Актуал мавзу - 06 December 2015
01:01 - Юсуф Жума. Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (3-қисм)
(Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлайман)

Илондан аввал мамлакатни Жиннишоҳ сўрар эди. Асли Ғаддор Нишон деган кимса тахтга чиққандан ярим йил ўтмай жинни бўлиб қолди. Лекин унга ҳеч ким жинни дейолмасди. Зотан унга жиннисан дейишнинг ҳам фойдаси йўқ эди. Бироқ Эл жинни бизни сўрамасин деб курашиши керак эди. Ўша пайтлари шоир Шўрликка ухшаган кам сонли фидойилар Ғаддор Нишоннинг соғлигини текшириш учун халкаро комиссия тузиш масаласини кутариб чикдилар. Халк юқорининг кўрсатмаси билан Шўрлик ва унинг сафдошларига қарши йиғилишлар митинглар килди.

- Подшомиз Даҳо, туҳматчилар жазолансин, - деган чақириклар бўлди.
- Бизга ушлаб беринг ўша бузғунчиларни, террорчиларни. Тошбўрон қиламиз! – деб
туғёнга келди, оломон.

Жиннишох ғалати фармонлар чиқара бошлади: Думларни кесиш хақида қарор чиқарди. Қарорда итларнинг думи кесилади, шу туфайли итлар соғлом бақувват бўлади. Барча думли жониворларнинг думлари кесилсин дейилганди, фармонда. Сигирнинг ҳам, мушукнинг ҳам, тулкининг ҳам – барча думлиларнинг думлари кесилди. Олимлар, шоир-ёзувчилар, хуллас бор зиёлилар телеэкранда чиқиш қилиб, подшонинг дум тўғрисидаги фармонини олқишлашди. Подшонинг фармони, думнинг зарари ҳақида йиғилишлар ўтказди. Миршаблар уйма-уй юриб фармоннинг бажарилишини назорат қилдилар. Текшириш чоғида маълум бўлдики, сичқонларнинг думини хеч ким кесмабди. Полларни кўпориб сичконларни топишди. Хаммаларининг устидан жиноий иш очилди. Пора берганлар кутулди, пора беришга имкони йўқлар камалди. Бу орада янгги фармон чикарилди. Ипак қуртини қўйларни боққандек далада боқиш ҳақида. Ҳамма қарорни олқишлади, ипак қуртини боқишга кенг далалар – яйловлар ажратилиб, тутзорлар қилинди. Шоирлар, ёзувчилар, олимлар, қарорни маъқуллаб асарлар яратдилар. Ипак қурти яйловларга тарқатилди. Уларни боқишга пиллакорлардан чўпонлар тайинланди. Бир шоир шеър ўкиди: Қўйлардек семиз бўлиб, юрар ипак қуртлари, ичидан қўчқорлар чиқади. Ипак қурти қўйдек кўпайтирилади, мамлакат ипакка ўралади, донишманд подшомиз акли билан, деган мазмунда. Шоирга орден берилди, жиннишох ўз қўли билан орденни шоирнинг кўкрагига тақди. Шоир тўлқинланиб кетиб, отамсиз деб, шохнинг кўкрагига бошини қўйиб, йиғлаб юборди. Ўғил отадан ўн беш ёш катта эди. Эртасига майнинг бошига ҳаво бирдан совиб кетиб, қор ёғди. Ипак қуртлари қирилиб кетди. Пиллакор чўпонлар устидан эртасигаёк жиноий иш очилди. Нега далага печка қурмадинг деб пиллакорлар қамаб юборилди.

Шундай алғов-далғов кунларда Шоир Шўрлик мамлакат катта жиннихона деб шеър ёзди. Жиннишоҳни чет Эл радиосида танқид қилди. Битта жиннига бир мамлакатни топшириб, Дуне томошабин бўлиб турмаслиги керак деди. У яна Жиннишохда калласи йўқ, деди.

Жиннишох ғазабланди, шоирни жиннихонага ташлатди. Сўнг мингта ҳўкизнинг калласини кестирди. Ўзи яшайдиган Саройга катта музхона қўйдириб, мингта ҳўкиз калласини катор қуйдирди. Телеэкран ходимларини чакириб, каллалар ёнида суратга тушди ва деди:

- Мени шоир Шўрликка ухшаган жиннилар калласизликда айблашди. Мана музхонага каранглар менинг мингта каллам бор, хаммаси меники! Менинг мингта ҳўкиз каллам бор. Шоир Шўрлик менга туҳмат килди. Ха туҳмат килди, такрор такрор кўринглар, мингта каллам бор. Хар кеча бу лавха телеэкранда эълон килинарди. Шундан кейин орденли шоирлар навбат билан шеър ўқирдилар. Энг биринчи Муҳаммад Малай Ялавоч шеър укиди.

