19 November 2015
16:21 - Россия кўмирга эҳтиёж камайганидан зарар кўрмоқда, қуёш энергиясидан фойдаланиш юксалиб, газга эҳтиёж камайса, Россия битади
Рус ахборот воситаларида Кузбас губернатори Аман Тулеевнинг парламентда айтган "АҚШ ва Европа Иттифоқи гўёки экологияни ўйлаб, кўмир ишлатишни камайтириш ҳақида махсус қонунлар қабул қилмоқдалар" деган сўзларини келтирилмоқда. Тулеевга кўра, Ғарбнинг бу иши кўмир сотишдан кўп фойда оладиган Россияга қарши қилинаётган эмиш. Кўмирнинг нархи рекорд тезликда тушиб бормоқда, дебди у.

Ғарб кўмирдан фойдаланишни камайтириш йўлида кетаётганлигини Россияга қарши иш деб баҳолаш аҳмоқликдир, дейди мухбиримиз. Одамзод қуёш энергиясидан фойдаланиш босқичининг остонасига келиб бўлди. Яқинда автмобиллар оммавий равишда қуёш энергиясидан фойдаланишга ўтса, нефтга бўлган эҳтиёж ҳам кескин тушиб кетади, асосан нефть сотиш эвазга яшаётган Россия, Эрон ва яна бир қатор араб ўлкалари дабадала аволга тушади.

Бу мамлакатлар газ ва кўмирга эҳтиёжнинг камайишида Ғарбнинг ўзларига гўёки душманча иш қилаётганини қидирмасдан, иқтисодни ривожлантириш учун йўллар қидиришлари керак. Бу осон иш эмас. Бунинг устига демократия йўқ жойларда замонавий иқтисодни кескин ривожлантириб ҳам бўлмайди. Ҳозир Хитой ва Қозоғистон қилаётгандек, ўта чекланган демократия билан ҳам иқтисодни маълум муддат ривожлантириш мумкин. Аммо, стратегик нуқтаи назаридан демакратиясиз узоққа кетиб бўлмайди.

Демократия эса, Хитой, Россия ва Қозоғистон каби давлатларда парчаланиш жараёнларининг бошланишига йўл очадаи. Начора, зўравонлик билан бошқа миллатларни қулликда ушлаб туриш замони битмоқда.