Кундалик хабарлар - 02 January 2021
- 22:31Жорийдаги йилнинг 1 январидан бир қатор фаолият турлари учун лицензия олиш тартиби йўқ қилингани ҳақида
Президент фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби бекор қилингани ва фармацевтика соҳасида (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно): - тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш; - тиббиёт буюмларини тайёрлаш; - тиббиёт буюмларини улгуржи реализация қилиш; - доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш каби фаолият турлари учун лицензия олиш тартиби бекор бўлди. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализац...
- 22:08Покистон ва Ўзбекистон ўртасида янги иқтисодий йўлак – темирйўл қурилармиш, аммо аввал Афғонистондан рухсат олинармиш!
Мамлакатимизни Афғонистон орқали Покистонга боғлайдиган темирйўл қурилиши лойиҳаси расман Покистон тарафидан имзолангани, аммо кейинги қадамлар ҳали номаълумлиги эълон қилинди. Покистон Бош Вазири Имрон Хон икки мамлакат - Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Транс-афғон темирйўл қурилиши лойиҳасини тасдиқлагани ва лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари томонидан 4,8 миллиард доллар жалб этилиши кутилаётганини Туркиянинг Анадўлу агентлиги эълон қилибди. Покистон Бош Вазиринин...
- 20:01Нимага Хитой режими коронавирус пандемияси COVID-19 ҳақида кераксиз мақолалар чиқаришни тақиқлаганди?
Бу ва бу каби саволлар кўп вақтдан бери яшашни давом эттирмоқда. Ҳа, айнан 2020 йилдан аввалги ойларда Хитойнинг баъзи туманларида бўлаётган воқеалар яширинча ўрганилишга бошланган эди. Мана орадан жуда кўп вақт ўтди, аммо ҳалигача бу воқеалар ҳақида очиқча хабар бериш йўллари берклигича қолмоқда. Ҳозир шу кунларда бу воқеалар атрофида турли яширин йўллар билан олинган фикрлар эълон қилиш давом этмоқда. АҚШнинг Associated Press агентлиги билдиришича, ҳамма нарса Хитой раҳбариятининг, аниқроғи, ...
- 17:25Мустақил оммавий ахборот воситалари Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда машиналар ҳаракати чекланаётганини билдирдилар
Ички Ишлар Вазирлигининг ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл ёпиб қўйилгани тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот тақдим этди. У ерда қайд этилишича, мамлакатнинг барча ҳудудларидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига фуқаролар узлуксиз равишда ташриф буюрмоқда эмиш. “Бугун, 2 январ куни, соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканл...
- 08:16Юсуф Жума: “Ўзбекистон жиннихона'' номли нарсамни нечун қайта эълон этишга тўғри келди?!
Тағин Кремлнинг Ўзбекистон давлати аталган колхози идорачасининг Ўзбекистондан қанча қарзи борлиги тўғрисида. Шавкат Мирзиёевнинг ёлғон хабар тарқатганларни жазолаш ҳақидаги қарори - элнинг оғзига урилган қулфдир! Қарор тўғри ишласа - дунёнинг энг биринчи ёлғончиси Шавкат Мирзиёев жазоланиши шарт. Бироқ бу қарор тўғригўйларни жазолаш учун чиқартирилди. Улуғ Обид Асомовни, Тўғригўй Васила Иноятовани ўлдирган, Хоразмлик журналист онани яланғоч этиб калтаклатган, ўз ҳаққини талаб қилиб келаёт...
- 18:37“Бирлик” Партияси ва “ҲАРАКАТ” Агентлиги: Ҳурматли ўқувчиларимизга янги йил табриги ва самимий қутловларимиз
Мана бугун 4-чи кун, хабарларимизда узулиш бўлди. Бунинг сабаби жуда оддий – 29 декабрдан бошлаб, ҳамма нарсани тўхтатдик. Аслида, мақсадимиз – ўша кундан бошлаб ҳаракатлар беришни бошлаш эди, бошладик ҳам. 2020 йил тарихимизнинг энг маъшум йили бўлди. Аммо, ҳаётимиз тўхтагани йўқ. Ҳаёт давом этмоқда. Мана бугун ЯНГИ ҳаракатлар ҳақида хабарлар беришни бошладик. Шавкат Мирзиёнинг ҳокимияти 4 йилдан бери ҳамма нарсани зўр қилиб кўрсатиш билан машғул бўлди. Аммо, минг афсуски ҳеч қанд...
- 15:28Марказий Банк масхарабозликларини тўхтовсиз давом эттирмоқда: Долларнинг курси эртага 29 декабрда 3,15 сўмга ортармиш!
Марказий Банк 2020 йил 29 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 10476,92 сўм (10473,77 сўм) 1 ЕВРО – 12786,03 (12835,61) 1 Жанубий Корея вони – ? (?) 1 Хитой юани – 1601,78 ...
- 19:16Офарин Kun.uz: “Бирлик” фаоллари ва асосчиларини ҳам эслабсиз!
Бугун машҳур Kun.uz Интернет нашрига кириб, биз “Бирлик”чилар учун муҳим бўлган инсонларнинг расмларини кўриб роса хурсанд бўлдик. Бу расмлар – “O‘zbek xalqining 2020-yildagi yo‘qotishlari” сарлавҳали саҳифада берилган. Мана ўша саҳифадаги бир неча исм. Уларнинг 2 нафари биз учун жуда қимматли, булар – “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчилари бўлишган, айнан шу равишда оламдан ўтишган. - Машҳур ёзувчимиз Ойбекнинг ўғли бўлган бу киши, я...
- 15:22Тошкент бозорларидa 45 минг сўмлик музлатилган гўшт - муҳокамаларга сабаб бўлди. Улар қанчалик тўғри?
Ҳамма гап шундаки, шу кунларда Тошкент бозорларида арзонлаштирилган ярмаркаларда гўшт 45 минг сўмдан сотилаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга йўл очиб бергани маҳаллий оммавий ахборот воситаларида айтилмоқда. Масалан, айрим харидорлар бу – оддий, одатдаги гўшт, фақат 40 фоизи суяк эканини айтишмоқда эмиш. Айримлар эса, унинг одатдаги гўштдан мазаси фарқ қилиши ҳақида ёзишмоқда. Ижтимоий тармоқларда турли тахминлар ҳам кўп. Кимдир бу музлатилган гўшт Беларусдан келтирилганини айтган...
- 23:19Сенсация: Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё 2021 йил учун мамлакат бюджетини тасдиқлабди
Бугун 2021 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети тўғрисидаги қонун президент Шавкат Мирзиё тарафидан имзолангани хабар қилинди. Қизиғи шундаки, бу қонун билан 2021 йил учун давлат бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланганмиш. Шу қонунга кўра, қуйидаги рақамлар тасдиқланибди: - 2021 йил учун қуйидаги айрим тўлов ставкалари тасдиқланди: - мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўлови...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения Читать дальше...Бойхонов Охунжон
Добавить сведения Читать дальше...