Журнал Ҳаракат №6 (51) 2004. Ўзбекистонда «сайловлар»
Абдурахим Пўлат - Биздаги диктатуранинг ўк илдизи кесилди
(«Бирлик» Партияси Марказий Кенгаши мажлисининг катнашчиларига мурожаат)

Азиз «Бирлик»чи дўстлар, сафдошлар!

Марказий Кенгашниннг бундан аввалги мажлисларида хам, хусусан, шу йил 26 майда ўтказилган мажлисда хам кўрилган масалалар ташки кўринишидан бугунги кун тартибидаги масалаларнинг худди ўзидек кўринади. Яна - партиямизни рўйхатдан ўтказиш масаласи, яна - сайловлар. Лекин, вакт ўтмокда, биз хозир бошка мухитда, бошка шароитда яшамокдамиз. Демак, масалаларни шу мухит, шу шароит призмаси оркали кўриб чикишимиз ва бугуннинг реалликларига мос карорлар кабул килишимиз керак.

Мен гапимни бугунги мухит ва шароитнинг аввалгиларидан фаркини кискача ифодалаш ва уни сиёсий нуктаи назардан бахолаш билан бошламокчиман.

Шуни очикча айтиш керакки, хатто бундан 2-3 йил аввал Ўзбекистондаги мавжуд хокимият мухолифатни бутунлай йўк килиб ташлаганига ишонарди. Чет элларда хам якин орада мухолифатнинг кайтадан тикланишини кутишмасди.

Бугун эса, Ўзбекистонда реал мухолифат бор, унинг ядросини бизнинг партиямиз – «Бирлик» Халк Харакати Партияси, кискача «Бирлик» Партияси ташкил килади.

Партиямизни рўйхатдан ўтказиш учун аввал Адлия вазирлиги, сўнгра Олий Судда олиб борилган курашни тўгри бахолай олиш жуда ва жуда мухим. Масалага рўйхатдан ўтиш хакидаги расмий гувохномани кўлга олиш нуктаи назаридан карасак, хеч кандай натижага эришмагандек кўринамиз. Аммо, асосий максад гувохнома олиш эмас, хокимият билан курашоладиган, мавжуд хокимиятга ракобот бўлоладиган кучга эришишдир.

Биз бир йил ичида мавжуд хокимият билан хукукий майдонда кураша оладиган, хатто уни хукукий майдонда юта оладиган кучга айланганимизни кўрсатдик. Адлия вазирлигининг бизни рўйхатга олишдан кўркиб, аммо аризамизни рад этишга хам жасорат тополмасдан, конунда назарда тутилмаган «аризани кўрмасдан окибатсиз колдириш» жавоби, бу вакт ичида конунларга ўзгартириш киритилиб, партия аъзоларининг минимал сони 5 мингдан 20 мингга чикарилиши хокимият тарафидан кучимизнинг тан олиниши эканлигидир.

Бу йил бўладиган парламент ва махаллий кенгашларга сайловларда катнашиши учун килган уринишларимиз хам кучимизни яна бир марта намойиш килди. Ўзбекистон каби хар бир одамнинг хар бир кадами хокимият тарафидан назорат килинадиган мудхиш бир мамлакатда 10 дан ошик округда мамлакат парламенти депутатлигига номзод кўрсатиш учун харакат килганимиз, 7 округдан номзод кўрсатиш бўйича сайловчиларнинг ташаббус гурухлари мажлисини ўтказишга эришганимиз – баъзи одамлар кейинчаликгина тушиниб етадиган галаба, мухим вокеадир. Айнан шу вокеа биз хокимият билан ракобат килоладиган кучга эришиб бўлганимизнинг яна бир кўрсатгичидир. Шуни хам хисобга олиш керакки, биз бугунги кучимиз билан камида 30 округ бўйича ташаббус гурухларининг мажлисларини ўтказсак бўларди. Баъзи сафдошларимиз ўз кучларига ишонмаганлари, тажрибасизлик килганлари ва сайлов конунларида номзод кўрсатиш учун жуда хам кам вакт берилгани учун яна хам кўпрок ташаббус гурхларини тузолмадик.

Яна бир нарсани унутмайликки, биздан бошка хеч бир партия на рўйхатдан ўтиш масаласида на сайловлар масаласида бирор кадам хам килолмади. Мен ўзим Ўзбекистондаги баъзи одамлар билан телефон оркали ва чет элдаги бир катор сиёсатчи хамда сиёсатшунослар билан бевосита гаплашиб шу нарсанинг шохиди бўлдимки, уларнинг кўпчилиги аввалига «Бирлик» хам бу йўналишларда бирор амалий кадам килолишига ишонмадилар. Партияни рўйхатга олиш масаласини Олий Судгача олиб чикканимиз, 10 га якин округдан парламент депутатлигига номзод кўрсатабилганимиздан кейин эса, хайратларини яширолмадилар.

