Журнал Ҳаракат №2 (65) 2007. Кечагина ўтган кунларимиз
"Ҳаракат" ахборот агентлигининг янгиликлар тасмасидан
Манба: www.harakat.net
Март-апрель, 2007 йил



1 март: Вазирнинг фаросати бўлса - уялиши керак!

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Туробжон Жўраев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда вазирлик янги қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқаётганини маълум қилди. Мазкур қоралама “Бола ҳуқуқи кафолатлари ҳақида”ги Қонун лойиҳаси бўлиб, у мамлакатда ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Агар Қонун қабул қилинадиган бўлса, амалдаги бир қанча норматив актларга ўзгартиришлар киритилар, Меҳрибонлик ва мурувват уйларининг матриал-техник заҳираси кучаяр экан. Бу ҳақда тўлқинланиб гапирган вазир кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига мурувват ҳамда турли йўналишдаги касб-ҳунар мактабларининг қад ростлашини таъкидлади.
Бироқ, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон ҳукумати мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ “Бола ҳуқуқи” тўғрисидаги халқаро Конвенцияни тан олгани, аммо унинг бирорта ҳам бандини бажармаган. Масалан, болалар меҳнатини экспулатация қилиш ҳақидаги халқаро норма мунтазам равишда болаларни пахта далаларига ҳайдаш орқали бузилиб келинади. Бу ишга бугунги кунда айнан болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташаббуси билан чиқаётган Халқ таълими вазири етакчилик қилади. Эҳтимол, хўжалик ишлари соҳасида ўсиб келган Туроб Жўраев бу нарсаларнинг аслида шармандали эканини тушунмас, бироқ бу ўринда ташаббусни кўз-кўз қилаётган ҳукумат ахборот воситаларини нима жин урди экан?!

2 март: Маҳаллий журналистлар Эван Фейгенбаумни гўё “мот” қилишди

Уч кунлик сафари натижалари бўйича оммавий ахборот воситалари ходимлари учун бугун, 2 мартда пресс-конференция ўтказган АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Эван Фейгенбаум Ўзбекистонинг турли даражадаги раҳбарлари билан мулоқоти самарали кечганини таъкидлади. Хусусан, АҚШ расмийси Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши (М. Атаев), Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги (Р. Мирзаев), Ташқи ишлар вазирлиги (В. Норов) ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман, С. Рашидова) томонидан қабул қилингани ҳамда бу учрашувларда қурол-яроғ савдоси, наркотик ва терроризмга қарши кураш, стратегик ҳамкорлик истиқболлари борасида сўзлашганини таъкидлади. Давлат департаменти ходими журналистлар саволларига жавоб қайтараркан, Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг қайта тикланишидан иккала томон ҳам бирдай манфаатдор эканини қайд этди.
АҚШ элчилиги биносида ўтказилган пресс-конференцияга ҳукумат ўз “десантчи”ларини йўллашга муваффақ бўлган экан, дейди мухбиримиз. Афтидан уларнинг нияти меҳмонни мот қилиш бўлиб, пойинтар-сойинтар саволларданоқ сир ошкор бўлди.
Масалан, Ўзбекистон радиоси мухбири Шарофиддин Тўлаганов: “Пайғамбар тоққа бормаса, тоғ унинг олдига келади, дейдилар. Сизнинг бу ерда ҳозир бўлганингизни қандай тушуниш керак?”, деб сўради. “Голос Россия” радиоси мухбири Раҳим Султонов эса: “АҚШ Чехия ва Польшада ракетага қарши мудофаа тизимини яратаётир, балки Ўзбекистонга ҳам шунинг учун келгандирсиз?..” деди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири эса: “Тошкент - Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинган чоғда АҚШ Давлат департаменти ҳисоботидаги бўҳтонларни қандай тушунмоқ керак?” деди.
Айни хилдаги саволларга ўта босиқлик ва қувноқлик билан жавоб берган АҚШлик меҳмон Давлат департаментидан келган меҳмонлар орасида сўзамол ва мамлакатимизни чуқур биладиган шахс сифатида таассурот қолдирди.
Ҳукумат журналистларининг бундай фаоллигини ижобий қабул қилиш керак дейди, мухбиримиз. Барибир улар ўз саволлари билан ҳеч кимни мот қилолмадилар, аммо кескин саволлар беришга ўрганиб қолишса, кейин уларни ҳукуматнинг ўзи ҳам иўхтатолмайди. Табиий, саволлар ҳукуматга ҳам берила бошлайди.