Шоҳим мингта каллани ҳам кўзга суртайин
Ҳар бирига бир жойимни қурбон этайин.

Кейинги окшом Абдулла Қултой шеър ўкиди:

Мингта калланггизга парвона бўлай….

Жиннишохнинг минг калласи ҳар кеча, то умрининг охирги кечасигача кўрсатилди. Хатто чет элдан мехмонлар келса хам, Жиннишох уларга мингта калласини кўрсатарди. Мамлакатда тилло конлари кўп эди, Дуне тилло илинжида Жиннишохнинг минг калласини мақтарди. Уларнинг бирдан бир савобли иши шу бўлдики, шоир Шўрликни озод килдирдилар.

Жиннишох ўлган куннинг эртасига минг калла яна кўрсатилди. Бироқ бошкача кўрсатилди. Ҳўкиз каллаларни каллам деган Жиннишохни биринчи марта жинни деб аташди. Жиннишохнинг фарзанди йўқ эди. Тахтни Илон Кўрим эгаллади. Илон Кўрим унинг шогирди эди. Иктисод буйича ўринбосари эди. Уни бошдан оёк яларди. Ўлимидан кейин биринчи бўлиб, Илон Кўрим, Муҳаммад Малай Ялавоч ва Абдулла Қултойлар уни жинни дейишди. Бу жасорати учун аввало ўзини, кейин Муҳаммад Малай Ялавоч билан Абдулла Қултойни кахрамон деб фармон чикарди, Илон Кўрим.

Энг биринчи Муҳаммад Малай Ялавоч шеър ўқиди:

Минг бир мозор булгин
Минг калланг билан…

Кейин Абдулла Қултой шеър ўқиди:

Минг каллангнинг узилгани рост бўлсин….

Бир замонлар Илон Кўрим ит сонида хам йўқ эди Номаълум кимса эди. Ғаддор Нишон тахтга келгач дархол паспортини янггилади, отаси деган жойга Ғаддор Нишон деб ёздирди ва уни Ғаддор Нишонга Кўрсатди.

- Баракалла, - деди Ғаддор Нишон.

Отаси деган жойга Ғаддор Нишонни ёзиш Илон Кўримдай нодоннинг калласига келмасди, агар Муҳаммад Малай Ялавоч билан Абдулла Қултой бўлмаганда. Бу икала маддоҳ подшо ўзгариши билан паспортларини ўзгартиришар, отаси деган жойга Янги сайланган тождорнинг номини ёздирардилар. Подшо билан ота ўғил бўлиб, даврон сурардилар. Хар йили мукофот олардилар. Саройда яшардилар, хукмдорни ялаб юлқардилар. Илон Кўрим мана шу маддоҳлардан ўрганди. Оти зоти хам бўлмаган кимса, Ғаддор Нишонга ўринбосар бўлди. Шу туфайли хам Муҳаммад Малай Ялавоч билан Абдулла Қултойни яхши кўрарди. Нихоят ўзи тахтга келгач уларни қахрамон деб эълон қилди, албатта ўзидан кейин Малай Ялавоч билан Абдулла Қултой одатдагидек паспортни ўзгартирдилар. Отаси деган жойга Илон Кўрим деб ёздирдилар. Бу билан хам қаноатланмасдан икки маддоҳ икки қаҳрамон халққа мурожаат қилдилар. Халққа битта ота бўлади, халққа битта ота етарли. Тўғри хар кимнинг ўз волидаси бор, оналарнинг кўп бўлгани яхши. Бирок Юртга, элга битта ота етарли. Кимсан Илон Кўримдай ота берган экан худо, Буни қадрлаш керак . Бу халқнинг, миллатнинг бахти. Паспортларни янггиланг, халқ! Аллақандай кимсаларни ота деб юрманг, отаси деган жойга Илон Кўрим деб ёзинг, манна қўйларни олайлик, подани олайлик, Чўпон териси ёмон қўчкорлардан эмас, энг яхши антика терили қўчкорни подага қўшади. Ундан қўзилар олади. Битта подага битта қўчкор етарли. Асл қўчкорлар тўғилади, наҳот биз подача бқла олмасак. Нахот қўйчалик була олмасак. Бизнинг қўйдан кам жойимиз борми?!...

