15 August 2017
20:11 - АҚШ долларининг қора бозордаги курси кескин тушиб кетди
Бир неча кун аввал қора бозорда 8500 сўмдан сотиб олинаётган АҚШ доллари бугун 6000 сўмга тушиб кетди. Бир неча кундан бери давом этаётган бу ҳодиса саррофлар-у аҳолини чинакамига саросимага солди. Айримлар бу ҳолда хурсанд, айримлар изтиробда. Саррофлар валюта курслари пасайишда давом этаётганини таъкидламоқда.

Ўзбекистон Марказий Банки эса бугун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 91 тийин қимматлаб, 4154 сўм 36 тийинга чиқди.