Мавжуд хокимият иккала масалада хам («Бирлик»ни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш ва номзодларимизни махаллий сайлов округларида рўйхатдан ўтказишни назарда тутмокдаман) бизга конунлар доирасида рад жавоби беролгани йўк. Аммо, ортикча зўравонлик килаётганини хам айтиш кийин. Хокимият вакиллари масалаларимизни хал этиш, конунда кўрсатилган йўллар бўйича бизга жавоб бериш ўрнига, бутун маъмурий имкониятлар, маъмурий ресурслар кўлларида эканлигидан фойдаланиб, конуний жавоб беришдан кочиб юрибдилар.

Айтилганлардан келиб чикиб куйидаги саволларни ўртага кўйишимиз гоят табиий: Биринчи савол - Нима, хатто бир неча йил аввал хам метиндек бўлиб кўринган диктатура бугунга келиб тебраниб колдими? Иккинчиси – Ёки бу хокимият билан курашда ўзимиз заифлик килмокдамизми?

Менимча, бу иккала саволнинг жавоби хам «йўк»дан кўра, «ха»га якин бўлади.

Ха, бир тарафдан, ўз вактида оммавий равишда хукук химоячиларига айланган «бирлик»чиларнинг харакати, улар Ўзбекистондаги инсон хукуклари масаласини БМТнинг керакли комитетларигача олиб чиколганлари, зулм ва зўравонликка асосланган сиёсатини экстремизмнинг олидини олиш билан оклаб келган Каримов хукуматининг шарманда бўлишию Ўзбекистон сурункали террор ўлкасига айланиши, бунинг устига хукуматнинг иктисодий сиёсати хам банкрот бўлиши, Кўшма Штатларнинг террорга карши уруш доирасида Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда узок замонга мустахкамланиши натижасида биздаги диктатуранинг ўк илдизи кесилди.

Иккинчи тарафдан: Ха, ўзимиз етарлича кучли эмасмиз, мавжуд хокимиятнинг хамма тўсикларини хатлаб ўтишга кучимиз хали етарсиз. Бугун етишган марраларимиз - шу кучимизга ярашадир.

Мамлакатимиздаги вазиятга тўгри ва тўла бахо бериш учун яна бир нарсани назарда тутишимиз керак. Ўзбекистондаги иктисодий ахволнинг кун сайин ёмонлашиши, ва аксинча, кўшнимиз Козогистон минтакада супер иктисодий давлатга айланиб бораётгани, халкаро молиявий структураларнинг ва, энг мухими, АКШнинг босими остида Ўзбекистон рахбарияти демократияни ривожлантириш йўлига ўтишдан бошка иложи йўклигини тушуниб етган бўлиши мумкин. Балки, уларда амалий кадамлар килиш учун ирода ва жасорат етишмаётгандир? Балки, улар ўзларининг келажакларидан кўркишаётгандир?

Хозир жамиятда хокимиятнинг зўравонлик сиёсати рахнамолари ва унинг ижрочиларидан ўч олиш кайфиятидаги доиралар борлиги маълум. «Бирлик» Партияси бундай дунё карашдан узок эканлиги, лекин мавжуд хокимиятни демократия томон юришга ундашдан чарчамаслигини хар доим ва хаммага эслатиб туришимиз шарт.

Юкоридаги мулохазалардан келиб чикиб, ишларимизни куйидагича давом эттириш керак, деб хисоблайман.

1. Партияни рўйхатдан ўтказиш масаласи бўйича. Бизни сайловларда иштирок этишимизга йўл берилмагани билан бу масаланинг актуаллиги йўколмайди. Аксинча, у яна хам актуаллашади, чунки, олдинда президентлик сайловлари бор.

Бугунги мажлис давомида хар бир вилоятдан партияга канча янги аъзолар киргани хакида аник маълумотлар тўпланса керак. Улар асосида Адлия вазирлигига кайтадан ариза топшириш учун килиниши керак бўлган ишларнинг режасини тузамиз ва тез орада аризани топширамиз хам.

Ариза 26 декабргача, яъни сайлов кампанияси тугамасдан аввал топширилгани яхши. Чунки, агар, Адлия вазирлиги сайлов комиссияларидан ўрнак олиб, аризани кабул килишдан кочадаиган бўлса, ўша кунларда, яъни сайловни кузатиш учун келадиган халкаро ташкилотларнинг вакиллари Тошкентда бўлган даврда, хукуматнинг килаётган ишларини хаммага намойиш килиш, керак бўлса, охирги йилларда кўрилмаган масштабда норозилик тадбирлари ўтказиш мумкин.

