09 November 2004
04:00 - 18:00 - Каримовнинг мантиксиз фармони - Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (9 ноябрь, сешанба маълумоти) ва миллий валютамиз ахволига шарх
18:00 - Каримовнинг мантиксиз фармони

Рамазаон хайитини нишонлаш хакида Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг Ислом Каримов имзоси билан карори эълон килинди. У ўзининг Рўза хайитини дам олиш куни деб эълон килиш тўгрисида 1992 йил 27 мартидаги 368-сонли фармонини ижро этиш юзасидан бугун чикарган мазкур карорида “2004 йилдаги Рамазон хайитининг 1-куни 14 ноябрга тўгри келиши хакида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг карори эътироф этилсин хамда ушбу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин“ деган фармойиш беради.

Маълумки, бу галги Рамазон хайити шундайин хам дам олиш куни - якшанбага тўгри келяпти. Хўш, аввало, бу хакда “Уламолар кенгашининг карори эътироф этилсин“ дея, махсус карор чикаришга, колаверса, унда хайитни байрам сифатида кенг нишонлаш хакида фармойиш беришга хожат бормикан? Давлат рахбарининг карори бу йилги Рамазон хайитининг 2-куни - душанбани истисно тарикасида дам олиш куни деб эълон килиш хакида бўлганида эди, карорда мантик кўринарди.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (9 ноябрь, сешанба маълумоти) ва миллий валютамиз ахволига шарх

1 доллар ($) = 1048 сўм 19 тийин; 1 евро = 1359 сўм 71 тийин; 1 рубль = 36 сўм 56 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1049 сўмга сотиш ва 1052 сўмга харид килиш, 1 еврони 1360 сўмга сотиш ва 1370 сўмга харид килиш, 10 иенани 100 сўмга сотиш ва 101 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 1944 сўмга сотиш ва 1960 сўмга харид килиш мумкин.

Юкоридаги маълумотларни илгаридан кузатиб келаётган кишилар ўзбек сўми билан галати жараён кечаётганини кузатаётган бўлсалар керак. У хам бўлса, бир томондан, АКШ доллари курси жахондаги бошка валюталарга нисбатан пасаяётган шароитда, иккинчи томондан, унинг сўмга нисбатан кадри ошиб бораётганидир. Ёки, бошкачасига айтганда, кадри пасаяётган доллар олдида сўм кадри бадтар пасаймокда. Сўнгги 10 ой ичида бу пасайиш деярли 7 % ни ташкил этди.

Мутахассисларнинг айтишларича, МДХ ва Болтикбўйи давлатлари орасида миллий валютаси долларга нисбатан энг кўп кадрсизланаётган давлат ёлгиз Ўзбекистон экан. Бу жихатдан катта иктисодий муаммолар билан яшаётган Тожикистон Ўзбекистондан кейинги 2-ўринда, Беларусь 3-ўринда турибди.

Сўмнинг долларга нисбатан охиста пасайишига хам осонлик билан эришилаётгани йўк. Бу -муомаладаги сўмларни учига-уч килиб, илож борича кам микдорда ушлаш хисобига бўляпти. Шу максадда маош ва пенсиялар тўлаш ойлаб кечиктирилмокда, лицензияли тадбиркорларнинг пуллари мажбурий инкассация килинмокда ва хукумат томонидан бошка шу каби гайри конуний (!) йўллар кўлланилмокда. Хукумат муомаладаги пулларнинг банклар оркали айланишига канчалик харакат килмасин, банкнотлар, бари бир, банкларга кўп бормаяпти. Зеро накд пулларнинг салмокли кисми республика иктисодиётининг, норасмий манбаларга кўра, деярли ярмини ташкил килувчи “соя“даги иктисодиёт кўлига ўтиб колмокдаки, натижада Марказий банк ўзидан янги пулларни эмиссия килишга (муомалага чикаришга) хам мажбур бўлмокда. Буни муомалада “бели букилмаган“ банкнотлар анча кўпайганидан хам билса бўлади.

Миллий валюта холатини хар бир давлат иктисодиётининг ойнаси дейдилар. Бу ойна Ўзбекистон иктисодиётини мажрух ахволда кўрсатмокда.