Актуал мавзу - 20 December 2015
01:01 -
Юсуф Жума. Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (5-қисм)
(Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлайман)
Шаҳват Кўрзинонинг ташаббуси билан Илон Кўрим Кусхарий бесаноқ аёлларни табаррук қилган бўлса ҳам, дардига даъво бўлмади. Бироқ Шаҳват Кўрзино мамлакатнинг иккинчи раҳбари бўлиб қолди. Илон Кўрим ўлимидан кейин Илон Кўрим номи билан юртни бошқара бошлади Хамон Илон Кўрим Кусхарий – Ўликшоҳ президент эди. Шаҳват Кўрзино золимликда Ўликшоҳдан қолишмасди. Кейинчалик Шўрликнинг кўзлари одамларнинг сийратини кўра бошлагач, Бош шаҳарга келганда Қон Саройда Шаҳват Кўрзинонинг сийратини – Асл қиёфасини кўрди. Ғалати маҳлуқ экан: Сийрати қутурган кўр илон эди. Кўзи тўгма кўр эди. Оғзи билан орти битта – улкан жарнинг оғзидай эди. Кўр илоннинг ичи тубсиз жардай эди. Кўр илоннинг ичида бесаноқ қутурган итлар туну кун ирриллаб турарди. Кимнидир қопмасдан тура олмасди. Кўр илоннинг оғзидан чиқиб дуч келганни қопар, кейин яна қайтиб кириб кетарди. Итлар ҳам кўр эдилар. Бирон киши дуч келса сезиб, ташланишарди.
Шу боисдан аҳли салтанат қутурганди. Кўр илон ичидаги қутурган итлар қопган жонзотлар кўп ўтмай ҳам тилка пораликдан, ҳам қутуришдан ўртаниб ўлишар бироқ кўр илоннинг қутурган итлари ўлмасди. Қутурган итлари қопгач кўр илон ўлжани бир зумда заҳарлаб ўлдирарди. Шаҳват Кўрзино деганча Шаҳват Кўрзино эди. Номи сийратига мос эди. Кўр илоннинг к**т оғзи дахшатли эди. Унинг оғзи туну кун еб тўймас, туну кун ерди. Еганида оғиз, хожат пайти к**т бўладиган оғиз қўрқинчли эди. Унинг оғзи хам қутурган итларнинг кириб чиқадиган беканор дарвозалари эди. Унинг оғзи бутун юртни ютишга қодир бўлиб, ҳатто аждаҳоларда хам бундай оғиз бўлмаган. Илон Кўрим Кусхарий издош танлашда адашмаган. Ҳатто ўзидан ўзиб кетадиган ворис танлаганди.
Арвоҳи шод бўлса керак. Нега шод бўлмасин, ўлиги юртга подшо, шогирди ишни давом этдирмокда. Шаҳват Кўрзинони – кўр илонни кўрса наинки ҳомиладор аёллар, ҳатто ҳомиладор хайвонлар хам бола ташларди. Шаҳват Кўрзинога шайтон берган шайтоний қиёфа ғояд совуқ эди. Шайтон унинг сийратини яширишга нечоғлик уринмасин, барибир сийрати – кўр илоннинг совуқлиги кўриниб турарди. Шахватнинг кўзи кўр эди, бироқ кўр илон ичидаги кўр қашкирлардан икитаси кўзга айланар, иккитаси қўлга айланар, икитаси оёққа айланарди. Кўзи, қўллари оёқлари дуч келганга ташланишарди. Шўрлик Шаҳват Кўрзинонинг асл киёфасига –сийратига диққат билан қараган эди. Бирдан сесканиб кетди. Ичи жарликдек булган қутурган кўр илон хам, ичидаги бесанок қутурган итлар хам бир хил хужайрадан иборат экан. К**т шаклидаги қуртлардан тузилган.
Шўрлик уларни к**ткуртлар деб атай бошлади. Шаҳват Кўрзинонинг хар бир хужайраси к*т қурт эди. Шахват кимгадир ташланганда қуртлар ўлжага ёпишар, қонми, этми, суякми сўриб, майдалаб ютиб юборарди. К*тқуртлар кутурган кўр илоннинг к*т оғзига ўхшар эди. Ҳам к*т хам оғиз эдилар. Оғиз бўлиб ердилар, к*т бўлиб чиқарар эдилар.