Бу мурожаатдан кейин бутун мамлакатда йиғинлар бўлди. Ойнаи жахонда кечаю кундуз шу мавзудаги кўрсатувлар берилди. Халқнинг қурултойи ўтказилди. Хамма бир овоздан Муҳаммад Малай Ялавоч Билан Абдулла Қултойлар ташаббусини маъкулланди: Муҳаммад Малай Ялавоч билан Абдулла Қултойлар бизнинг буюк шоирларимиз, улар бизга тўғри маслахат берадилар.

- Бир элга битта ота етарли, -деди оталар.
- Битта халкка бир ота етарли! – дерди ўғиллар.
- Битта миллатга битта ота етарли, - дерди қизлар.
- Ҳаммамизнинг отамиз – Илон Кўрим! – деди оталар.
- Ҳаммамизнинг отамиз – Илон Кўрим! – дерди ўғлонлар.
- Ҳаммамизнинг отамиз – Илон Кўрим! – дерди қизлар.
- Ҳаммамизнинг отамиз – Илон Кўрим! – деди ҳамма.

Шоир Шўрлик қўл телефонини олди. Аввало негадир қизиқиб қолди. Кнопкани босасану истаганинг билан гаплашаверасан олгач ўйлаб қолди, ким билан гаплашаман? Кимнинг сухбатини истайди кўнггил? Хеч кимникини. Нега аввал ўйламадим? Ҳа майли ҳаммани ёмон дейиш яхши эмас. Яхшилар хам борку. Яхшиларнинг энг яхшисига телефон қилди.

- Салом дўстим, -- деди Шўрлик.
- Салом, шаҳардамисан? – овоз келди.
- Йўқ, қишлокдаман, шу букун телефон…

Сўзи чала қолди, дўсти сўзини бўлди.

- Хозир собиқ бошлиғим қўнғироқ қилмоқчи. Соат уч билан тўрт орасида гаплашаман деган эди. Линияни банд килма. Кейинроқ.

Дўстининг сўзи оғзида колди. Шўрлик тугмани босди. Овози ўчди.

Собиқ бошлиқ эмиш, Ишдан итдек хайдаб юборди. Кетига тепди. 5-6 йил ялтоқланиб ишлади. Азимхон ундоқ йигит, бундоқ йигит деб, жуда маданиятли, олим йигит, деб. Бироқ ҳамон ялтоқланади. Шартнома муддатини хам кутиб ўтирмади, хайдаб юборди. Азимхон гап Сўз килиб юрмасин деб алдамокчи. Бирок бу нодон ҳамон унга сиғинади. Бўшатган бўлса хам бошлиқда. Итдек ҳайдаган бошлиқни бир умрлик хамдарддан баланд қўяди.

Бошка бир яхшига бир ҳуқуқчи танишига қўнғирок қилди:

- Салом!
- Э ҳа, қаердасан, шаҳарга келиб қўнғирок қиляпсанми?
- Қишлоқдан
- Телефон олдиларми, қўл телефоними? Ў ху бойиб кетибдиларми..
- Э онангни…,-- деди, Шўрлик, -- аввало саломни алик олсангчи

Шўрлик телефон тугмачасини босди, алоқа узилди.

Э тўхта энг якин дўстим Нодирбекка телефон қилайин, роса севинади. Яқинда унга бағишлаб бир шеър ёзганман, шеърни хам ўқиб бераман.

- Алло, алло, салом, Нодирбек.
- Э сенмисан, Шўрлик?
- Ахволинг калай болалар омонми? Яқинда сенга бағишлаб бир шеър...
- Кечирасан телевизорда бир нарса кўраётган эдим, кейинроқ
- Э…

Нодирбек шеърни эшитишдан қўрққанди. Ахир телефон суҳбатини ёзиб олишади. Бошим балога қолмасин. Кейин электрон сайтда шеърларини босаётган йигитга телефон килди.

- Салом, омонмисиз? Мен кимга бағишлаб шеър ёзган бўлсам, барининг номини ўчириб
ташланг. Битта хам ном қолмасин.
- Тинчликми?
- Тинчлик, хаммасини ўчиринг, ҳаммасига лаънат.

