30 March 2015
22:24 - Сайлов масхаралари билан жазоланган миллатни табиат ҳам аямади
Кеча, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови спектакли авжига чиққан паллада мамлакат бўйлаб жуда паст ҳароратдаги ҳаво оқими дов-дарахтлар, экинларга катта зарар етказди. Баҳор фаслига хос бўлмаган -5 -10 даражадаги совуқ кишиларнинг кайфиятига ҳам жиддий таъсир қилди. Қийғос гулга кирган мевали дарахтлар ва Наврўз байрами арафасида бўй кўрсатган экинларни совуқ урди. Бу ҳарорат бугун ҳам сақланиб турибди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу йил мамлакатда мева-чева қиммат бўлади. Бозорга қаҳатчилик оралайди. Афсуски, сиёсий масхараланган халқни табиат ҳам жазоламоқда. Шуни айтсалар керак, “худо урган бандасини, пайғамбари ҳам ҳассаси билан туртади”, деб.