28 June 2018
09:00 - Kun.uz сайти техник носозлик туфайли бекилиб қолибди, 1 ҳафатда тузатилибди, шунга ишонадиган аҳмоқ борми?

Kun.uz сайти хабар бершича, бу ва бошқа бир қатор сайтлар техник носозликлар туфайли очилмай қолганлар, аммо бир ҳафталик серҳаракатчанлик билан қайтадан очиладиган ҳолга қайтарилганлар. Уларга Ахборот Технологиялар ва Коммуникацияларни Ривожлантириш Вазири Азим Ахмедходжаев катта ёрдам берганмиш. Шу сабабли унга миннатдорчилик билдирилганмиш.

Аслида, дейди мухбиримиз, бу гаплар ёлғондан бошқа нарса эмас, ўзбек журналистлари ҳақиқатдан кўра ёлғонни гапиришга усталар. Бошқа сайтларда қандай муаммолар бўлганини билмаймиз, аммо Kun.uz сайтининг муаммолари 18 июнда “Ҳаракат”нинг сайтида эълон қилинган “Яшасин Шавкат Мирзиё: Ўқитувчиларга маош 10-24 фоизга оширилди, аммо бу ҳали ҳам қозоқ дворниклариникидан бир неча марта кам-ку!” номли мақоласидан бошанди.

Ўша хабаримизда Kun.uz сайтига тегишли шундай сўзлар бор эди: “ Ҳозир ҳатто баъзи қўғирчоқ ахборот воситалари, шубҳасиз, “Ҳаракат”дан ўрганиб, ўзбек ўқитувчилари ва шифокорлари Остона ва Олмата шаҳарларида биноларнинг деразаларини тозалаш каби ишлар билан шуғулланиб, Ўзбекистондаги ойликларидан анчагина кўп пул олаётганларини ёзишни бошлашди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу қўғирчоқ ахборот воситалари, яна “Ҳаракатдан ўрганиб, одамларни майдонларга чиқишга ва Шавкат Мирзиёдан ўз ойликларини оширишни талаб қилишга ўргата бошлайдилар.

Ҳамма майдонларга чиқишга бошласа, бечора Шавкат Мирзиё ҳаммага ойлик ошириш учун қаердан шунча пул топади? Наҳотки, у “Бирлик” Партиясиинг таклифларига қулоқ солиб, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга бошлайди?”

Ҳеч шубҳа йўқки, айнан бизнинг шу сўзлардан кейин, Совет КГБсининг давомчиси бўлган Ўзбекистон ДХХси Kun.uz сайтини бекитиб қўйди. Бунга ўхшаш воқеа 2012 йилда ҳам бўлган эди. Айнан ўша йили 29 сентябрда “Ҳаракат” Агентлиги Olam.uz сайти Ислом Каримнинг атрофда нима бўлаётганини ҳам тушунмаётган ва мункиллаб қолган чолга айланиб бўлганини кўрсатадиган расмини эълон қилгани устидан кулиб, кинояли равишда “Бундай ахборот воситасининг раҳбари олий жазога лойиқ” деб ёзган эди. Эртасигаёқ мавжуд режим у сайтни бекитиб ташлаганини биладиганлар бор.

Ҳозир ҳам Kun.uz билан шунга ўхшаш воқеа юз берди ва биз унинг устидан кулдик. Ҳеч шубҳа йўқки, бу сайт бутунлай бекитиб ташланган эди, аммо унинг раҳбарлари тиз чўкиб кечирим сўраб, Шавкат Мирзиёга умрбод ялтоқлик қилишга қасамёд қилган бўлсалар керакки, уни қайтадан очишга рухсат бердилар.

Тушуниш керакки, у сайт техник сабаблар билан бекилиб қолган бўлса, 21 асрда у техник сабабларни бартараф қилиш учун бир неча соат етрали бўларди.

Olam.uz сайтидан олинган расмда мункиллаб қолган чолдек турган Ислом Каримни кўрмоқдасиз.