Ариза берилгандан кейин хукумат аъзоларимиз рўйхатларини текшириш ва одамларни кўркитиб биздан айиришга каратилган харакатларини бошлаши табиий. Бунга тайёр бўлишимиз керак. Вилоят, шахар ва туман ташкилотлари керак бўлса хар бир партия аъзоси билан мулокат килиб, уларни хукуматнинг тазйикларига тайёрлашлари керак. Хар бир тазйик холи бўйича бонг уришимиз, жамоатчиликни оёкка кўйишимиз керак.

Партияга янги аъзолар жалб килиш ва мавжуд аъзолар билан ишлаш учун кўлимизда адабиёт бўлиши жуда мухим. Бу масалада факат «Харакат» журнали ва сайтларимиз етарсиз. Бир неча ой аввал Кўконликларнинг ташаббуси билан махсус брошюра тайёрланган эди. Хозир уни мукаммаллаштириб, янада кенгрок таркатишга эхтиёжимиз бор. Кашкадарёликларнинг бу хусусда конкрет таклифлари хам бор эди. Бугун бу ишни охирига етказишни кимдир бўйнига олса, бундай брошюра ёки китобчани типографик йўл билан чоп этиш ва таркатиш учун маблаг топишимиз мумкин.

Бир нарсани алохида таъкидлаш лозим. Хукумат барибир бизни рўйхатга олмайди, бекорга вакт ва кучимизни сарф киламиз, деган капитулянт кайфиятга тушмайлик. Агар бошка мухолифат партиялари айтаётгандек, бу ишнинг фойдаси йўк десак, у холда умуман фаолиятимизни тўхтатишимиз керак бўларди.

Менинг бу масаладаги ишончим икки нарсага асосланади. Биринчидан, диктатура заифлашиб, биз кучайиб бормокдамиз, демак, барибир галаба козонамиз. Иккинчидан, микдорнинг сифатга айланиши хакида исбот талаб килмадиган умумфалсафий тушунчалар бор. Биз фаолиятимизда канча кўп ва турли туман кадамлар килсак, яъни харакатларимизнинг микдорини оширсак, хукумат истаса истамаса сифат ўзгарадиган кун келади. Бу ўзгаришнинг асосида мухолифатни тан олиш ётиши мукаррар.

2. Сайловларга муносабат. Авваламбор, кун тартибига кўра, «Бирлик» Партияси номидан сайловларга муносабатимизни кўрсатувчи «Баёнот кабул киламиз. Менича, «Баёнотда куйидаги фикрларга асослангани яхши:

Сайловларни бойкот килиш сиёсий маънода жуда эффектли кўринади. Шу билан бирга, бойкотни Ўзбекистон каби фукаролик жамияти етарлича ривожланмаган мамлакатда пропаганда килиш ва бу билан бирор натижага эришиш мумкинлигига шубхам бор. Бунинг устига, янги конун бўйича, сайловлар унда 30% сайловчи катнашса хам конуний хисобланади. 70 фоиздан ошик сайловчини сайловларга бормасликка ишонтириш - бажариб бўлмайдиган вазифа бўлса керак.

Шуни билишимиз керакки, сайловга канча кам одам келса, хокимиятнинг топширикларини сўзсиз бажарадиган сайлов комиссиялари учун шунча яхши. Уларнинг ўзи келмаган сайловчилар номидан бюллетенларни кутига ташлаб кўйишади, вассалом. Биз эса уларнинг ишини осонлаштириш эмас, бир оз бўлса хам, кийинлаштириш йўлини танлашимиз керак.

Агарда, сайловчиларни сайловга катнашиб, хукумат партиялари ва огиздагина мустакил ташаббус гурухлари номидан кўрсатилган хамма номзодларни ўчиришга чакирсак, сайлов комиссиялари бюллетенларни ўзлари тўлдириб кутига ташлаш ўрнига, бюллетенларни алмаштириб кўйиш каби кийинрок ва калтисрок, бунинг устига жиноят ишига кўл уришга мажбур бўладилар. Назарий нуктаи назардан хар бир сайлов участкаси халкаро куззатувчилар назорати остига тушиши мумкинлиги хам уларнинг «вазифаларини» мураккаблаштиради.

