06 April 2015
19:31 - Cайлов деб аталган масхарабозликда сўнгги нуқта: Ислом Каримнинг президентликка сайланганини расмийлаштирди
Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси президентлик сайловининг якуний натижаларини эълон қилди. Улар 30 март кунги дастлабки ҳисоб-китоблардан мутлақо фарқсиз. Яъни, Ислом Карим 90,39 фоиз тўплаган, унга сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари вовз берган. Акмал Саидга 3,08 фоиз, Ҳотамжон Кетмонга 2,92 фоиз ҳамда Наримон Умарга 2,05 фоиз овоз теккан.

МСК иддаосига кўра, сайловда сайловчиларнинг 91,08 фоизи иштирок этган. Табиий, келтирилган ҳамма рақамлар каби буниси ҳам осмондан олинган. Чунки, миллионлаб ўзбеклар Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда йиллаб Ўзбекистонга келмасдан, оиласини кўрмасдан мардикорчилик қилар экан, сайловга 91,08 фоиз сайловчи келгани ҳақида гапиришнинг ўзи кулгилидир.

Аммо, бу сайловларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Ўзбекистонда диктатура ўрнатилган, Ўзбекистондек давлатнинг Давлат Бюджети ўша мардикорларнинг пули билан оёқда турибди, яъни Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлди. Ҳеч қайси диктатор ўлмагунча ўз курсисини ташламаган, Ислом Карим ҳам ташламайди. Халқ кўзини очиши ва диктаторнинг тақдирини ўзи ҳал қилиши керак.