02 October 2015
18:04 - АҚШ Давлат Департаменти 2017 йил Green Card лотереяларини ўйинга киритди
Бугун АҚШ элчилигининг матбуот хизмати Давлат Департаменти томонидан 2017 йил турли миллат вакиллари учун иммиграцион виза лотереяси эълон қилингани ҳақида хабар қилди. Матбуот хизматига кўра, лоторея ўйини 2015 йилнинг 1 октябридан 2015 йилнинг 3 ноябригача ўйналиши эълон иқлинди. DV лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак.

“Гарчи кўплаб компаниялар «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» дастурига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмаслигини маълум қиламиз. Баъзи ҳолларда эса, айрим фирмалар ғолиблардан катта миқдорда пул талаб қилишади ёки товламачилик билан шуғулланишади. Шуни ҳам унутмангки, DV Лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ Элчихонаси ёки Консуллик Бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат Департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди” дейилади элчихона хабарида.

Элчихонага кўра, дастур қатнашчиларига виза суҳбатига келишдан аввал «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» дастури бўйича тўловлар амалга оширишни сўраб йўлланган ҳар қандай хат ёки эълонлар фирибгарлар иши бўлиб, бундай хат-хабарларга ишонмаслик керак.