23:30 - Ўзбекистон қўшниларга қайишсинми, фойда олишни ўйласинми?
23:00 - Ёшларни зомбилаштириш мактаби иш бошлади
- Турк делегацияси Ўзбекистонда, қуёш қайси тарафдан чиқд - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Ўзбекистон қўшниларга қайишсинми, фойда олишни ўйласинми?
23:00 - Ёшларни зомбилаштириш мактаби иш бошлади
- Турк делегацияси Ўзбекистонда, қуёш қайси тарафдан чиқд - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
22 December 2008
04:00 -
23:30 - Ўзбекистон қўшниларга қайишсинми, фойда олишни ўйласинми?
23:00 - Ёшларни зомбилаштириш мактаби иш бошлади
- Турк делегацияси Ўзбекистонда, қуёш қайси тарафдан чиқд
23:30 - Ўзбекистон қўшниларга қайишсинми, фойда олишни ўйласинми?

Ўзбекистон томони қўшни Тожикистонга сотаётган газ нархини ўтган йили шу кунги ҳолатга нисбатан икки баробарга кўтарган. Ҳозирда сотилаётган газнинг минг куб метри учун тожиклар 300 АҚШ доллари тўлаши лозим. Нархни тушириш борасидаги музокаралар ўзбек расмийларининг кўнглини юмшата олмади, деди “Тожикгаз” давлат унитар корхонаси раҳбари Фатҳиддин Муҳсиддинов бугун оммавий ахборот воситаларига гапираркан.

Ёқилғи-энергетика бозоридаги инқирозга қарамай газ нархларини ошириб бораётган Ўзбекистон ҳукуматидан қўшни қирғизлар ҳам норози, улар ҳам газфурушларнинг олдида қўл қовуштириб туришибди.

Албатта, шуни ҳам тушуниш керакки, айниқса ҳозирги оғир иқтисодий шароитда, Ўзбекистон ҳукумати, бир томондан, яхши қўшничилик алоқаларини сақлаб қолиш, икинчи томондан, табиий бойликлардан фойда олиш ўртасида маълум мувозанатли нуқталар қидиришга мажбурдир.

23:00 - Ёшларни зомбилаштириш мактаби иш бошлади

Бугун пойтахтда Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ассоциацияси томонидан ёшлар билан ишловчи “Юксалиш мактаби” таъсис этилди. Мамлакат Парламенти қошидаги мазкур ассоциация ёшларни зомбилаштириш, уларни режимбоши ва унинг одамларига содиқ қилиб тарбиялаш борасидаги фаолияти доирасида ташкил этилган мактабнинг мақсади ҳам кундек равшан. Ҳукуматинг идеологик устунлари бўлган “Камолот” ҳаракати, юқорида номи тилга олинган ассоциация, Гулнора Карим томонидан тузиб ташланган қатор ноҳукумат ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтган бугунги анжуманда мактаб стратегияси, уни молиялашга қаратилган ҳаракатлар режаси пишитиб олинди.

Турк делегацияси Ўзбекистонда, қуёш қайси тарафдан чиқди?

Бугун Туркия Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари Улкер Гузел (Ulkеr Guzеl) етакчилигидаги дегегация Ўзбекистон томони билан бизнес форум ўтказди. Энг ажабланарлиси, яқин 4-5 йилда турк номини тилга олмаган маҳаллий матбуот бу форумни ростакамига шов-шув қилмоқда. Маҳаллий газеталарнинг илк саҳифаси, телевидение ва радиолар мазкур делегация ташрифини кенг ёритмоқда. Кузатувичларнинг фикрича, Туркия билан тикланаётган муносабатлар ЕИ - Ўзбекистон дипломатиясининг таъсири остида бўлаётгани шубҳасиз.

11:00 - Турклар ҳижобдан кейин президентнинг онасини милатини бахслашишмоқда, ўзбеклар мухолифатчининг хоинлигини

Авалги хабарларимизнинг бирида айтилгани каби, одамлар Марсда юришга тайёрланмоқда, турклар эса мусулмон аёл ҳижоб кийиши керакми керакмасми, деб бахс қилиш билан овора. Ваҳоланки, ҳижоб Исломнинг фарзларидан эмас ва Ислом дунёсининг келажаги нуқтаи назаридан бундан муҳим масалалар бор.

