23 August 2016
14:29 - Тиниб тинчимас Нурсултон Назарбой Варшавада экан, Қозоғистонда асли ўзбек бўлган қирғизистонлик терроризм шубҳаси билан ушланди
Ислом Карим Оқсарой ва Кўксаройдаги инларидан чиқмасдан ҳаётини ўтказар экан, Нурсултон Назарбой дунёни кезиб, Қозоғистонни ҳаммага танитмоқда, турли давлатлар билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳларда ҳамкорликни ривожлантириш устида ишламоқда. У ҳозир Варшавада, бугун Польша Бош вазири Беата Шидло хоним билан учрашди.

Қозоғистоннинг хавфсизлик хизматлари ҳам тинч ўтирганлари йўқ. Қирғизистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги “Кабар” бугун билдиришича, Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Комитетининг Олмота вилояти ташкилоти ходимлари оператив-қидирув тадбирлари ўтказиб, 18 августда Қорасой туманининг Иргели қишлоғида террористликда гумон қилинаётган бир одамни ушлашибди.

Исми айтилмаётган бу одам 1976 йили туғилган Қирғизистон фуқароси бўлиб, асосий яшайдиган жойи Ўш вилолятининг Ўзган шаҳри экан. У Жиноят Кодексининг террористик гуруҳ тузиш ва унга раҳбарлик қилиш моддаси билан айбланмоқда.

Маълумки, Ўзган шаҳрида асосан ўзбеклар яшайди, дейди мухбиримиз. Демак, катта эҳтимоллик билан айтиш мумкинки, Олмотада терроризм шубҳаси билан ушланган одам ўзбекдир. Тез орада бу одам ИШИД билан боғлиқлиги ўртага чиқса керак.