02 November 2016
21:05 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” нинг навбатдаги Қурултойи шу йилнинг 5 ноябрида бўлади

Хатқутимизга ўзини Расул Қўлдош деб танитган ўқувчимиздан хат келди. Қуйида шу хатнинг матни ва “Ҳаракат” Агентлигининг бу ҳақдаги фикри билан танишишингиз мумкин.

Расул Қўлдош: Бир неча кун аввал Интернет тармоғида “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” нинг навбатдаги Қурултойи шу йилнинг 5 ноябрида ўтиши ва унга узоқ-яқиндан меҳмонлар чақирилгани баён этилмоқда. Аммо, интернет тармоғидаги хабарлардан маълумки, 2011 йилда таъсис этилган мазкур Ҳаракатнинг Салой Мадаминдан ташқари бирорта раҳбари иқтидорда эмас. Улар ўзаро нифоқлар, ташкилотинг раиси деб ҳисобланадиган Салой Мадамин билан чиқиша олмай ташкилотни ташлаб кетишган.

Нафсламбрини айтганда, амалда фаолияти бўлмаган ташкилотда Намоз Нормўмин, Муҳаммадсолиҳ Абутов, Ҳазратқул Худойберди ва яна бир неча ўнлаб одамнинг истеъфоси бирор нарсани ўзгартиргани йўқ. Чунки, амалда унинг фаолияти мавжуд эмасди-да. Аниқ стратегияси тугул тузукроқ низоми ва мақсади ҳам бўлмаган бу тўдаларнинг яна ғимирлаб қолиши ортида ҳам жиддий ҳаракат бор деб ўйламайман, аммо улар Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган айрим мухолифатчи ва фуқаролик жамияти вакилларининг фаолиятига каттагина зарба бериши турган гап.

Фикримни изоҳлайман: мендаги маълумотларга кўра, айни пайтда Салой Мадамининг атрофида бирорта демократ, мулоҳазаларга тоқатли одам йўқ. Унинг яқин ҳаммаслаги, Ўзбекистонда ношудлиги эвазига қочиб кетган Нурулло Отахонов ва раҳматда Тоҳир Йўлдошнинг террор мактабини ўтаган ўғли Темур Солиҳлар бор. У жанобнинг ўзлари эса “Каримов ўлса, Ўзбекистонга оқ от миниб келаман” деган хомхаёл билан юрганди.

Афсуски, воқеалар ривожи бошқа ўзандан кетди ва у кишининг эски одатий террор ҳамда зўровонликни касб этишдан бошқа йўли қолмади. Кўриниб турибдики, Салой Мадамин Сурияда тентираб юрган айрим террорчилар, Ўзбекистонга қарши ҳатто иблис билан тил топишишга ҳам тайёр кимсаларга таянишдан бошқа йўли қолмаган. Чунки унинг атрофида бирор нормал фикрлаш тугул, ўйлашга ҳам қодир одам қолмади ҳисоб. Шу боисдан навбатдаги Қурултой жангариларнинг машварати бўлади. Бу ерга фақат ажалини қидирганлар, Ўзбекистонннинг разил ҳукумати тегирмонига сув қуймоқчи бўлганлар боради.

Таниқли сиёсатчи Пўлат Охунов интернет сайтларидан биридаги чиқишида: “...мен Номоз Нормўмин, Мадаминов Салой (Муҳаммад Солиҳ) ва “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” деб номланган диний сиёсий ташкилот аъзоларига аниқ савол қўяман ва жавоб талаб қиламан. Намоз Нормўмин ББСда мен билан суҳбатда айтган “ўт азоби”, яъни “аззобан нар” кимларга қарши тайёрланмоқда? Яқин вақтда бу “ўт азобини” кўрсатиш йўлида қандай тайёргарлик кўраяпсизлар? Қачондан бери диний сиёсий фаолиятдан амалий террористик кураш йўлига ўтдиларинг? Муҳаммад Солиҳ ва “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” аъзолари демократик Ғарб давлатларига ва демократларга қарши, қандай ўт азобини тайёрлаяпсизлар? Бу саволларга аниқ жавоб беришларингни талаб қиламан!” деган эди.

Бу чақириқларнинг нақадар ҳаққонийлигини вақтнинг ўзи кўрсатиб турибди. Афсуски, Салой Мадамин ўз блогидаги “кичик ишоратлар” номли мақоласида “Йўқотишлар ҳам яшин тезлигида: иффат, ҳаё, садоқат, адолат, виждон – кеча бор эди, бугун йўқ!” деб ёзгани каби унда инсоний туйғулар қолмаган. Унинг мақсади энди ётиб қолгунча, отиб отиб қол, принципига асосланган. Буни тушунмаган ёки тушунишни хоҳламаган айрим “Эрк”чилар, Салойнинг эски сафдошлари Истанбулга боришади ва унинг террор учун олган пулларини ювишга ўз ҳиссасини қўшишади.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Электрон манзилимизга келиб тушган мазкур мақола-хабар ёзилиши услуби жиҳатидан бирмунча ғализ. Мақола муаллифи “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” аталмиш масхарабозлар гуруҳи фаолияти борасида “Ҳаракат” саҳифаларида бериб борилган таҳлилий мулоҳазаларни ўқимагани кўриниб турибди. Чунки “Ҳаракат” ўз даврида Ислом Карим томонидан елимхалта каби ишлатиб, улоқтирилган 53-54 лақабли миллат хоини Салой Мадамин ва унинг атрофидаги масхарабозларнинг “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” тузиши ҳаида қисқа ва лўнда фикрини билдирган эди. Яъни, бу ташкилот масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини ва ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишини айтган эди. Кейинчалик айнан шундай бўлди.

Шунга қарамай, сўз эркинлиги нуқтаи назаридан муаллифга минбар бердик. Унинг хабар-мақоласидаги ягона қимматли маълумот - аллақачон йўқ бўлиб кетган ЎХХчиларнинг яна ғимирлаб қолганидир. Улар ғимирлашдан бошқа нарсани билмайдилар ҳам. Амалий иш қиладиган кучлари ҳам йўқ.