Масаланинг яна бир томони бор. Хозир жамиятда хокимиятнинг сиёсатидан норози бўлган одамларнинг сони, айникса, зиёлилар ва конун доирасида иш олиб боришни истаётган тадбиркорлар орасида, жуда кўпайиб бораётгани сабабли, расмий номзодлар ичида хам дунё караши билан хукуматдан кўра мухолифатга якин бўлган одамлар бўлиши мумкин. Менмча, бундай одамлар бор хам.

Демак, вилоятлардаги партия Кенгашлари ўз худудларидаги номзодлар рўйхатини ўрганиб чикиб, шундай одамларнинг бор йўклигини аникласалар ва бизга якинрок бўлганларни кўллаб кувватлаш кампанияси олиб борсалар, ёмон бўлмайди. Бундай номзодлар бўлмаган округларда эса, хамма номзодларга карши овоз бериш тактикасини ишлатаберамиз.

Энг мухими, биз шу йўл билан, бошкалардан фаркли ўларок, сайловни бойкот килдик дея тамошабин бўлиб колмаймиз, балки, сайловлардан ўзимизни сайловчиларга танитиш, сайловчиларнинг бир кисмини бўлса хам сиёсий фаоллигини ошириш учун фойдаланамиз.

Хозир хамманинг кўлида шу фикрларни ўз ичига олган Баёнотимизнинг лойихаси бор. Унинг матни, умумий шаклда бўлса хам, «Бирлик»нинг вилоят ташкилотлари рахбарлари билан мухокама килинган. Шунинг учун, умид киламанки, лозим топилган ўзгартиришлар билан бу Баёнот кабул килинади.

Ундан кейин киладиган ишимиз – Баёнотни иложи борича кўпайтириб, сайловчилар ичида таркатишдир. Агар баъзи округлардаги сафдошларимиз мавжуд номзодлардан бирини кўллаб кувватлашга карор килсалар, Баёнот матнига керакли ўзгартиришларни ўзлари кирита оладилар.


* * *


Партияни рўйхатдан ўтказиш ва сайловлар бўйича Баёнот кабул килиш масаласи бугунги мажлис кун тартибининг биринчи ва иккинчи моддалари доирасида кўрилади. Булар биз учун бугун хаётий масалалар.

Улар билан бир каторда ортикча мухокама килиб ўтирмасдан, чунки, улар етарлича тушунарли ва маълум нарсалар, бир нечта масала бўйича карорлар кабул килишни таклиф килмокчиман.

1. Биз шу кунгача кўпрок хукуматнинг демократия ва инсон хукукларига оид сиёсатини танкид килиб келдик ва бу йўналишда жуда мухим натижаларга эришдик. Лекин, партияга янги аъзолар жалб килиш кампанияси шуни кўрсатдики, хукуматнинг иктисодий сиёсати канчалик хато экани, айнан шу хато сиёсат туфайли халкнинг ўта кашшоклашиши давом этаётгани, биз кандай тезкор рецептлар таклиф килишимизни лўнда ва содда килиб оддий одамларга тушунтириб бериш устида ишламадик. Шу сабабли, хукуматнинг иктисодий сиёсатини мутахассислар иштирокида асосли танкид килиш ва ўз таклифларимизни кенгрок пропаганда килишга эътиборни кучайтириш хусусида карор кабул килишимиз керак.

2. Ўзбекистондаги хукук химоячилари, уларнинг ичида бирликчи-хукук химоячилари хам бор, хокимият тарафидан сиёсий хукукларнинг топталиши масаласига мутлако эътибор бермаяптилар. Вахолангки, сиёсий хукукларнинг топталишига бархам берилмас экан, мухолифатнинг хукуклари тан олинмас экан, инсон хукуклари сохасида кардинал ўзгариш бўлиши мумкин эмас. Мухолифат расмий сиёсий сахнага кириб, хокимиятга ўз таъсирини ўтказолмас эканми, хеч нарса ўзгармайди. Контролсиз органларига айланган милиция ва МХХнинг катагонлари тўхтамайди. Бугун бир одам камокдан озод килинса, улар яна 2 одамни камайверадилар. Шунинг учун, хукук химоячиларини милиция, МХХ ва судларда бўлаётган хукукни поймол килиш холларига эътиборни камайтирмаган холда сиёсий хукукларни химоя килиш масаласига ургу беришга чакиришимиз керак. Бу хам осон иш эмас, чунки, хукук химоячилари, кўполрок айтсам узр тилайман, анъанавий сохаларда «бонг урушни» яхши ўрганиб олдилар, янги нарсалар ўрганишга хамма хам ирода тополмаслиги мумкин.