Шундоқ деб алоқани узиб ўтирмай, телефонни полга урди…

Кунлардан бир кун мамлакатга, Бошшахарга кўзи қисиқлар хужум қилади, деган хабар тарқалди. Бош шахарнинг дарвозалари беркитилди. Ўшанда шоир Шўрлик Бошшаҳарда эди.

Кўзи қисиқлар бесаноқ ва бешавқат бўлиб, чиндан хам бу мамлакатда ер давоси бор эди. Демак уруш буладиган бўлибди. Шоир Шўрлик деразадан Бошшахарнинг Бошмайдонига қаради. Бутун шахар аҳли майдонга чиққан эди. Шоир қувончга тўлди, бекорга мен бу халкни айблаб юрган эканман. Юраксиз, номард халқ дегандим. Товуқлардек, деб шеърлар битгандим. Зиёлиларини зиёсиз деган эдим. Мен унга туҳмат қилган эканман, кечирим сўрайман. Улуғ халқсан дейман, жасурсан дейман. Муҳаммад Малай Ялавоч Билан Абдулла Қултойларинг чиндан хам қахрамон экан. Уларга ҳайкал қўйиш керак, тириклигида хайкал қўйиш керак. Мени хамманг кечиринг, хохласанггиз жазоланг.

Шу хаёл билан Шоир Шўрлик майдонга отилди. Во ажаб бутун шахар майдонда, кекса ҳам ёш ҳам. Нақ рўзи махшарнинг ўзи. Қизгин баҳс бормокда. Бундай оммавий чиқишни шоир Шўрлик умрида биринчи марта кўрмокда. Баланд саҳнага минбар ўрнатилган, микрафонлар ўрнатилган. Шўрлик бир оз ганггиб қолди. Ахир бу халкнинг майдонга чиқишини бир умр кутди. Озодлик учун майдонга чиқ кураш, деб шеърлар ёзди. Лекин халқ чиқмади. Минг шукур озодлик учун чиқмаса ҳам, Ватан учун кураш майдонига чиқибди. Ҳатто амалдорлар хам майдонда. Минбарда Илон Кўрим ёрдамчиларидан Жўра Тулки гапирарди. Жўра Тулки шоир Шўрлик бола пайти хам рахбар эди. Ўша пайт қандай кўринишда булса, Ҳозир хам шундай кўринишда. Қарийб ярим аср ўтса ҳам, вақт унинг чехрасини ўзгартирмаган. Ҳамон ёш йигитдай эди.

- Биродарлар муроса қилайлик, шаҳарда дарвоза бесаноқ эмас, жуда оз. Бор йўғи тўртта, сизлар эса милён милён. Кани эди милён-милён дарвоза бўлса-ю, ҳар биринггиз бирини очсанггиз. Афсуски, тўртта дарвоза бор. Тўртта одам очса бўлади. Албатта бошшаҳарнинг энг катта дарвозасини подшомиз Илон Кўрим очмоқчилар. Иккинчисини мен очаман. Учинчи ва тўртинчиларини севимли шоирларинггиз Муҳаммад Малай Ялавоч билан Абдулла Қултойлар очишади.

- Йўқ йўқ, деди халойиқ. – Биз очамиз, оддий халқ хам очсин.
- Мен очаман бирини, - деди амалдор Таъма Итдин. Жўра Тулкини минбардан пастга
суриб.
- Биз очамиз! – пастдан ҳайқирди, оломон.

Минбарга кекса бир кимса кўтарилди:

- Мен мамлакатда энг кекса одамман. Ёшим юздан ошди. Менинг ёшимни хурмат қилинглар, мен очаман. Менга каттароқ амал берса, бу дунёдан кўзим юмуқ кетса…

- Йўқол, қарри тулки. Икки оёғинг ҳам гўр лабида, сен сассиқ чолга Ким қўйибди, кўрсини. Мен очаман, ахир мен набирангман. Курси менга ярашади. Қарри кўппак тушундингми?!

Чол хўнграб сахнадан тушди.

Минбарга Муҳаммад Малай Ялавоч кўтарилди:

- Эй менинг она халқим!
-Нима дейсан, она халқингга маддоҳ?! – хайкирди, оломон.

