22 December 2017
21:35 - Ниҳоят, вилоятлар орасидаги йўл-патруль постлари йўқотилади, ёлғондакам президент сайловлари давом этаверадими?
Мамлакат ичида - вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постлари тугатилади, деди президент Шавкат Мирзиё. “Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади”, деди Шавкат Мирзиё.

“Хоразмдан келаётган одам қанча постдан ўтади. Тўхтатади, кеча ичган боши оғрияпти, пул олиши керак, унга беради, кейин Самарқанд, Жиззах...”, деди президент милиция ходимларига ишора қилиб. Шу муносабат билан вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлиги таъкидланди.

Қизиқ, дейди мухбиримиз, 13 йил Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиё Ўзбекистонимизда аҳвол шунақа эканлигини энди билиб қолибдими? Жуда яхши, ишни фундаментал ислоҳотлардан бошлаш керак ва 2016 йили ўтказилган қалбаки президентлик сайловларини, қайтадан, мухолифатнинг иштирокида ўтказиш шарт.