03 August 2015
18:29 - Абдураҳим Пўлат: “Озодлик” радиосининг ифлослиги ҳақидаги мақоламга муҳим қўшимча киритдим

“Ҳаракат” сайтида кеча эълон қилинган “Озодлик” радиосида бозордаги пистачкачиларнинг суҳбатини тинглашга мажбур бўлдим, айбдор – Юсуф Жума” номли мақоламда, у экспромт билан ёзилиб, таҳлил ҳам қилинмагани алоҳида урғуланганди. Ҳозир мақоланинг кўпроқ грамматик ва стилистик хатоларини тузатар экан, унга баъзи қўшимчалар ҳам қилдим. Ҳамма буни билишини истардим. Мана ўша қўйшича сўзларим:

* * *

“Дўст ачитиб гапирар”, “Жойи келса, отангни аяма” деган мақоллар бор ўзбекларда. Шу сабабли ҳозир руҳий касал бўлган дўстим Пўлатжонга ҳам аччиқроқ сўзлар айтилиши - ўша мақолимизга асосланган, ва қолаверса, Пўлатжонни даволаш ниятида айтилган.

Миллат ва Ватаннинг бугунги аҳволга тушишида эса, Абдулла Орифнинг айби, бошқалар билан таққосласак, минималдир. Миллат ва Ватан, қолаверса, демократик мухолифат даҳшатли ёмон аҳволда экан, уларнинг асосий муаммоларини, бу аҳволнинг ҳақиқий айбдорларини аввалари ҳам, бу эшиттириш доирасида ҳам, ҳеч тилга олмасдан, 1 соат қандайдир Абдулла Ориф ҳақида эшиттириш қилиш – МХХ назорати остида ишлайдиган “Озодлик”даги ҳаромий ўзбек журналистларининг ҳам америкаликлар, ҳам ўзбеклар олдида қилган жиноятидир.

* * *