20 July 2015
01:32 - Муҳаммад пайғамбарга кўра, мусулмонлар 73 оқимга бўлинади. Абдураҳим Пўлат яратган имонилар оқимидагиларгина жаннатга тушади!
Маълумки, ҳадисларга кўра, Муҳаммад пайғамбар яҳудийлар 71 оқимга бўлиниши ва фақат биттасининг вакиллари жанатга тушиши, қолганлар дўзахга кетишини, насронийлар 72 оқимга бўлиниб, улардан биттасигина жаннатга кетиб, қолганлар дўзахга тушишини айтар экан, ўзини тан олган мусулмонлар 73 оқимга бўлиниб, уларнинг ҳам биттасигина жаннатга тушиши, қолганлари дўзахга кетишини урғулаган эди.

Ҳозир мусулмонлар ичида қанча оқим борлигини ҳисоблаб ҳам бўлмайди, дейди мухбиримиз. Аммо, бу оқимдагиларнинг ҳаммаси исломнинг 5 фарзини тан олиб, уларни бажараётганини айтишади. Ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган ҳар бир одам 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закотни амалга ошираётганини кўрсатолади. Аммо, имон борлигини кўрсатиш осон эмас. Қолаверса, имон шунчалик буюк нарсаки, уни 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот каби фарз деб аталаётган амалиётларлар билан солиштириб ҳам бўлмайди.

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат айнан шу фикрдан келиб чиқиб, ўрта асрлардан ҳам аввалги ислом уламолари Қуръонни хато тафсир қилганлари, динимизнинг ягона фарзи имон бўлиб, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар эканлигини ёзмоқда ва гапирмоқда. Демак, дейди у, фақат имонни фарз деб ҳисоблайдиган имонилар оқими, тўғрироғи, имонилар мазҳаби яратилиши лозим. Шундай қилиш кераклигини ҳеч ким инкор этолмайди.

Қолаверса, дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи, бундай мазҳаб амалда бор. Ҳозир юз миллионлаб мусулмонлар, яъни ҳақиқий имони бор бўлган мусулмонлар, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот каби амалиётларни бажармай қўйишди, аммо уларнинг имони - 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот каби амалиётларни бажараётганлардан кучлидир.

Демак, ҳозир имонилар оқими, тўғрироғи, имонилар мазҳаби яратиб бўлганини тан олиш, айнан шу оқим тарафдорларигина, пайғамбаримиз айтганидек, жаннатага тушишларини тан олиш керак.