18 December 2017
22:51 - Чегарачини пичоқлаган Ислом Университети талабаси қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси МХХнинг Чегара қўшинлари аскарига пичоқ билан ҳамла қилган Тошкент Ислом Университетининг битирувчи курс талабаси ҳибсга олинди. Тошкент вилояти ИИБ томонидан суиқасд ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланаётган талаба диний радикализмда айбланиб, суриштирувга берилган экан.

Воқеа гувоҳларига кўра, талаба айланма йўллар орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетишга уринган. Жонини хатарга қўйган чегарачи аскарнинг аҳволи оғир эмас.