4 март: Десятки узбеков напали на пограничный пост

Группа численностью до 60 человек совершила нападение на киргизский пограничный пост на границе Киргизии с Узбекистаном, сообщил в субботу источник в пограничной службе Киргизии. По словам источника, «четыре узбекских гражданина в субботу днем пытались без документов пересечь киргизскую госграницу, но были остановлены пограничниками».
«В ответ на это узбекские граждане возвратились на свою территорию и вернулись с группой численностью до 60 человек, которые напали на пограничный пост», - сказал источник. По его данным, «в результате столкновения один пограничник Киргизии получил ранение, предположительно, камнем». «Разбито здание поста в нем выбиты стекла и разрушена крыша», - добавил источник. Он добавил, что причины случившегося выясняются. Инцидент произошел в Джалал-Абадской области Киргизии. // «Интерфакс»

5 март: Тошкентда АҚШ элчихонаси олдида пикет

Бугун “Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет ўтказди. Пикетчилар АҚШ президенти Бушнинг “Америка Овози” радиоси ўзбек хизмати программаларини қисқартириш ва балки бутунлай ёпиш ҳақидаги қарорини қораладилар. Пикетга қатнашган 3 киши - Абдилло Тожибой ўғли, Жаҳонгир Шосалимов и Ахтам Шаймарданов билан элчихонанинг ходими Бэйрон Лобстейн суҳбатлашди, дейилади Альянснинг хабарида.
Альянс тарқатган Баёнотда айтилишича, АҚШ ҳукумати радиони бекитиш ҳақидаги қарорни олишда унинг эшиттиришларини Ўзбекистон аҳолисининг фақатгина 1 фоизи эшитишини ҳисобга олган эмиш. Бу ерда бир хатолик бўлса керак, дейди "Ҳаракат" агентлигининг мухбири. Ўзбекистон аҳолисининг 1 фоизи 260 минг кишидир. Агар бу радиони шунча одам эшитиши рост бўлса эди, Ўзбекистон мухолифати хам унинг бекитилишига қарши чиққан ва бунга эришган бўларди. Аслида, бу радионинг зерикарли программаларини бир неча юздан ортиқ одам эшитмайди деган тахмин бор. АҚШ ҳукуматининг бу қадами ҳам тахминни тасдиқлайди.
Агар бу радиони юз минглаб ўзбеклар тинглашига заррача ишончимиз бўлсайди, - дейишмоқда бирликчилар, - бошқа мухолифатчилар билан қатор тадбирлар ўтказиб, радиони МХХ элементларидан тозлашга ва уни яхши программага айланишига эришган бўлар эдик. Биринчи навбатда у ерга Жаҳонгир Муҳаммаднинг қайтишини талаб қилардик

8 март: Тоҳир Йўлдош қўлга олиндими?

Афғонистиндаги халқаро қўшинлар бугун кечаси Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидерларидан бири Афғонистонда қўлга олганини хабар қилганлар. Рус ахборот воситалари буни Покистон телевидениесига асосланиб тарқатмоқдалар. Лекин, қўлган олнган шахс ким эканлиги аниқ бўлмаса ҳам, у Тоҳир Йўлдош деган тахмин бор.
Агар бу воқеа рост бўлса, ўзини демократик қанотга тегишли эканлигини иддао этаётган баъзи ўзбек мухолифатчиларининг роҳати бузилиши муқаррар.


Покистон: “Тоҳир Йўлдош қўлга тушмаган”

Бирмунча вақт муқаддам Покистон маҳаллий хабар агентликлари Тоҳир Йўлдош Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида жойлашган Жанубий Вазиристон минтақасида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатишганди.
Толиблар даврида асосан Афғонистон ҳудудида бўлган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзолари Америка ҳужумларидан сўнг, Покистон ҳудудига ўтиб яширинганлари айтиб келинарди.
ББС билан суҳбатда Покистон армияси матбуот котиби генерал майор Воҳид Аршод Тоҳир Йўлдошнинг ҳибсга олинганлигини рад этган:
Воҳид Аршод: Йўқ, бундай маълумотлар асоссиз ва фактларга асосланмаган. Мен ҳам бу хабарларни эшитдим, лекин Покистонда бу каби ҳодиса содир бўлмаган.