Муҳаммад Малай Ялавоч хеч нарса эшитмагандек сўзида давом этди:

- Эй, менинг она халқим! Кўзи қисиқларнинг бостириб келаётгани рост бўлсин. Бу бизга тангрининг инояти. Биз дарвозани очиш бахтига муяссар бўлаяпмиз. Мабода мен очсам, бу фақат менинг бахтим эмас. Бутун Халқимнинг бахти. Бу факат мен учун шараф эмас, бутун халқ учун – Сиз учун шараф.
- Бас қил, маддоҳ! – ҳайқирди, оломон. Сенда бор қўл менда хам бор, ўзимиз очамиз.
- Ўзимиз очамиз!
- Мен очаман!
- Йўқ мен очаман!
- Йўқ мен очаман!
- Мен-чи, мен очсам ярашмайдими?!
- Мен очаман! – кекса ёш жунбушга келиб, айнан бир сўзни такрорларди.

Минбарга Абдулла Қултой кутарилди:

- Биродарларим, азизларим! Юртбошимиз Илон Кўримдай матонатли бўлинглар. Қаранг у киши, йўқ-йўқ, у киши эмас, у киши эмас. У худо индамаяпдилар. Ҳолбуки, энг аввало у Худо гапиришга хақлилар. Жанжалга хожат йўқ, токатли бўлинглар, Хой Миршаббоши Ўлатжон ака, қаёққа қараяпсиз, бақираётганларнинг – террористларнинг жойини кўрсатмайсизми?! Менинг она халқим! Келинглар инсофу иймон Билан гаплашайлик. Букун Кўзи қисиқлар бостириб келаётган экан, балки эртага Кўк кўзлар бостириб келади. Букун дарвозаларни Илон Кўрим – Худомиз билан мен очсам, балки, эртага сиз очарсиз. Сабрли булинг! Подшомиз, худомиз – Илон Кўримнинг кузларини каранг – кисик кузлар. Менинг кузларимга каранг кисикдир,бас, шундай экан, дарвозаларни бизнинг очишга маънавий хаккимиз бор.

Халкнинг токати битди, жазавага тушди:

- Бас энди, биз очамиз, биз хам бир яйрайлик. Майли биринчи катта дарвозани Илон Кўрим – Худомиз очсинлар, колганини биз очамиз. Қисиқ кўзлар бизга ҳам амал берсин.
- Биз деганинг кимлар,--ғазабланди, Таъма Итдин.—Ахир биз деган миллион-миллионга дарвозалар камлик қилади. Эҳ ҳаммангни сўйиб сотсам бўларкан. Юракларинг бўлмаса хам соғлом жойларингни, ўпка, жигарингни, кўзларингни сотсам бўларкан. Тилингни кессам бўларкан, сен сассик халкнинг. Биз дема, мен очаман де!
- Мен очаман, - деди оломондан бири.
- Мен очаман! - деди бошкаси
- Мен очаман!
- Сен эмас мен очаман!
- Йўқ, сен эмас мен очаман!
- Хеч биринг эмас, мен очаман!

Халқ бир-бирига ташланди:

- Сен эмас мен очаман!

Таъма Итдин сўзидан кейин халқ жунбушга келди. Бир-бирини муштларди. Бир пайт минбарда Илон Кўрим пайдо бўлди, хамма тинчиди, колди. Кимнингдир кўли синган, кимнингдир оёғи синган, кимнингдир кўзидан қон окарди. Кимнингдир бурнидан қон кетарди. Бирок хамма жим эди. Илон Кўримни кўрдими хамма қалтирарди.

- Биродарлар! Қисиқ кўзлар ҳам ўзимизга ўхшаган одамлар. Манна менинг хам кўзим қисик. Бас, шундай экан, бостириб келяпди демасдан, қучоқ очиб, нону туз билан кутиб олишимиз даркор. Барча дарвозани ўзим очаман, ўзим нону туз билан кутиб оламан.
- Офарин! Қуллуқ! -деб ҳайқирган оломон Илон Кўримни олқишларди.

Шу пайт оломон овозини дахшатли наъра босиб кетди. Бу арслон наърасидек овоз Шоир Шўрликнинг овози эди.

- Сотқинлар! Ғаддорлар! Сотқин қавм! Соткин Сарбон!
- Бу жинни, - деди Илон Кўрим.
- Бу жинни, - маъқуллади оломон.