Илон Кўрим Кусхарий йиллари Бошшаҳарнинг талабалар шаҳарчасида талабалар намойишга чиқишди. Улар нонсиз колган эдилар. Озодликсиз қолганлари камлик қилгандек нонсиз ҳам қолдилар. У замонда талабалар орасида ҳақиқий инсонлар кўпчиликни ташкил қилар эди. Зулмга кўникишни исташмасди. Улар талабаларни кўчага олиб чиқишди. Улар Озодлик ва нон талаб қилишди. Кусхарий уларни отишга буйруқ берди. Уларнинг олд қатордаги пешволари отилди. Талабалар шаҳарчаси қон билан ювилди. Йўлакларнинг, майдонларнинг асфалтлари кўчиб, уйдим-чукур бўлган жойлар қонли кўлмакларга айланди. Талабалар шаҳарчасида жувонмарг талабаларнинг конининг ҳиди келарди. Ҳамон қон ҳиди келади. Букун наинки талабалар шаҳарчасидан, бутун мамлакатдан қон ҳиди келади. Илон Кўрим Кусхарий қон тўкилган тунда қонларни сув машиналарда ювдирди. Кейин қалин асфальт ётқиздирди. Ҳатто асфальт ҳам қон исини босолмади. Шахарчага бесаноқ радио карнайлар ўрнаттирди. Қонли туннинг эртасигаёқ радио карнайлардан қўшиқлар янграй бошлади. Шўх-шўх қўшиқлар айтарди хофизлар. Шўх-шўх шеърларни ўқишарди шоирлар.
Илон Кўрим Кусхарий отилган талабаларнинг жанозаларига боришга қарор қилди. Кусхарий у замонларда халқдан бир оз ҳайиқарди. Халқнинг кўнглини олмоқчи бўлди. Илон Кўримнинг жанозаларга бориши ҳақида хабар бутун мамлакатга тарқатилди. Илон Кўрим фарзандлари ўлдирилган ота-оналар ёқамдан олмасмикан деб ҳайиқарди. Бирок халқнинг кўнглини олмаса оқибати ёмон бўлишидан қўрқарди. Албатта, ўша пайтлар, хозир эса…
Илон Кўрим келишини эшитган ота-оналар, жувонмарг талаба туғилган жойнинг маҳалла раисидан ҳокимига кадар хамма подшо бувани кутиб олиш тараддудига тушди. Илон Кўрим биринчи бўлиб талаба Одилнинг жанозасига келди. Одилнинг отаси Пўлат Аҳмад тўлқинланиб кетди. Подшомиз келибдилар, деди, кўзига ёш олиб. У ўғлининг ўлимидан эмас, подшонинг келганидан севиниб йиғларди. Ҳамма ёққа карнайлар ўрнатилган, карнайлардан шўх-шўх қўшиқлар, куйлар янграрди. Гўё жаноза эмас, тўй бўлаётгандай. Илон Кўримни карнай-сурнай садолари билан кутиб олишди. Пўлат Аҳмад хотини билан Илон Кўримга пешвоз чикди. Нону туз билан кутиб олишди. Илон Кўрим мамнун эди, Пўлат Аҳмад мамнун эди. Пўлат Аҳмад бир пайтлар шоирлик давосида бир икки китобча ҳам чиқарган. Шеър бўлмаса ҳам шеър деб бир нималарни қоралаб юрарди. Илон Кўрим келишини эшитиб, туни билан тўлқинланиб, Илон Кўримни кутиб олишда ўкийман деб, нутқу, бир достонча ёзди. Илон Кўримга бағишлаб ёзди. Ўғли эса қонига бўялиб бир кулбада ётарди.
- Менга хеч ким халақит бермасин, - деди хотинига. –Таъзияга келганлар мени безовта қилмасин, юртбошимизни шунчаки кутиб олиб бўлмайди, мен нутқу, достон ёзмокчиман.
Пўлат Аҳмад билан хотини тутган нон туздан Илон Кўрим тотинмади. «Рахмат қўяверинглар», деди холос. Пўлат Аҳмад нону тузни рафикасига бериб, чўнтагидан кўзойнак ва нутқу достони битилган варақни олди, ўкий бошлади?
«Хурматли, Юртбошим!
Бизни йўқлаб келганинггиз учун минг қуллук. Сизнинг шундай бир ташрифинггиз учун битта эмас, мингта ўғлимиз бўлганда хам уларни йўлинггизга қурбон қилишга рози бўлардик.
