Кундалик хабарлар - 09 August 2022
- 17:43Ташқа Меҳнат Миграцияси Агентлиги ўзбекистонликлардан зиддиятли ҳудудларга бормасликни сўрабди. Кўрамиз, бизда нима бўлади?
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси ватандошларни Украинага урушга жалб қилаётгани тўғрисида турли хабар ва видеолар тарқалмоқда. Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўрабди. Жиноят кодекси 154-1-моддасида чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш у...
- 22:09Расул Кушербаев: “Конституциявий суд пассив бўлгани учун ҳам фуқаролар қонунлар ишлашига ишонишмайди”
Депутат Расул Кушербаев Конституциянинг 30-моддасига киритилаётган ўзгаришлар, яъни шахснинг ўзига тааллуқли ҳужжатлар ва маълумотларга оид ҳуқуқлари аниқ белгилаб қўйилаётганини ижобий баҳолади. Бироқ унинг фикрича, мамлакат бош қонунига муносабат ўзгармаса, ундаги нормаларнинг ижроси таъминланмаса, киритилаётган ўзгаришдан ҳеч қандай наф бўлмайди. Мана нималар ўзгариши ҳақида ёзмоқда шу буюк Расул Кушербаев: Конституциянинг 30-моддаси ўзгартиришга қанчалик муҳтож-муҳтожмаслиги ҳақида бир...
- 17:38Марказий Банк бизнес кайфияти шарҳини эълон қилди, чунки, иш сўраб келувчилар кўпайибди
Таҳлиллар бизнес муҳити бирмунча яхшиланганини кўрсатмоқда. Тўлиқ фаолият юрита олмаган тадбиркорларнинг муаммоси ёқилғи қимматлиги ва хомашё етишмовчилиги бўлибди. Марказий Банк 2022 йил II чораги бўйича бизнес кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда бир қанча аҳамиятли жиҳатни кўриш мумкин. Бошқаларнинг фикрига кўра, республикада 2022 йилнинг II чорагида тадбиркорлик шароитлари ўтган чоракка нисбатан бирмунча яхшиланди. Бунда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлар...
- 15:04“Толибон” яна Ўзбекистон ва Тожикистондан олиб қочилган вертолётларни қайтаришни сўрагани ҳақида
Афғонистон муваққат ҳукумати Мудофаа Вазирлиги яна Ўзбекистон ва Тожикистонга вертолётни қайтариш талаби билан мурожаат қилибди. Tolonews нашри хабарига кўра, муваққат ҳукумат мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаҳим Иноятуллоҳ Кобул ўғирлаб кетилган вертолётларни тез орада қабул қилиб олишини айтибди. У вертолётлар афғон халқининг мулки эканлигини таъкидлабди. Айни пайтда, айрим афғон таҳлилчиларининг фикрича, Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагани учун...
- 20:16Леонид Кучма Россиянинг босқини ва Владимир Путиннинг режалари, ядро уруши эҳтимоли ҳақида
Украинанинг иккинчи президенти Леонид Кучма уруш бошланганида Киевдаги уйида эди ва шу вақт давомида ҳеч қаерга кетмади. Ҳозир ҳам айнан шу аҳволда экан. У узоқ вақт давомида Минскдаги музокараларда Украина делегацияси раҳбари бўлган. Демак ундан бошқа ҳеч ким Россия расмийларининг урушдаги кайфияти ва амбициялари ҳақида яхшироқ билмайди. Бугун Леонид Кучма рус қўшинлари ва фашистларнинг бостириб кириши ўртасидаги ўхшашликларни очиқчасига айтмоқда. Шунингдек, 2003 йилда Тузладаги можародан бери...
- 23:33Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Антонио Гутерриш дунёни ядро қуролидан бутунлай воз кечишга чақирибди ва шунақа лойиҳага чиқарибди
БМТ Бош Котиби Антонио Гутерриш яна бир бор дунёни ядровий қуролдан воз кечишга чақирди. БМТ бош котиби 12 йил ичида биринчи марта Хиросимадаги атом бомбаси қурбонлари хотирасига бағишланган маросимга ташриф буюрган эди. БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш 6 август, шанба куни Хиросима ядровий бомбардимон қилинганининг 77 йиллиги муносабати билан Японияда нутқ сўзлаб, дунёни яна бир бор ядро қуролидан бутунлай воз кечишга чақирди. “Жиддий ядровий тусга эга инқироз тез суръатлар билан тарқалмоқда ...
- 18:09Юсуф Жума: Ўзбекистонда Кремль тузган қўнғирчоқ пирсиёнлар давлати террорчи Хитойнинг Уйғуристондаги уйғурлар қирғинини - геносидини яна қўллаб чиқди!
(4 август кунги қорамалардан) Пирсиён В.Норов бошқараётган ТИВ Тайван баҳонасида Хитой яхлитлигини қўллаб, ёғийга ялтоқланди. Уйғуристон ҳеч қачон Хитой бўлмаган, Хитой бўлиб қолмайди ҳам… Она Туркистон эди, она Туркстон бўлади. Она Турон эди, она Турон бўлади… Балки пирсиён В.Норовнинг хабари йўқдир - ярим Украинани ўрис вайрон этганидан, бу сотқин Украина яхлитлиги тўғрисида бир сўз демади. М.О. яхлитлигидан сўз очмайди. Қани Туркистон.қани Турон?! Қани Турон яхлитлиги?!&hellip...
- 18:08Танзила Норбоева: "Мақсадимиз кимнидир жазолаш эмас, балки зўравонликларнинг олдини олиш"
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳимоя ордери талабларини бажармаганлиги учун белгиланган жазо амалда жабрланувчининг ўзига юк бўлмоқда. Чунки жаримани эркакка юклаш жабр кўрган аёлни ҳам жазолаш бўлиши мумкин. Сенат ялпи мажлисида "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"rи қонун кўриб чиқилиб, рад қилинди. Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қайд этишича, тазйиқ ўтказган в...
- 20:30Ўзбекистон бозорларида мош, помидор ва гуруч қимматлашгани қайтадан тўғриланибди
Жорий йилнинг 1–31 июль кунлари давомида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотлари улгуржи нархи ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот эълон қилинибди. Иқтисодий Тараққиёт Вазирлиги хабарига кўра, ушбу давр мобайнида бозорда булғор қалампири (қизил) 11 250 сўмга, банан 5 000 сўмга, апельсин 4 000 сўмга, мандарин ва олма 2 500 сўмга, бақлажон 400 сўмга, картошка (янги ҳосил), сабзи (сариқ, қизил), тарвуз 250 сўмга ҳамда картошка (импорт) 100 сўмга арзонлаганмиш. Шу билан бирга, киви...
- 17:35Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларга оид хабарлар кўпайиб бораётганидан хавотир эканлигини билдирибди
Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларга оид хабарларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди. Билдирилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида ўзаро жанжаллашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш, қўл кўтариш ва бир-бирига тан жароҳати етказиш каби ҳолатлар акс этган видеохабарлар тарқалиб бормоқда. “Айниқса, Самарқанд туманида юзага келган келишмовчилик оқибатида аёллар фарзанди кўз олдида эркаклар томонидан дўппосланиши тасвири...