига борайликчи нима гап экан, деб шаҳар шаҳар ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Камолиддин Обидов қабулига кириб бордик. Ўртоқ Обидов ҳам тўйхонада айтилган гапни такрорлади. Мен Марғилонда қўшиқ айтсам менинг қўшиқларимдан ҳаёжонланган аҳоли ёппасига исён қилиб кўчага чиқиб кетар эмиш. Бу буйруқ биздан келган эмас, юқоридан деб началник Тошкентни кўрсатди. Бундан кейин Марғилонга тўйга келмайсиз деб қўшиб қўйди сўзининг охирида. Ўша тўйда бир дона ҳам қўшиқ айта олмадим. Мени Олтиариқдаги ҳовлимга элтиб қўйишди. Ўша тўйхонада мингтача одам бор эди, лекин бирортаси нарозилик билдирмади. Мингдан ортиқ меҳмон подадаги қўйлардек жим ўтирарди.

Мени мелиса ходилмлари тўйхонадан олиб кетишини жимгина кузатиб турган шу халқ - шу оломон - шу қорамоллар исён қилармиди?! Булар қачон исён килган?! Қачон?!

Булар фақат тoмоша қиладилар холос!
Майитлар қачон исён қилган?!
Қачон?!

Ўша-ўша мана орадан ўн йил ўтдики, исён бошланиб қолмасин, Марғилон ИИБ ходимлари дорга осилмасин деб Марғилон ҳудудига тўйга бормайман. Севимли ҳукуматимиз ва унинг раҳбари Каримов ўша кунлари Марғилон шаҳри ва унинг жониворлардан иборат аҳолисидан хавфсираган бўлиши мумкин. Ислом Каримов деган бегона Ўзбекистонимизни ўз қизлари, куёвлари, қариндош уруғлари ва бошқа ўғри каззоб босқинчилари билан биргалашиб талон тарож этди. Ватанимиз бойликларини, жумладан, уран, газ, нефт ва электр нури, ҳамда энг юқори сифатли тилломизни чет эллларга жойлаштирдилар. Сон саноқсиз пулларимизни чет эл валюталарида хориж банкларига қўйдилар. Ислом Каримовнинг шахсан ўзи ўн беш тонна соф тилломизни 1992 йили Туркиялик бир ўғри каззобга теп текинга бериб юборди. Ўғрини қароқчи урди деганларидай.

Қизлари Гулнорахон эса, етти тонна 99 99 маркали тилломизни Московга элтиб қўйдилар. Юртимиз вайрон бўлди. Президентнинг ҳар иккала қизлари Ўзбекистонимиз бойликларини ўпириб юбордиларов. Ўзбекнинг барча бойликлари дунё бўйлаб сочилиб кетди. Қизил майдондаги Кремл даражасидаги шоҳона кошоналар баҳоси юз милён доллар турадиган виллалар, дачалар барчаси ўзбекнинг пешона териси билан топилган пуллари ҳисобига қурилган.

Ўзбекнинг ер ости, ер усти бойликларини куч ишлатар тизимларнинг Аждархонафс раҳбарлари ёппасига талон тарож қилдилар. Ўзбекистон талон қилинган вайронага айланди. Тузумнинг бузилмаган жойи қолмади. Ўғри каззоб, қароқчи, порахўрлар талонидаги юртга айланди. Бу ҳақда қўшиқлар куйладим.

Эшитишларимга қараганда, Ислом Каримов Наркобарон бўлган экан. Чунки Ислом Каримовнинг ўзи каррупсиялашган тузимнинг бошида турган Бош ўғри экан. Термиздан учиб келаётган ЯК 40 самалиёти Тошкент аэрапорти яқинида портлатилди. Чунки унинг бортида Каримовнинг наркобаронлигини исботловчи далилларга эга шахс бўлган экан. Каримов қанчалик қонхўр бўлса шунчалик ўғри ҳам эканлигини ҳозирча халқимиз билгани йўқ. Ўзбегим қачон билган, билганда ҳам нима қила оларди. Ёпиқ қозон ёпиқлигича қолавергани яхши бу халққа. Бундайин бузилган ўлкани тозалаш учун янги Президентимизнинг кучи етармикан. Мен ўйлайманки, янги Президентимиз раҳбарлигида юртимизда бошланган қутлуғ қайта қуруш жараёнлар давом этади. Юқоридаги муаммоларнинг ҳаммаси бартараф этилади деган улуғ умиддаман. Иншоллоҳ.

Саксонинчи йилларнинг охирларида, тўқсонинчи йилнинг бошларида бизнинг мустақиллик учун баҳоли қудрат курашларимизда бизнинг сафларда бўлмаганларнинг бугун ҳам бизнинг ўзаро муносабатларимизга аралашувларига мутлоқо маънавий ҳақлари йўқдир.

2018 йил, 20 март