Сўнги кунларда турклар бошқа принципиал бўлмаган масалани тортишиш билан оворалар. Яқинда социал-демократик руҳдаги Жумҳурият Халқ Партиясининг парламентдаги аёл-депутати Жонон Антиман мамлакат президенти Абдулоҳ Гулнинг онаси арманилардан келиб чиқишини расмий саҳнадан гапирганди. Кеча Абдулоҳ Гул бу хусусда махсус баёнот эълон қилиб, Туркияда ҳар бир инсон милати ва динидан қатъий назар тенглигини урғулади ҳамда отасининг ҳам онасининг ҳам шажараси маълум эканлиги, уларнинг иккаласи ҳам турк ва мусулмонлардан келиб чиқишини билдирди.

Демократлар учун, айниқса, социал-демократлар учун, милатчилардан фарқли ўлароқ, инсоннинг миллати ҳеч бир масалада ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Аслида, замонавий жамиятда шундай бўлиши керак.

Бунга қарамасадн, Абдулоҳ Гулнинг кераксиз бахсларни оловлантирмаслик ва масалага очиқлик киритиш ниятидаги баёноти тўғри деб баҳоланмоқда.

Ўзбекистон мухолифати ичидаги воқеларидан бирига эътибор бермайлик. “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг раҳбари Салой Мадамин Ўзбекистондаги илк милий-озодлик ҳаракатини парчалаш эвазига Комунистик партия рўйхатидан альтернативсиз депутут қилиб қўйилгани ва бунинг устига укалари учун берилган 53 ва 54 рақамли квартиралар билан тақдирлангани исботланган фактлардир. Аммо на Салой Мадаминнинг ўзи на 53-54-чилар фракцияси бу айбнома қаршисида оғзиларини очолмаяптилар. Шу сабабли, бу мухолифатчини (бу фракцияни ҳам) сиёсий мурда деб айтаётганлар мутлақо ҳақ эканлигини тан олиш лозим.

9:00 - 53-54 лақабли сиёсий мурданинг алжирашлари

Маълум бўлишича, рус сайтларидан бирида “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг раҳбари Салой Мадамин билан Путин режимининг “Новости” агентлигида ишлайдиган журналист Санобар Шерматова ўтказган суҳбат эълон қилинган. Ўзини демократ мухолифат вакили эканлигини таъкидлашни унутмаган Салой Мадамин Ислом Карим режимига қарши Ўзбекистонинг махсус хизмат ходимлари, Ислом экстремистлари ва демократлардан иборат яширин ташкилот тузилганини гапирган.

Яширин ташкилот тузиб, уни очиқ эълон қилиш қанчалик аҳмоқлик эканлигини тушунсак ҳам, бу хусусда ўзбек демократик мухолифати намоёндаларининг фикрини ўрганишдан фойда бор, деб ҳисобладик. Марҳамат, улар билан танишинг:

Пўлат Охун (“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари): Бу мияси айниган сиёсий мурданинг валдирашларидир. Касал одамнинг гапларига эътибор беришнинг кераги йўқ. У атрофида шовқин кўтариб, ўзига эътиборни тортишга ҳаракат қилаяпти, холос. Лекин бу одам алақачон тарих ахлатхонасига ташланди ва у ердан энди қанча ҳаракат қилса ҳам чиқа олмайди.

Муҳаммад Бобир Маликов (Ўзбекистоннинг собиқ Адлия вазири, мухолифат намоёндаси): Бу нарса одий провокациядир. Унинг қўлидан ҳозир ҳеч қандай иш келмайди, аммо эълон қилинган суҳбат Ўзбекистондаги мухолифатчиларнинг ҳаётини таҳлика остига тушириши мумкин. Яна бир марта кўринмоқдаки, у реал сиёсатдан узоқ одам. Руслар бундайлар ҳақида “Чудак на букву м.” дейишади.

Абдураҳим Пўлат (“Бирлик” Партияси раиси): Фарғона.ру каби ФСБнинг лойиҳаси бўлган сайтларни ўқимай қўйганимга бир неча йил бўлган. Аммо эшитишимча, бир вақтлар “Бирлик”нинг муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаган бу калтафаҳм, энди шу сайт орқали одмларни митинга чақиришини билдирибди. Унинг орқасидан кетадиган битта ҳам аҳмоқ топилмайди. У айтаётган яширин ташкилот эса, Салой Мадаминнинг ўзи, Марат Зоҳидов, Обидхон қори ва Исмоил Дадажонларнинг мухолифатни ислом экстемизми йўлига буришда тўсиқ деб ҳисоблашаётганлари “Бирлик” Партияси ва шахсан менга қарши бошлашган кампанияларидан бошқа нарса эмас. Ўтган йили Исмоилниг уйида Маратнинг лойиҳаси билан тузилган "коалицияни" биз алақачон яксон қилиб бўлганмиз. Бу “коалицияга” Ғулом Умаров, Носир Зокир ва ҳатто Васила Иноятни ҳам тортишга уринишган, аммо натижа чиқмаган.