05 September 2018
22:33 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 2018 йил 6 сентябрдан бошланадиган курсини эълон қилди
Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 6 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 28 августдаги курси:

1 АҚШ доллари - 7842,93 сўм (7827,23 сўм)

1 ЕВРО - 9097,01 (9096,02)

1 Россия рубли - 116,17 (116,46)

1 Жанубий Корея вони - 7,03 (7,02)

1 Қувайт динори - 25928,76 (25854,63)

1 Хитой юани - 1148,31 (1150,56)

1 Туркия лираси - 1203,27 (1303,50)

Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси яна кўтарилгани ёмон хабар. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир. Бу кетишда, сўм бир неча йилда аввалги ҳолига тушади.

Қаранг, сўмнинг курси ЕВРО, Жанубий Корея вони ва Қувайт динорига нисбатан ҳам тушган. Аммо, муҳим бўлгани, Туркия лираси, Россия рубли ва Хитой юанига нисбатан ортган. АҚШнинг санкцияларидан кейин ботишга бошлаган бечора Туркия лираси ва Россия рублига нисбатан сўмнинг курси ортганини, балки, тушуниш мумкин, аммо Хитой юанига нисабат ҳам ортишнинг сабаби нима?

“Ҳаракат”нинг фикрича, АҚШ Хитойга қарши санкциялар киритмаган бўлса ҳам, Хитой АҚШга сотаётган стратегик маҳсулотлар учун божхона солиқларини ошириши – Хитой иқтисодиёти учун катта зарба бўлганди. Шу зарба туфайли Хитой юанининг курси ҳатто сўмга нисбатан тушган бўлиши мумкин.