Журнал Ҳаракат №1 (58) 2006. Ўзбекистон Андижон воқеаларидан кейин
(3-қисм, боши журналнинг 2005 йил 6 (57) сонида) - Ҳукумат “Бирлик”ка қарши ҳужумларини кескинлаштирди
Эслатиш керакки, Андижонда ҳукуматнинг хунрезлигини қоралаш ва «Бирлик» Партиясини рўйхатдан ўтказиш талаби билан ўтган йил 30 майда Адлия вазирлиги биноси олдида мухолифатчиларнинг пикет ўтказиш режаси ва бу каби оммавий акцияларнинг бўлиши мумкин натижаларидандан талвасага ҳукумат 6 нафар «Бирлик» Партияси фаолини ҳибсга олган эди. Булар - Ҳамдам Сулаймон (партия раисининг ўринбосари), Акбар Орипов (партиянинг Андижон вилояти ташкилоти раиси), Мусажон Бобожонов (партиянинг Марҳамат туман ташкилоти раиси), Нурмуҳаммад Азизов (айни замонда, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаоли), Дилмурод Муҳиддинов (айни замонда, «Эзгулик»нинг Марҳамат туман бўлими раиси), Муҳаммадқодир Отахонов (айни замонда, Шахс ҳуқуқи ҳимояси комитетининг фаоли).

Улар “Бирлик” Партиясининг Андижондаги қон тўкилишида ҳукуматни айбловчи “Андижонда халққа ўт отганлар ва оттирганлар халқ олдида жавоб берадилар” номли баёнотномасини тарқатганлари учун уларга қарши Ўзбекистон ЖКсининг бир қатор моддалари бўйича жиноий иш очилди ва тергов бошланди.

Сентябрь ойида Муҳаммадқодир Отахонов озод қилинди, кейинчалик унга ҳеч қандай айб қўйилмади.

14 ноябрда қолган 5 кишига Жиноят Кодексининг 159-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандлари (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси 1 ва 3-қисмлари (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган матриалларни тайёрлаш ва тарқатиш), 217-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш), 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш) бўйича айблов эълон қилиниб, иш судга оширилди.

8 декабрда Ҳамдам Сулаймон (Сулаймонов) соғлиғи ёмонлашгани туфайли яшаш жойидан ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида қамоқдан озод қилинди.

Шундан сўнгра бу иш доирасида янги йилгача бирон ўзгариш бўлмади. Воқеаларнинг давоми билан қуйида танишасиз.

* * *

Янги йил бошида ҳам тинчлик эди. Фақат 10 январдан 11-чига ўтар кечаси “Ҳаракат” ахборот агентлиги Тошкент вилоят суди шу вилоятдаги туман судларидан биттасининг биносида 4 январь куни “Бирлик” фаоллари устидан суд бошлаганини билдирди. Маълум бўлишича, ўша куни суд жараёни расман очилган ва илк процедуралар бажарилган, халос.

9 январь куни эса, судда ҳақиқий иш жараёни бошланган. Шу куни айбнома ўқилгач, судланувчилар - “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Орипов ва партиянинг шаҳрихонлик фаоли Нурмуҳаммад Азизов айбларни рад этган бўлсалар, Марҳамат туманидан партия фаоллари Дилмурод Муҳиддинов ва Мусажон Бобожонов қисман айбларини тан олганлар (“Бирлик” Партиясининг Андижон хунрезлигини қораловчи баёнотномасини бир мажлисда ўқиб берганлари қонунларга зид бўлганини). Кейин судда танаффус эълон қилиниб, эртаси кун Ҳайит бўлгани учун, суд 11 январь кунига қолдирилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчилар устидан, ҳатто АҚШлик Фридум Хауз ташкилотининг Тошкентдаги марказини ёпиш учун шу даврда олиб борилган бошқа судларда каби бу ерда ҳам айбланувчиларнинг ўзи ва уларнинг адвокатлари суднинг бошланишини хаммадан бекитишган ва суд жараёнини ортиқча ошкор килмасликка интилишган. Шундай қилинса, суд тез битиши ва айбланувчилар расмиятчилик учунгина энг “юмшоқ” шаклда жазоланиб, суд залижа озод қилинажаги ҳақида гаплар тарқатилди.

