26 October 2017
22:11 - Россияда тожиклар ва ўзбеклар парковка талашиб, муштлашишди
Ўрисларнинг қатор ахборот агентликлари Нижний Тагил вилояти Дзержинск туманида Ўзбекистон ва Тожикистонлик мардикорлар орасида оммавий муштлашув содир бўлган. Йирик кўламдаги тўполонни полиция нарядлари ва ОМОН махсус гуруҳи бостирган. Маълум бўлишича, мигрантлар автомобиллар тўхташ жойи - парковкани бўлишолмаганлар. Юз берган ҳодисадан сўнг етти нафар шахс полиция бўлимига олиб кетилган.

Тўполонда мигрантларни ажратмоқчи бўлган аёл жароҳатланибди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. 6 кун аввал Москвада тожиклар армани ишчилар билан ёқалашгани ҳам эслатилмоқда.