3. Мухолифатни бирлаштириш хусусида аввалги мажлисимизда (шу йил 26 майда) махсус Баёнот кабул килинган эди. Ўйлайманки, сайловларда катнашиш учун килинган харакат хам мухолифатни бирлаштиришга кодир куч «Бирлик» Партиясида эканлигини хаммага яна бир марта кўрсатди. Вилоятларда бошка партияларнинг вакиллари ўз рахбарларининг бойкот хусусидаги когоздаги чакирикларига карамасдан, «бирлик»чилар билан бирга сайловларда иштирок этишга эришиш учун енгни шимариб ишлаганлри жуда мухим вокеа. Шундай бўлса хам бу масалада жуда эхтиёткор бўлишимиз керакка ўхшайди. Менинг тушинишимча, хатто ўз ичимизда хам бу ишни кандай олиб бориш хусусида умумий фикр йўк. Хозирча «Бирлик» Партиясини рўйхатга ўтказиш ишини олга сураберайлик. Бу йўналишдаги хар бир ютугимиз мухолифатни бирлаштириш жараёнини автоматик шаклда тезлаштиради. Мухолифатдаги ташкилотларнинг фаолиятини координация килиш вазифаси эса, «Давра Кенгаши», Демфорум каби структураларнинг зиммасида колади.

4. Партиямизнинг Таъсис курултойидаёк молиявий ахволимизни тиклаш учун Ўзбекистонда манбалар кидириш хакида сўз борган эди. Аммо, минг афсуски, бу сохада хеч бир натижага эришмадик хисоб. Бу масала партия ташкилотларининг, партия рахбариятининг ва вилоят рахбарларининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб колиши керак.

5. Юкорида санаб ўтилган 4 масала бўйича тегишли карор лойихалари тайёрланган. Улар керакли ўзгартиришлар билан кабул килиниши табиий. Мен хеч кандай карор кабул килиниши лозим бўлмаган бир масалага хамманинг диккатини тортмокчиман. Бу - Гарб давлатларининг, хусусан Кўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги ахволга муносабати ва бу ахволни тузатиш учун улар канчалик амалий иш килаётгани хусусида.

Билишимча, факат бошка мухолифат партияларда эмас, балки баъзи «бирлик»чиларда хам Кўшма Штатлар асосан Ўзбекистон хукумати билан хамкорлик килиб, демократияни риволантириш ва инсон хукуклари сохасида етарлича иш килмаётганларини гапириш, улардан хафа бўлиш ва хатто бир нарсалар талаб килиш кайфияти бор. Менича, биз бундай килмаслигимиз керак. Чунки, айникса, Кўшма Штатлар Ўзбекистон хукумати олдига демократик ислохатлар ўтказиш, инсон хукукларини хурмат килиш сохасида кескин талаблар кўяётганлари маълум нарса. Уларнинг талаблари АКШ-Ўзбекистоан Стратегик Шартномасида хам ер олган. Аммо, Кўшма Штатларнинг Югославияда ёки Ирокда бўлгани каби Ўзбекистонда хам мавжуд хокимиятни ўзгартириш каби мажбуриятлари йўк, демократияни экспорт килиш ниятлари хам йўк. Колаверса, бу буюк давлатнинг хар ерда демократияни химоя килишдан бошка манфаатлари хам борлигини тушуниш керак.

Айни замонда шуни билишимиз керакки, АКШ демократия ва инсон хукуклари сохасидаги идеалларидан хеч качон воз кечмайди, дунё демократларидан хеч качон юз ўгирмайди. Аммо, Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар килиш бу бизнинг вазифамиз. Бу вазифамизни бажаришда АКШнинг юкорида айтилган ўзгармас позицияси ва бизга бераётган маънавий ёрдамидан канчалик фойдаланолишимиз ўзимизнинг сиёсий махоратимизга боглик. Сиёсат бор имкониятладан фойдалана билиш санъати деган гап бор. Демак, санъатимиз ва махоратимизни ошириш устида ишлашимиз хам жуда мухим масала. Мен хамма сафдошларимизни сиёсий махоратни ошириш устида хам ишлашга чакираман.

Сўзимнинг охирида яна бир нарсани тилга олмокчиман. Нима бўлганда хам, партиямиз хозир мухим бир боскичдан ўтмокда. Олдимизда катта вазифалар бор. Бундай холатда бош айланиб колиши кийин эмас, бир хил одамлар эйфориядан, бир хиллар - маглубиятчилик кайфиятидан. Шунинг учун менинг хаммадан илтимосим бор. Айникса бу кунда хаммамиз бир ёкадан бош чикариб, якдиллик билан харакат килайлик.

Ишларингизда мувафаккиятлар тилайман.

30 ноябрь 2004 йил