Би-би-си: Куни кеча Покистоннинг Вазиристон ҳудудида ўзбек жангарилари билан бўлиб ўтган тўқнашувлар ҳақида хабарлар келганди, ўша тўқнашувларда қатнашган, ё-да ҳалок бўлганлар орасида Тоҳир Йўлдош бўлиши мумкинми?
Воҳид Аршод: Ҳа, Вана шаҳарчасидан йигирма узоқликда маҳаллий қабила вакиллари ва хорижлик жангарилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Ўша хорижлик жангарилар ўзбек миллатига мансуб эканликлари айтилади. Маҳаллий қабила вакилларининг айтишларича, бу амалиётлар Покистон ҳукуматининг ўша минтақада хорижий жангариларни йўқотиш ҳаракатларининг таркибий қисмидир. Маҳаллий оқсоқоллар хорижий жангариларни у ерга келмаслик ҳақида огоҳлантирганлар, аммо улар бу огоҳга қулоқ тутмаганлар. Шунинг оқибатида тўқнашув келиб чиққан, хориж жангариларидан 12-15 киши ўлдирилган. Маҳаллийлардан ҳам икки- уч киши ҳалок бўлган.
Би-би-си: Ўша тўқнашувлар натижасида Сиз хорижий жангарилар деб атаётган шахслардан биронтаси ҳибсга олинганми?
Воҳид Аршод: Йўқ, Покистон хавфсизлик кучлари ҳеч кимни ҳибсга олмаган. Ҳалок бўлганлар бор, лекин ҳибс қилинган йўқ. Ҳозирда айтилишича, минтақада оташкесим ўрнатилган ва ҳеч қандай тўқнашувлар рўй бермаяпти. // http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2007/03/070308_tohir_yuldosh.shtml

“Ҳаракат” Агентлигидан: Аслида, хабарларда ҳам чалкашлик бор эди. Рус агентликларининг хабарида Тоҳир Йўлдош Афғонистонда халқаро кучлар тарафидан қўлга олингани айтилса, Покистон расмийси ўз мамлакати ҳудудида бундай воқеа бўлмаганини айтмоқда. У ҳақ бўлса ҳам, аввалги хабарларни инкор этмаган бўлади. Аммо, кейинчалик бу хабарларнинг ҳеч бири тасдиқланмади.

10 март: Турк ва озарбайжон диаспоралари биргаликда ишломоқчилар

Кеча Бокуда турк ва озарбайжон диаспоралари вакилларининг биринчи форуми иш бошлади. 48 мамлакатдан 513 вакил қатнашаётган йиғилишнинг очилиш мажлисида Озарбайжон президенти Илхом Алиев ва Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон иштирок этдилар.
Қатаншувчиларнинг 173 нафари озарбайжон диаспарасининг, 107 нафари турк диаспорасининг вакилидир. Улардан ташқари 4 Месхет турки, 23 Ирокли турк ва 5 Қибрисли турк бор.
Расмий хабарларда айтилишича, бу ерга Латвия, Эстония, Литва, Люксембург ҳукуматларининг, Эстония, Болгария, Латвии, Литва, Козоғстон, Қирғизстон, Ўзбекистон парламентларининг вакиллари ҳам келишган.
Форумнинг мақсади дунёдаги турк ва озарбайжон диаспораларининг фаолиятини мувофиқлаштиришдир. Йиғилишнинг бошланғич қисмида Илҳом Алиев, Ражаб Тойиб Эрдўғон, Қибрис турк Жумҳуриятининг президенти Маҳмад Али Талат нутқ сўзладилар, Латвия, Эстония ва Ўзбекисон вакиллари табрик сўзлари айтдилар.
Бундай Форумнинг ўтказилиши жуда муҳимдир, дейди мухбиримиз. Буни Турк дунёси бирлиги яратиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири деб ҳисоблаш керак. Келажакада бу каби йиғилишларга сони кун сайин ортиб бораётган ўзбек диаспораси вакилларини тортиш лозим. Маълумки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу пайтгача бу йўналишдаги ҳамма ташаббусларга иложи борича қаршилик кўрсатар, уларни бузолмаса ҳам қўлидан келганча уларнинг самарадорлигини туширишга интиларди. Бокудаги йиғилишда Ўзбекситондан шахсан ким қатнашгани номаълум, у одам Ўзбекистон режимининг рухсатисиз ўз ташаббуси билан келган бўлиши мумкин.

Дунё миллиардерлари кимлар?

Forbes журнали йигирма йилдан бери дунё милиардерларининг рўйхатини эълон қилиб келади. Шу кунларда чиққан журналда 2006 йилнинг миллардерлари рўйхати берилган. Унга кўра, дунёда 946 миллиардер бор.
13 йилдан бери биринчи ўринда Microsoft корпорациясининг асосчи-эгаси Бил Гейтс турибди – унинг бойлиги 56 миллард. Иккинчи ўринда ҳам америкалик - инвестиция холд