Қуллуқ! Юртбошим! Қуллуқ!
Хуш келибсиз, Илон Кўрим,
Келмасанггиз эди шўрим.
Пойинггизга қўй сўяман,
Остонинггиз бўлсин тўрим…»
Нутқу достонни узоқ уқиди. Сунгра Илон Кўрим пойида қўй сўйилди. Қизлари Илон Кўримга гулдасталар тутишди. Қарсаклар чалинди.карнай-сурнай садолари янгради. Илон Кўрим вилоят хокимига вақти қискалигини, қисқагина дуо ўқиш кераклигини айтди.
Икки лунжлари шишиб кетган, семиз тўнгиз башара муфти хам Илон Кўрим билан бирга келганди. Дуони қиска қилди. Илон Кўрим жўнаб кетди. Пўлат Аҳмад мажнун бўлиб колди.
Илон Кўрим талабалар шахарчасида отилган Ғайратнинг отаси Ғулом Шомуродникига борди. Ғулом Шомурод хам Пўлат Ахмаддан кам эмаслигини кўрсатди. Нону туз билан, гулдасталар билан, карнай-сурнай садолари остида кутиб олди. Энг чиройли қизи гулдаста берган булса, катта қизи нону туз тутди. Ўзи эса Илон Кўрим оёғи остида қўчкор сўйди. Ховлисининг тўрт томонига: «Хуш келибсиз, Юртбошимиз, панохимиз, падари бузрукворимиз», деган ёзувлар остирган эди. Лекин Ғулом Шомурод нутқу достон ёзмаганди, коғоз-поғозсиз гапирди.
«Хуш келибсиз, Буюк Юртбошимиз!
Бошим оёғинггиз остининг тупроғи бўлсин. Қизларимнинг сочлари йулинггизга супурги булсин… » Илон Кўрим Ғулом Шомурод билан қучоқлашган бўлди. «Қани эди қучоғим кенг бўлса, бутун халқимни бағримга боссам».
--Бутун халқ сиғмаса хам кизларим сиғади,-- деди, Ғулом Шомурод.
--Албатта!—деди, Илон Кўрим.
Ғулом Шомуродникидан сўнг бошқа отилган талабалар уйларига хам бирма бир бориб чиқди. Хамма вилоятларда бўлди. Отилган талабаларнинг ота-оналари мамнун эдилар. Хаммаси фарзандлари отилганидан хурсанд эди.
- Мен бехабар колибман, деди Илон Кўрим, - отдирганлар жазоланади.
- Отдирганларга рахмат! Шу баҳона оёғинггиз бошимизга етди. Кулбамизга сизнинг оёк қўйишинггиз бошимизга тож кийдиришдан зиёда. Сизнинг мана шундай қадаминггиз учун бутун фаразандларимизни оттиришга таёрмиз!
- Биз фарзандларсиз хам яшай оламиз, лекин сизсиз яшаб булмайди.
Фарзандлари отилган ота оналар шодмон эдилар. Фалончиларнинг боласи отилмаган хаммаси армонда, дейишарди. Фарзандлари отилмаган ота-оналар, фарзандлари отилганларга хасад қилишарди. Бундай муносабатни кўрган Илон Кўрим янада баттар кутуриб кетди.
«Бу ифлос халкни отдирсам, колган кисми хурсанд булаяпди. Демак қанча отсам, шунча ҳурмат килишади», деб уйларди,Илон Кўрим.
Кейинчалик Шўрликнинг кузлари одамларнинг асл киёфасини кура бошлагач галати бир сирни англаб етди. Нега Пўлат Аҳмад, Ғулом Шомуродларга ўхшаган бесанок кимсалар Илон Кўримга, Шаҳват Кўрзинога ўхшаганларни ялаб юлқийди, деб уйларди. Бу жумбоқ ечишга, бу ғалати сирни билишга уринарди. Таъма боис бўлса керак деб ўйларди. Бу хулосасидан кўнгли тўлмасди. Бу сирни англаб етиш учун одамларнинг ички қиёфасини – асл киёфасини—сийратини куриш керак экан. Кунлардан бир кун Пўлат Аҳмад ва Ғулом Шомуродларни кўриб колди. Уларни кўриб даҳшатга тушди. Шайтоний қиёфалари остидаги сийратлари гўнг кўнғизлардан иборат экан. Ё фалак, деб юборди, Шўрлик. Шунчалик хам тубан бўларканда бандаси. Гўнг қўнғизлар, баҳайбат-баҳайбат гўнг қўнғизлар. Ҳар бир ҳужайралари ҳам гўнг қўнғиз экан. Гўнгни кўрган қўнғиз дунёни унутади. Унинг икки дунёси гўнг, икки дунёсига ёпишиб олади. Ялайди юлқайди, ундан ажралгиси келмайди. Бу гўнгқўнғизларнинг, оддий гўнгқўнгизларнинг табиати.
