05:01 - Абдураҳим Пўлат: Сайтимизда бошланган сиёсий ҳомийлик кампаниясида янги босқич
Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш, шу йўл билан халқимизни фаровонликка қовуштириш учун ҳаракат қилаётган асосий куч - “Бирлик” Партиясининг фаолиятини ва ўзбек тилида ошкраликнинг ягона минбари бўлмиш “Ҳаракат” журналини молиявий қўллаб-қуватлашни ташкил қилиш мақсадида ўқувчиларимзга мурожаат қилиб, бу масалада ҳаммани бизга ҳомийлик/спонсорлик қилишга чақирдик.

Табиий, чақириғимизга жавоб бера оладиганлар - асосан Европа ва АҚШда яшайдиган ўзбек муҳожирларидар. Ўзбек муҳожирлари деганда, узоқ йиллар илгари коммунистик тузумнинг репрессияларидан қутулиш учун юртни тарк этган ватандошларимиз ва сўнги йилларда, яъни Ўзбекистонда мустақил диктатура ўрнатилгандан кейин юртни ташлаб кетишга мажбур бўлганларни назарда тутиш керак, албатта.

Бизнинг демократик ғояларимиз янги муҳожирларга яқинроқдир, деган фикрдан келиб чиқиб, кўпроқ уларга мурожаат қилдик. Уларнинг ичида молиявий жиҳатдан мyстаҳкам оёққа туриб олганлар кам эканлиги маълум бўлса ҳам, “томчи-томчи кўл бўлар” деганларидек, ҳар кимни имкон доирасида ёрдам беришга чақирмоқдамиз ва чақиришни давом эттирамиз. Чунки, бир тарафдан, халқнинг ҳомийлигида яшаётган партияларгина халққа хизмат қилади, иккинчи тарафдан, халқнинг ҳомийлиги - партиялар фаолиятини тўғри йўлда ушлаб туришнинг энг самарали механизмидир.

Авваллари хабар берганимиздек, сўнгги йил ичида хайрихоҳларимиздан 2,5 минг доллар атрофида ёрдам олдик. 500 доллар миқдоридаги энг катта ёрдамни АҚШда ўз бизнесини эндигина йўлга қўйишга бошлаган ватандошимиздан олганимизни шу йил 10 февралдаги хабаримизда билдиргандик.

Менинг турли мулоқотларим шуни кўрсатдики, демократия ва ошкоралик ғояларига ҳамда ватанимизнинг келажаги демократиянинг мустаҳкамланиши билан белгиланишига фақат янги муҳожирлар эмас, аввалги авлод муҳожирлари ҳам ишонишади. Демак, улар бизнинг фаолиятимизни қўллаб-қуватлашга тайёр.

Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, аввалги авлод муҳожирларига ҳам туғридан-тўғри мурожаат қилдик ва “Ҳаракат” журнали ҳамда “Бирлик” Партиясининг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга, бизга ҳомийлик қилишга чақирдик.

Оллоҳга шукур, чақириқларимиз жавобсиз қолмади. Ўрта Шарқ ва Ғарб мамлакатларида яшовчи бир қатор ўзбек муҳожирлари бизга дарҳол ёрдам беришга ёки бу чақириғимиз устида ўйлаб кўришга ваъда беришди.

Бугун қувончли воқеа ҳам юз берди. Ёш болалигида Ўзбекистонни ота-оналари билан тарк этишга мажбур бўлиб, узоқ йиллардан бери чет элда яшаётган бир отахонимиздан 1 минг 500 доллар миқдорида чек олинди. Ҳурматли отахон, ўз исмларини очиқлашни истамадилар. “Мен исмим очиқланишидан қўрқмайман, аммо, бу арзимас ёрдамим билан мақтангандек бўлишни истамайман. Фаолиятингиздан озми кўпми хабарим бор. Оллоҳ сизга мададкор бўлсин”, деди у киши телефон орқали менга.

Oтахонга, аслида бобомиз десак ҳам бўлади, самимий миннатдорчилигимни билдирдим.

Ҳамма ўқувчиларимизга яна бир марта мурожаат қиламан. “Бирлик” бир маҳаллар митинг сўзидан қўрққан халқимизни митингларга олиб чиқиб, ўзбек тилини давлат тили қилдирди, собиқ совет жумҳуриятлардаги миллий ҳаракатлар билан биргаликда Совет империясини йиқитиб, мустақил бўлишимизга йўл очди. Ўзбекистонни демократига, халқимизни фаровонликка олиб боришга тайёр бўлган ташкилот ҳам “Бирлик” Партиясидир.

Қўлидан келган ҳаммани бизга ёрдам беришга, ўзбек тилидаги бирдан бир ошкоралик минбари бўлмиш “Ҳаракат” журнали ва ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-демократик ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига ҳомийлик қилишга чақираман.

Ҳомийлик/спонсорлик қилиш ниятидагилар учун керакли маълумотлар қуйидагича.

1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
Юнусов Олимжон - Ким кимдир? - Who is Who?