Бироқ кейин маълум бўлишича хабар ёлғон бўлиб чиқди. Қисиқ кўзлар бостириб келмадилар. Муҳаммад Малай Ялавоч билан Абдулла Қултой бу воқеани бошқача талқин қилдилар. қавм уларга қўшилди.

Муҳаммад Малай Ялавоч ёзди: «Ёв бостириб келмоқчи бўлди, буюк Сарбонимиз халқни бошлаб майдонга чиқдилар. Жасоратини кўрган душман бостириб келишга журъат қилмади. Шарманда бўлиши тайин эди. Душман канчалик қудратли бўлмасин, Юртбошимизга бас кела олмаслиги амин бўлди».

Абдулла Қултой ёзди: «Биз Илон Кўрим – Худомиз жасорати билан улуғ ғалабани қўлга киритдик. Халк унга эргашди. Илон Кўрим халқсиз хам, бир ўзи ғанимни ғорат қила олишини бутун Дунё билади. Шу туфайли биз осуда яшаяпмиз. Менинг таклифим шулки, Илон Кўрим бир йўла ўн маротаба кахрамонликка лойик».

Абдулла Қултой билан Муҳаммад Малай Ялавоч нинг гапларини Эл маъқуллади. Абдулла Қултой ташаббуси билан халк Илон Кўримни ўн карра қахрамон деб эълон қилди. Илон Кўрим кўкрагига Яна ўнта тилло тақинчок осилди.

Шоир Шўрликнинг қавмдан бутунлай кўнгли қолди. Нега шу халқнинг кўчага чиққанига ишондим. Ўз озодлиги учун курашмаган Эл Юрт- Ватан озодлиги учун курашармиди. Жиннишох даврини эслади. Бир жинни бир умр подшолик қилди. Унинг хар бир шаҳарда, ҳар бир қишлоқда хайкали бор эди. Эл уйқудан уйғонганидек ҳайкал қошига келар, салом берар, сажда қиларди. Бу амални бажармаганлар айғоқчилар тамонидан аниқланар, зиндонга ташланарди, ўлдириларди. қавм бир-бирини назорат қилар, бир кун саждага келмаган айғоқчилар идорасига дархол билдириларди. Бир-бирини ёмон кўрган Эл баъзан саждага келса хам, келмади деб кўпчиликни қамоққа олдирарди. Жиннишох истаган пайтда, ёзми, қишми бутун мамлакат ахлини Чулу Каххор деган сахрога тўплатарди. Милён-милён оломон аввало подшога – Жиннишохга сажда қиларди, уни Худо деб макташарди. Худони яқиндан кўрганликларини айтишиб, бу кунлар биз учун байрам деб ялтокланишарди. Жиннишох эса хар хил буйруқлар
беради.

- Қўйларим гиёҳлардан, хашаклардан тўйиб-тўйиб енглар,-- дерди.

Халойиқ ўт ўланга, янтоққа, неки тўғри келса, оғиз солар чайнай бошларди.

- Эшакларим, хангранглар!

Ўт Ўлан чайнаётган халойиқ бирданига ханграй бошларди. Ханграшлар Жиннишохнинг жонига теккунча давом этарди.

- Итларим суяк чайнанг!

Саҳрога верталётларда суяк сочиларди. Хамма суяк чайнай бошларди. Жиннишоҳ мазза килиб тамоша қиларди. Фукароларим менга нихоятда содиқ, деб қувонарди, Жиннишох.

- Итларим хуринглар!

Халойик ит булиб ҳура бошларди. Жиннишохнинг энг севган овози—итнинг овози эди. Шу туфайли мазза килиб эшитарди. Оломон тинимсиз ҳурарди. Баъзан бу маросим бир неча кун давом этарди. Ит булиб. ҳуравериб, ҳуришга ўрганиб қолган оломон уйларига қайтгач хам ҳуришни канда килмас, хатто ухлаб ётса хам баъзан ҳуриб-хуриб қўярди. Мамлакатда кеча кундуз ит овозлари эшитилиб турарди. Четдан келган одам мамлакатни ит босиб кетган деб ўйларди. Аҳвол шу даражага етдики, хомиладор аёл ичидаги боласининг ҳурганини эшитиб, қўркканидан туғиб юборган онадан тўғилган гўдак ҳуриб туғиларди.

(Давоми - http://harakat.net/actual/?id=193)