Масалага бундай ёндошиш ошкораликдан қўрқаётган ҳукуматнинг тегирмонига сув қуйиш эканлигини тушунган “Бирлик” рахбарияти, суд ҳақидаги хабар маълум бўлиши биланоқ уни тарқатишга бошлади. Агар судга кўплаб кузатувчилар, журналистлар, халқаро ташкилот ва Токентдаги элчиликларнинг вакиллари келса, бир томондан, мавжуд режимнинг ҳақиқий юзини очиб бериш ва унга қарши демократик дунёнинг босимини яна ҳам ошириш мумкин бўларди, иккинчи томондан, суддаги атмосфера ўзгариб, судьяларнинг прокурор таълимоти остида иш олиб боришлари бироз бўлса-да қийинлашарди.

Аммо, хабар кеч олингани ва суднинг қайси туманда ўтказилаётгани ҳам номаълум бўлгани сабабли, ҳеч нарса қилиш имкони бўлмади.

Кейин маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчик тумани маркази Тўйтепада ўтказилган суд 12 январь куни ўта тезликда тамомланиб, “бирлик“чи-ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳукм ўқилган Унга кўра, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонга 2 йил шартли, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Орипов хамда партиянинг шахрихонлик ва мархаматлик фаоллари Нурмухаммад Азизов ва Мусажон Бобожоновларга 3 йилдан шартли камок жазоси белгиланиб, улар суд залидан озод килинган. Дилмурод Мухиддиновга умумий режимдаги 5 йиллик камок жазоси тайинланган.

Озод қилинганларинг айтишича, улар ростдан ҳам адвокатларнинг таклифини бажариб, оммавий ахборот аоситалари ва ҳуқуқ ҳимоячиларига суд ҳақида маълумот беришга ҳаракат ва шунинг учун суд ими-жимида ўтган.

Мухолифатчиларнинг фикрича эса, бу каби сиёсий ишларда, бунинг устига Ўзбекистон каби мамлакатда, адвокатларнинг ролини кўпиртирмаслик лозим. Мавжуд режим истаса, адолатни ҳар қанақасига оёқ ости қилиб, ўзига душман деб ҳисоблаётган бошқача фикрли инсонларни, хусусан, 5 “бирлик” фаолининг ҳаммасини қамоққа тиққан бўлар эди. Кўринишидан, Каримовнинг ҳукумати бу масалада мухолифат билан конфронтацияни яна ҳам кучайтирмасликка қарор қилган ва аслида мутлақо айби бўлмаган мухолифат фаолларини 6-7 ойдан қамоқда ушлаб туриб, шартли жазолар билан озодликка чиқариб юборган.

Ўша куни АКШдан Тошкентга телефон қилган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат озод килинганларни табриклар экан, айни замонда, суднинг ошкора шаклда ўтиши учун керакликча ҳаракат қилинмагани нотўғри бўлганини ҳам айтди ва энди Дилмурод Муҳиддинов масаласида адолатнинг ғалабаси учун курашни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

“Бирлик” партияси бу суд жараёни ва унинг натижаларига ўз муносабатини билдирувчи қуйидаги Баёнотини эълон қилди.

“БИРЛИК” ФAOЛЛAРИ УСТИДAН СУД ТУГАДИ,
AММO ДEМOКРAТИЯ УЧУН КУРAШ ДAВOМ ЭТAБEРAДИ

13 январь 2006 йил

2006 йил 12 янвaрь куни “Бирлик” Xaлқ Ҳaрaкaти Пaртиясининг бeш фaoли устидaн Тoшкeнт вилoяти Ўртa Чирчиқ тумaнидaги Тўйтeпa шaҳридa oлиб бoрилгaн суд ниҳиясигa етди.

