21 November 2017
22:36 - Тошкентда шифохонадан қочган учунчи бемор ҳам ушланди
Кеча пойтахтдаги Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочишга муваффақ бўлгани, улардан 2 нафари қўлга қўлга олингани, аммо учинчиси ғойиб бўлганини ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси учинчи шахснинг ҳам қўлга олинганини хабар қилди. "2017 йилнинг 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Чилонзор туманида жойлашган "Абу Сахий" бозори ҳудудида, 2017 йилнинг 20 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи шахс Омонов Шерқул Сафарович қўлга олинди", - дейилади хабарда.

Ушлаш жараёнида, у ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига қаршилик кўрсатиб, ён атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган. Бироқ, ИИБ ходими тан жароҳати олган бўлишига қарамай, юқори профессионал тайёргарлиги ва жасорати туфайли Ш.С.Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олган эмиш.