Пўлат Аҳмад Ғулом Шомуродлар улкан-улкан гўнгқўнғизлар, улар гўнгни кўрса ўзларини сақлай олмайдилар. Гўнг остида ётиб оладилар, ялаб-юлқаб тўймайдилар. Юртнинг тўралари илон шаклидами, аждарми барисининг ҳужайраси – к*т қурт. Тоғ-тоғ таом еб тоғ-тоғ таом чиқарадилар. Гўнгқўнгизлар уларнинг бадбуйларидан маст бўлиб, улар пойига ўзларини ташлайдилар. Уларни ялаб юлқийдилар. Уларга парвона бўладилар, дуч келган жойларини ялаб лаззат оладилар. Қавмнинг аксариятининг асл қиёфаси гўнгқўнғиздир. Гўнгқўнғиз кимсалар асл инсонларни ёмон кўрадилар. Чунки асл инсонлардан бадбўй эмас, хуш бўй таралади. Асл инсонлардан поклик бўйлари келади. Гулдан таралган хушбўйлар поклик бўйлари. Олмадан таралган бўйлар поклик бўйлари. Баҳордан таралган бўйлар поклик бўйлари. Худди шундай асл инсондан таралган бўйлар ҳам поклик бўйларидир. Бироқ фақатгина шайтоний қиёфаси одамга ўхшаган, асл қиёфаси гўнгқўнгиз бўлган кимсалар поклик бўйларини ёмон кўришади. Покликдан кочишади.
Пўлат Амад Илон Кўримнинг келишини эшитиб Илон Кўримнинг буйруғи билан отилган, хали тупроққа қўйилмаган ўғлини унутганди ўшанда. Бадбўй Илон Кўрим гўнгқўнгиз Пўлат Аҳмадни сеҳрлаб олди. Пўлат Аҳмаду Ғулом Шомуродга ўхшаганлар кўпчилигини ташкил киладиган қавмнинг Илон Кўримни президент этиб сайлашларига боис ҳам шу сеҳр эди. Шу сеҳр эндиликда ўлган бирой ўлиги ҳам юртни сураётган Илон Кўрим Кусхарийга элни юқинтирмоқда. Зотан, гўнгқўнгиз гўнгга лойиқ, болга эмас. Айрим сафдошлари Шўрликни айблашади: «Бутун халқни айблайди, Илон Кўрим халқни шу ҳолга олиб келди»,--дейишади.
- Йўқ, - дейди Шўрлик, - халқни Илон Кўрим шу ҳолга олиб келмади, аксинча халқ Илон Кўримни шу ҳолга олиб келди.
Шўрлик телевизорда чеченларнинг президентларини кўрганди: Жавҳар Дудаевни, Аслан Масҳадовларни кўрганди. Илон Кўрим кўрсатмаси билан уларни телевизордагилар террорчилар деб кўрсатарди. Жавҳар Дудаев ҳақиқий инсон эди, Аслан Масҳадов ҳам. Суврати ҳам, сийрати ҳам инсон эди. Уларда шайтоний қиёфа йўқ, ҳақиқий инсонлар эди. Шўрлик Жавҳар Дудаев сийратига тикилиб лол қолди, ҳар бир ҳужайраси шер эди. Аслан Масҳадовнинг ҳам ҳар бир ҳужайраси шер эди. Юрак ҳам шер шаклида эди. Халқнинг халқдан фарқи бор. Поклик покликни тахтга кўтаради. Жавҳар Дудаев билан Аслан Масҳадовларнинг тахтлари чечен халқининг боши эди. Халқ уларни бошга кўтарарди. Чечен халқига ўхшаган халқлар, Жавҳарлар бўлмаганида бу дунё яшашга арзимас эди.
Озодлик, Ватан, иймон, адолат учун курашадиганлар бўлмаса, дунё гўнгга, одамзот гўнгқўнгизга айланарди.
* * * * *