Пaртиянинг қуйидaги aьзoлaри суддa aйбдoр сифaтидa иштирoк этдилaр: Пaртия рaиси ўринбoсaри Ҳaмдaм Сулaймoн, пaртиянинг Aндижoн бўлими рaиси Aкбaрaли Oрипoв, пaртиянинг Шaҳриxoн бўлими рaиси Нурмуҳaммaд Aзизoв, пaртиянинг Мaрҳaмaт тумaни рaиси Мусaжoн Бoбoжoнoв, пaртиянинг Мaрҳaмaт тумaни рaиси ўринбoсaри Дилмурoд Муҳиддинoв.

Бaрчa судлaнувчилaр Ўзбeкистoн Жинoят Кoдeксининг шу мoддaлaри билaн aйблaндилaр: 158- мoддa, 3-қисм: “Прeзидeнт ҳaётигa тaжoвуз қилиш”; 159 –мoддa, 3-қисм “б” бaнди: “Кoниституцион тузумга тажовуз қилиш”; 244-1 мoддa, 2-қисм, “а” ҳамда “б” бaндлaр: “Aҳoли xaфсизлиги вa жaмият тaртибигa xaвф сoлувчи ҳужжaтлaр тaйёрлaш вa тaрқaтиш”; 244-2 мoддaсининг 1-қисми: “Диний экстрeмистик, сeпaрaтистик, фундaмeнтaлистик вa бошқа тaқиқлaнгaн жaмoaлaргa бoшчилик қилиш ёки aьзo бўлиш”.

Жинoий ишнинг aсoсий дaлили қилиб “Бирлик” Пaртиясининг 2005 йил 13-14 мaй кунлари Aндижoнда рўй бeргaн вoқeaлaрга муносабатини билдирувчи 15 майда эълон қилинган бaёнoтнoмa oлингaн. Aйблaнувчилaр бу бaённoмaни элeктрoн пoчтa oрқaли oлиб кўпайтиришган вa бир қатор мaҳaллий бoшқaрув тaшкилoтлaригa рaсмaн тaқдим этишган (жумлaдaн, Фaрғoнa вилoяти Қўқoн шaҳри вa Aндижoн вилoяти Мaрҳaмaт тумaни ҳoкимятлaригa). Баёнотнома Мaрҳaмaт тумaнидaги баъзи кoрxoнaлaр ишчилaрига ўқиб берилган.

Шуни тaькидлaш кeрaкки, aйблaнувчилaрдaн бири Ҳaмдaм Сулaймoн Aндижoндa юзaгa кeлгaн вaзиятни барқарорлаштириш жараёнида “Бирлик” Пaртияси нoмидaн музoкaрaларда иштирок этиш таклифи билан 13-14 мaй кунлaри Қўқoн шaҳaр маъмуриятига мурoжaaт қилгaн. Лекин ҳокимият вакиллари бу тaклифни Aндижoндaги вaзият xaфсиз эмас деган бaҳoна билaн рaд этгaнлар.

Суднинг ҳукми билан aйблaнувчилaрга қуйидагича жазолар тайинланди: Ҳамдам Сулaймoнгa 2 йил шaртли қамок, Aкбaрaли Oрипoв, Aзизoв Нурмуҳaммaд ва Мусажон Бoбoжoнoвларга 3 йилдан шaртли қамоқ (улар суд залида озод қилиндилар) вa Дилмурoд Муҳиддинoвгa умумий рeжимдaги 5 йиллик қaмoқ.

“Бирлик” бoшдaнoқ ўз фaoллaригa қуйилaётгaн aйблaр aсoссиз экaнлигини эълон қилганди. Пaртия мамлакатда кeчaётгaн жaрaёнлaргa ўз мунoсaбaтини билдириш учун қoнуний ҳуқуққa эгa. Aндижoндa шундaй қoнли воқеалaр сoдир этилaётгaн бир пaйтдa пaртиянинг жим ўтиришгa ҳaққи йўқ эди. Пaртиянинг фикри ҳукуматникидан фарқли бўлиши мумкин, ҳақиқат фақат мустақил халқаро текширув асосидагина ўртага чиқади. Аммо ҳaнузгaчa Ўзбeкистoн пaрлaмeнтининг Aндижoн вoқeaлaри бўйичa мaxсус кoмиссияси ўз xулoсaлaрини эьлoн қилгaни йўқ. Бундай шaрoитдa пaртиямиз фaoллaaрининг суд тaьқибигa учрaши ҳам сиёсий ҳам юридик жиҳaтдaн aсoссиздир.

