07 February 2018
18:43 - Қарши аэропорти хусусийлаштирилади, табиий, унинг янги эгаси чет эллик бўлади. Ўзбеклар майдонларга қачон чиқади?

Мамлакатда илк марта Қарши шаҳар аэропортидек муҳим стратегик иншоот хусусилаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиё имзолаган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда аэропортнинг хусусийлаштирилиши тилга олинган. Ҳужжатда белгиланишича, Қарши халқаро аэропорти “Ўзбекистон Ҳаво Йуллари” миллий авиаширкати тасарруфидан чиқарилади ва аэропорт ҳудудида “очиқ осмон” тамойили жорий қилинади.

“2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар Хавфсизлигини Назорат қилиш Давлат Инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида “Қарши” халқаро аэропортини “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида “Очиқ осмон” режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи “Қарши” халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин”, дейилади президент қарорида.

Ўзбекистонда бундай катта иншоотни сотиб ололадиган расман бой одам йўқлигидан тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиёнинг мақсади бу аэропортни ҳам чет элликларга сотиш. Бундай иш – давлат ва миллатга нисбатан хиёнотдир.

Ўзбеклар, кўзинигизни очинг, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг келажагини ўйлашга мажбур қилишдан бошқа йўлингиз йўқ.