06 September 2017
06:17 - Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги Шавкат Мирзиёнинг Қирғизистонга сафари ҳақидаги "Ҳаракат"нинг таҳлилини тасдиқлади

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги Шавкат Мирзиёнинг Қирғизистонга сафари ҳақидаги «Ҳаракат»нинг таҳлилини тасдиқлади

Кеча ЎзА Шавкат Мирзиёнинг Қирғизистонга сафари ҳақида ҳеч қандай расмсиз 2 та ўта қисқа хабар тарқатган эди. Ярим кечасига яқин тарқатилган учинчи хабар ташқи кўринишидан анчагина катта бўлса ҳам, умумий гаплардан иборат бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги анъанавий ҳамкорлик сўнги пайтда (Шавкат Мирзий ҳокимиятга келгандан кейин бўлса керак – “Ҳаракат”) янада бойиб, ўзаро алоқалар сезиларли равишда фаоллашгани, давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар ташрифи амалга оширилгани урғуланади.

Аммо, хабардан кўриниб турибдики, икки президент 2010 йилда Қирғизистондаги ўзбекларни қирғиз фашистлари қирғин қилганини ҳеч бир шаклда тилга олмадилар. Ваҳолангки, Халқаро Мустақил Комиссия ҳам шундай қирғин бўлганини феълан тан олган эди.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги ўз давлати президентинингбу сафари ҳақида “Шавкат Мирзиё Бишкекка сафар қилди, қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинган ўзбекларга тупирганини кўрсатди” деб таҳлил берган “Ҳаракат” мутлақо ҳақ эканлигини тасдиқлади.

Қолаверса, тан олиш керакки, инсоният тарихида бундай воқеа бўлган эмас. Бир миллат бошқа бир миллатни қирғин қилади, қисқа вақтдан кейин бу икки миллатниннг номи билан айтиладиган давлат раҳбарлари учрашиб, бу қирғинга баҳо бермасдан, қирғин қилинганларга тупурганларини намойиш қиладилар. Қирғин қилган миллатнинг етакчисини тушуниш мумкин, аммо қирғин қилинган халқнинг номини ташувчи давлатнинг раҳбарига “Ҳаракат”никидан бошқача баҳо бериш мумкинми?

Расмдаги Алмаз Атамбаевнинг хурсандлигига, Шавкат Мирзиё эса ўзбеклардан кўзини олиб қочишига қаранг. Охирги сўз барибир ўзбекларда бўлади.