Aммo шунгa қaрaмaсдaн, шaртли бўлсaдa, пaртиянинг тўрт нафар aьзoсини oзoд этилишини ҳукумaтнинг дeмoкрaтик муxoлифaт, биринчи навбатда, унинг aсoси бўлган “Бирлик” Пaртияси билaн мунoсaбaтлaрини янада кeскинкaштирмaсликкa ҳaрaкaт қилиши дeб қaбул қилaмиз.

Шу билaн биргa, биз Ўзбeкистoн ҳукумaтини жамиятдаги кoнфрoнтaцияни кaмaйтириш учун дадилроқ қaдaмлар қўйишгa чaқирaмиз. Ўзбeкистoн пaрлaмeнтининг Aндижoн вoқeaлaри бўйичa мaxсус комиссияси имкoн борича тeзрoқ ўз xулoсaлaрини эьлoн қилиши, дeмoкрaтик ғaрб дaвлaтлaри билaн феълан музлaтилгaн мунoсaбaтлaр қaйтa тиклaнилиши, Aдлия вaзирлигидa “Бирлик” Пaртиясини руйxaтгa oлиш ишлaри тугaтилиши ҳамда Aндижoн вoқeaлaри бўйича нoқoнуний ҳибсгa oлингaн ва адолатсиз жазоланган кишилар, жумлaдaн, Дилмурoд Муҳиддинoв вa Сaиджaҳoн Зaйнoбиддинoвлaр зудлик билaн oзoд қилиниши керак.

“Бирлик” Пaртияси Ўзбeкистoндa дeмoкрaтик жaмият яратишга қаратилган фaoлиятини ҳaр дoимгидeк тинч вa конституцион йўллар билaн дaвoм эттирaберади.

* * *

15 январда Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бу суд ҳақида Баёнот эълон қилди.

Эслатиб ўтиш керакки, судланганларнинг ҳаммаси у ёки бу даражада “Эзгулик” билан ҳамкорлик қилишарди, Дилмурод Муҳиддинoв ва Мусажон Бобожонов эса, бу жамиятнинг Марҳамат тумани бўлимининг раиси ва раис ўринбосарларидир.

Баёнотда яна бир таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг номи тилга олинган. У бир вақтлар “Бирлик” халқ ҳаракати ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятнинг фаоли бўлган. Сўнгги йилларда «Апелляция» номли ҳуқуқ ҳимоячиси гуруҳининг раҳбари эди.

Саиджаҳон Зайнобиддинов кейинчалик “Акромийлик” деб ном олган диний оқимнинг асосчиси Акром Йўлдошевнинг “Иймонга йўл” китобини таҳлил қилиб, унинг экстремизмга алоқаси йўқлигини тарғибот қилгани сабабли махсус хизматларнинг “қора рўйхатига” тушган бўлса ҳам, унга қарши очиқча чора кўриш учун баҳона топилмас эди.

Саиджаҳон Андижондаги қонли воқеаларнинг гувоҳи бўлган ва ҳукумат қўшинлари тинч аҳолини ўққа тутгани хусусида биринчи бўлиб дунёнинг ахборот воситаларига маълумот берган эди. Режим югурдаклари бу сафар уни кечиролмасдилар. Уни 2005 йилнинг 18 майида қамадилар (тасодифни қаранки, у “Акромия” ҳақидаги илк ёзганларини 2004 йил 18 майда Центразия сайтида тарқатганди). Қуйичирчик туманининг жиноий ишлар суди биносида яширинча иш кўрган Тошкент шахар жиноий ишлар суди уни шу йил 11 январда 7 йилга озодликдан махрум этиш ҳукмини чиқарди.

