29 May 2015
15:03 - Оллоҳ ўзбекларги $700 мингни ҳам насиб қилдирмабди, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий юкларини Ўзбекистон орқали эмас, Покистон орқали ташимоқда
Бир-икки йил аввал АҚШ ўз ҳарибий кучларини Афғонистондан олиб чиқиш учун Ўзбекистон ҳудудларидан фойдаланаётгани ҳақида хабар берар экан, Ўзбекистонга бунинг учун 700 минг доллар ваъда қилингани устидан кулган эдик. Чунки, 700 минг доллар АҚШда ўртамиён бир уйнинг баҳосидир.

Ҳамма, нарса Оллоҳдан. Демак, биз бечора ўзбекларга Олллоҳ шуни ҳам насиб этмабдики, америкаликлар ўз юкларини энди Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия орқали эмас, Покистон орқали ташишга бошлашибди.

Маълумки, АҚШ ҳарбийлари Покистон расмийларига билдирмасдан Бин-Ладенни йўқ қилишганидан жони чиққан бу мамлакат раҳбарлари америкаликларга ўз ҳудудларидан транзит йўли сифатида фойдаланишни чеклаб қўйгандилар.

Покистон раҳабарларнинг эси жойига қайтган, шекилли, АҚШ билан муносабатлар аввалги даражага чиқиб бормоқда. Ҳозир АҚШ ўз юкларини, Пентагонга асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Покистон ва бошқа йўллардан фойдаланиб ташимоқда, Россия орқали эмас. Айнан Россия орқали ташиладиган юклар Ўзбекистондан ҳам ўтишга мажбур эди. Камбағални от устида ҳам ит қопади деганларидек, Ўзбекистон шу ерда ҳам ютқазибди.