22 April 2015
06:19 - Ислом Каримнинг матбуот котиби ва унинг ўринбосари ишдан ҳайдалди
Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Баҳодир Эргашев ва унинг биринчи ўринбосари Севара Турсунова лавозимидан четлатилди. Аслида, президент девонида матбуот воизига эҳтиёж бўлмаган мамлакатда бу воқеа деярли хабар ҳам эмас. Аммо расмий жиҳатдан давлат раҳбарининг матбуот хизмати аҳамиятли экан, уни жамоатчиликка етказиш фойдадан холи эмас, дейди мухбиримиз.

Баҳодир Эргашевни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ўтказишган, Севара Турсуновага эса ҳали иш берилгани йўқ.

Эслатиб ўтиш керакки, Баҳодир Эргашев исмли шахс Ўзбекистон президентининг матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хусусида хабар шу йилнинг бошида тарқалган эди. Шундан бери номи чиқмаган одам энди ишдан ҳам олинибди. Бу - Ислом Карим давлатимизни масхарабозлик саҳнасига айлантирганинг яна бир исботидир.