Қуйида “Эзгулик” жамияти Баёнотнинг русча матни.

ПРАВОЗАЩИТНИКИ И ПРЕДСТАВИТЕЛИ ДЕМОКРАТИЧЕСКОЙ
ОППОЗИЦИИ ОСУЖДЕНЫ НЕОБОСНОВАННО
(Пресс-релиз № 4, 15 января 2006 года)

Рассмотрение уголовных дел, возбужденных в связи с «андижанскими» событиями в Узбекистане продолжаются. Правозащитное Общество «Эзгулик» с особой тревогой отмечает, что в ходе данных процессов Правительство Узбекистана продолжает нарушать такие основополагающие принципы уголовного права, как равенство сторон, презумпция невиновности и право на защитника по собственному выбору.

12 января 2005г. Ташкентский областной суд по уголовным делам закончил рассмотрение уголовного дела в отношении пятерых активистов оппозиционной политической партии Народного Движения «Бирлик» и членов Эзгулик. Дилмурод Мухиддинов Хомиджонович, председатель Мархаматского районного отделения Эзгулик (Андижанская область), был приговорен к пяти годам лишения свободы в колонии общего режима. Хамдам Сулаймонов Мамажонович, координатор партии «Бирлик» по Ферганской долины, был условно приговорен к двум годам лишения свободы. Акбарали Орипов Азимович, председатель Шахриханского районного отделения партии «Бирлик», Мусожон Бобожонов Абдуллаевич, заместитель председателя Мархаматского районного отделения «Эзгулик» (андижанская область), Азизов Нурмахамат, председатель Мархаматского районного отделения Общества Прав Человека Узбекистана, были условно приговорены к трем годам лишения свободы.

Ранее неоднократно сообщалось, что вышеназванные активисты обвинялись по статьям 158 часть 3 (Посягательство на жизнь президента Республики Узбекистан), 159 часть 3 пункт «б» (Посягательства на конституционный строй), 244-1 часть 2 пункты «а, б» (Изготовление или распространение материалов, содержащих угрозу общественной безопасности и общественному порядку), 217, част 2, 244-2 часть 1 (создание, руководство, участие в религиозных экстремистских, сепаратистских, фундаменталистиских или иных запрещенных организациях) Уголовного кодекса Республики Узбекистан.

Правозащитное Общество «Эзгулик» считает уголовное дело в отношении осужденных правозащитников политически мотивированным. Мы считаем, что под общим лозунгом борьбы против международного терроризма Правительство Узбекистана, таким образом, пытается заставить молчать тех немногих свободомыслящих представителей демократической оппозиции и правозащитного движения. Эти судебные процессы являются логической частью той общей кампании Правительства Узбекистана по внедрению заведомо усложненных и завышенных мер и норм по борьбе с терроризмом, приравниванию правозащитников и представителей демократической оппозиции к террористам и их сообщникам, формированию среди населения страны имиджа правозащитников и представителей оппозиции, как лиц, предающих интересы своей Родины и т.д.

Правозащитное Общество «Эзгулик» также выражает свою особую тревогу по поводу уголовного дела в отношении известного андижанского правозащитника Саиджахона Зайнобиддинова, лидера Правозащитной Группы «Апелляция». После своего ареста в связи с распространением своего собственного мнения по поводу «андижанских» событий С. Зайнобиддинов был арестован и по имеющейся у нас неподтвержденной информации в течение почти восьми месяцев содержался в следственном изоляторе Министерства Внутренних Дел Узбекистана. Все это время родственники и независимые защитники не имели доступа к С. Зайнобиддинову. 13 января некоторые зарубежные СМИ, ссылаясь на местных правозащитников и родственников С. Зайнобиддинова, сообщили о состоявшемся судебном процессе по уголовному делу в отношении него. Эти материалы СМИ утверждают, что С. Зайнобиддинов был приговорен к семи годам лишения свободы.

