05 April 2016
19:15 - Қирғизистон Иссиқкўлдаги Ўзбекистоннинг 4 та пансионатни қайтариб олмоқчи

Қирғизистон Бош вазир Темир Сариев Иссиқкўлдаги Ўзбекистонга ижарага берилган “Роҳат”, Дилором”, “Олтин қум” ва “Бўстон” пансионатларини Қирғизистонга қайтариб олиш ҳақидаги қарорни имзолади. Икки қардош мамлакат ўртасида бораётган совуқ урушга яқин муносабат туфайли, 2010 йили ижарага олинган пансионатларнинг қайтариб олинишини ана шу муносабатларнинг ифодаси сифатида кўриш мумкин. Ўзбекистон бундан катта зиён кўрмайди, аммо ўзаро муносабатлар ёмонлашаверади.

Қирғиз матбуотининг хабарига кўра, маҳаллий ҳукумат Ўзбекистон ҳарбийларининг ўзбек-қирғиз чегарасида март ойи сўнггидаги ҳаракатларига жавобан ушбу пансионатларни қайтариб олаётганмиш.