Родственникам С. Зайнобиддинова и правозащитникам не удалось проверить данную информацию. Официальные запросы, адресованные к правоохранительным органам Республики Узбекистан, были оставлены без ответа. Такое обращение с С. Зайнобиддиновым мы считаем недопустимым по всем нормам морали и права.

Этими действиями Правительство Узбекистана грубо нарушает положения ст. 6 Международной Декларации о Правозащитниках. Она гласит, что «Каждый человек, индивидуально и совместно с другими, имеет право а) ... свободно публиковать, передавать или распространять среди других мнения, информацию и знания о всех правах человека и основных свободах ... c) изучать, обсуждать, составлять и иметь мнения относительно соблюдения всех прав человека и основных свобод как в законодательстве, так и на практике, и привлекать внимание общественности к этим вопросам...».

Мы считаем, что все вышеназванные активисты были необоснованно арестованы и осуждены, и должны быть немедленно оправданы. Правозащитное Общество «Эзгулик» требует Правительство Узбекистана прекратить репрессию и преследование правозащитников и представителей демократической оппозиции.

* * *

“Бирлик” фаолларининг суди битгач, бир оз вақт ўтгандан кейин Ўзбекистонда мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари устидан яна 3 суд жараёни бошланди. 25 январда Нодира Ҳидоятова, 30 январда Мўътабар Тожибоева ва Санжар Умаров устидан. (Улар ҳақида журналнинг бошқа саҳифаларида маълумотлар берилган).

Табиий, маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг эътибори бу янги судларига қаратилди. 5 нафар “Бирлик” фаоли ва Сайиджаҳон Зайнобитдиновларнинг иши ва тақдири маълум маънода сояда қолди.

Бу судларнинг ҳаммаси адолатсиз эканлигига шубҳа йўқ. Ҳар қандай ноадолатсиз суд бегуноҳ одамларнинг жазоланиши билан тугайди ва шу маънода уларнинг ҳаммаси моҳиятан бир ҳилдир.

Шундай бўлса ҳам, “Бирлик” фаоллари ва Саиджаҳон Зайнобиддинов устидан ўтказилган судлар, уларга қўйилган айблар тўғридан тўғри сиёсий эканлиги ва шу туфайли сиёсий ҳаётимиздаги аҳамияти билан бошқалардан ажраб туради.

Шу сабабли, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва элчихоналар вакиллари иштирокида етралича ошкоралик шароитида Нодира Ҳидоятова, Мўътабар Тожибоева ва Санжар Умаров устидан олиб борилган судлардан фарқли ўлароқ, Саиджаҳон ва “Бирлик” фаолларининг судини ўта яширин шароитда ўтказдилар. Мавжуд режим Андижон қатлиомини қоралаган ва бундан бошқа ҳеч қандай айби бўлмаган одамлар устидан ўтказилган судни ҳеч ким кўришини истамасди. Айбланувчилар, аслида, миллат олдидаги ўз вазифаларини бажарганлари учун, миллий қаҳрамонга айланишларидан қўрқарди.

Бу ерда ҳукуматнинг мақсади аниқ эди, дейиш мумкин. У яширинча ўтказилган суд ҳукмлари барибир мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячиларга етиб боришини биларди, ўрта асрларни эслатувчи шароитда ўтказилган судларнинг ҳукми уларнинг юрагида қўрқув туйғуларини уйғотади, деб умид қиларди.

Очиқча айтиш керакки, аввалига унинг умидлари амалга ошгандек бўлиб кўринди. Бунинг исботи сифатида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг партия сайтида эълон қилинган қуйидаги сўзларини келтириш мумкин.

14 февраль: Абдураҳим Пўлат: “Бирлик” “Эрк” йўлига ўтадими? Йўқ!

Ўтган йилдаги қонли Андижон воқеалари миллатимизнинг келажагини белгилаш нуқтаи назардан ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини ҳали миллатимизнинг ўзи тушуниб етгани йўқ.. Минг афсуски.

Бу воқеалар дунёни ўзартириди десак муболаға бўларди. Аммо ЕХҲТнинг тақдири, Россия Федерециясининг тақдирига катта таъсир кўрсатганини гапирсак бўлаверади. Яъни, ЕХҲТ тугади ҳисоб, айни замонда, Россия Федерациясининг умри анчагина узайди.

Бу воқеалар мухолифат ичида, унинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси ичида ҳам катта из қолдирди деб бемалол айтиш мумкин.

Андижондаги хунрезрикни қораловчи “Бирлик” баёнотномасини тарқатишда айблаб қамалганларнинг суди биз истаганлек битмади. Албатта, биз қамалмаганлар, айниқса чет элдагилар, ўзимизни тилимиз қисиқдек сезишимиз табиий. Аммо, биз ҳамма нарсага ватанимиз, халқимизнинг тарихига кириб бўлган “Бирлик”нинг шаъни ва шарафини ҳам ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан қарашга мажбурмиз.

Қамоқдан шартли ҳукм билан озод қилинган сафдошларимиздан бирининг “Бирлик” баёнотномасини сал кам қораловчи сўзлари (улар “Озодлик” радиосида берилибди) унинг шахсий фикри бўлиб, “Бирлик”нинг позициясини ўзида акс эттирмаслиги ўз ўзидан маълум. “Бирлик” ўз баёнотидан чекингани йўқ. Лекин, айни замонда, сал кам ярим йил қамоқда ўтириб чиққан одамнинг психологиясини биз тўла тушунмаётган бўлишимиз ҳам мумкинлигини тан оламан. Ҳар кимдан Нельсон Мандела бўлишни талаб қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ.

Аммо, бу ҳам хусусий бир факт халос. Ундан ҳам ваҳимали бўлган воқеалар юз бера бошлади. Мен шу хусусда тўхтамоқчиман.

Водийлик сафдошларимиз менга тўғридан тўғри шундай дейишди: “Ҳозир Ўзбекистонда аҳвол жуда оғир. Сиз чет элдагилар буни тушунмаётганга ўхшайсиз. “Бирлик” Партияси бу кунда Сиз истаётгандек, ва ҳатто, талаб қилаётгандек фаолият олиб боролмайди. Олиб борса, қатағонлар кучаяди.

Шу сабабли “Эрк” партиясининг (бу ерда “Эрк”нинг Салай Мадаминлов ва Отаназар Орипов фракцияси назарда тутилмоқда эди) йўлига ўтишимиз керак. Бу партия фаоллари аллақачон юрт ичида фаолиятларини феълан тўхтатишган. Партия лидери асосан “Озодлик” радиоси орқали ўзининг борлигини эслатиб туради. Билишимизча, у, Сиздан фарқли ўлароқ, юрт ичида фаолиятни жонлантиришни талаб ҳам қилмайди, ҳеч ким билан алоқа ҳам қилмайди. Шу сабабли бу партиядан ҳеч ким айтишга арзийдиган даражада босимга учраётгани йўқ. Биз ҳам ҳозир шу йўлга ўтмасак бўлмайди”.

Ҳар замон мухолифатнинг бош қалъаси бўлиб келган водийдиги сафдошларимиздан бундай таклифни эшитиш мен учун даҳшат эди. Сўнгги 2 ой ичида аҳволни ўзгартириш учун қилган ҳаракатларимизни бу ерда тўла ёритиш қийин. Аммо бир нарсалар қилдик. Мен бу сатрларни “Бирлик” ичида вазиятни бироз ўзгартиришга эришганимдан кейин ёзмоқдаман. Ўзгартираолмасам эди, Ўзбекистонда реал мухолифат битган бўларди. Энг камида, бу авлод мухолифатсиз ўтарди.

Лекин ички муаммоларимиз битгани йўқ. Бундай муҳим воқеалар изсиз ўтмаслигини ҳар қандай ақли расо одам тушунса керак. “Бирлик”ни кучли “зилзилалар” кутмоқда. Ўзбекистон мухолифатнинг келажаги биз улардан қандай талафоту ютуқлар билан чиқишимизга боғлиқ. Лекин, агар, биз бу ишдан шараф билан чиқолмасак, мухолифатни 3-чи марта қайтадан тиклашга бел боғлаш қийин бўлади.

* * *

“Бирлик” раисининг “3-чи марта тиклаш” сўзларига изоҳ бериш лозим. Биринчи тиклаш - “Бирлик”нинг тузилиши, иккинчи тиклаш - “Бирлик”ни 1992-93 йиллардаги талофатдан кейин жонланиши, 2003 йилдаги қурултойининг ўтказилиши ва расман партияга айлантирилиши, учинчи тиклаш - Андижон воқеаларидан кейин ҳозирги оёққа туриш.

“Бирлик”ни биринчи марта тиклаш, яъни қуриш тахминан ярим йил вақт олганди. Аммо, эсдан чиқармайликки, бу қайта қуриш ва ошкоралик йиллари, муболағасиз. инқилобий йиллар эди. Иккинчи марта тикланиш учун тахминан 10 йил керак бўлди. Буни қайтадан тикланган диктатура шароитидаги мухолифатнинг балоғатга етиш йиллари дейиш мумкин.

Учинчи тиклаш даври, яъни ҳозирги кунларимизнинг энг муҳим томони - мавжуд режимнинг яраланган ҳайвон ҳолига тушишидир.

Бу оғир давр. Аммо. масаланинг бошқа тарафига ҳам қараш керак. Ҳукумат ўзини ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, ўзига душман деб кўраётган мухолифат вакилларига нисбатан ҳар қандай тазйиқ ўтказишга тайёр тургандек қилиб кўрсатишга уринмоқда. Реаллик анчагина бошқача.

Ҳарбий жиноятлар ва инсонларга қарши қилинган оммавий қатағонлар масалаларини кўриш бўйича БМТ тарафидан тузилган Халқаро Жиноий Суд шу кунларда фаолиятини бошламоқда. Ҳозирги Ўзбекистон раҳабарларининг бу судга тортилиб, ҳукмни Милошевич билан қўшни ҳужраларда кутишлари эҳтимолдан ҳоли бўлмаган нарса. Бунинг эҳтимолиги кам бўлиши мумкин, аммо Ўзбекистондек мамлакт аҳолисини “ётқизиб-турғизаётган” одамнинг миясига бу фикр ўтириб бўлгани ва уйқу бермаётганини ҳам тушуниш керак. Эртага ҳолимиз нима бўлади деб саф ўзгартиришга тайёр турган режим хизматкорларига ҳам осон эмас.

Шу нуқтаи назардан, бугун қўрқмай юриши керак бўлганлар - демократик мухолифат фаолларидир. Чунки, энди дунёдаги демократик жараёнларни ҳеч ким тўхтатолмайди.

Ҳозир Ўзбекистонда сиёсий атмосфера мухолифатнинг истаган йўналишида ўзгариб бормоқда. Бир қатор фаоллар юрт ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган бўлса ҳам, мухолифат тикланмоқда. Биринчи навбатда, “Бирлик” жонланмоқда.
Сўнгги йилларнинг тажрибасидан дарс олган мухолифат партиялари ичида бирлашиш ғояси янгидан тилга олинмоқда. Бунга оид сўнгги хабар Самарқанддан келди.

26 февралда Самарқанд шаҳрида «Бирлик» ва «Эрк» партиялари вилоят ташкилотларининг раҳбарлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг фаоллари ўтказган мажлисда, «Бирлик» ва «Эрк» партияларининг раҳбар органлари - МК ва Қурултойларида мухолифатни ташкилий бирлаштириш бўйича ҳар қандай чорлар кўриш талаби ишлаб чиқилди.

Сўнгги йилларда демократларнинг бирлашиш йўналишидаги энг самарали ташаббуси – мухолифат партиялари ва ҳуқуқ химоячиси ташкилотларининг “Давра Кенгаши”ни яратиш бўлганди. Ҳозир ҳам энг самарали йўл шу ташаббусни ривожлантиришдир.