Кундалик хабарлар - 07 August 2021
- 21:19Жузжон вилояти “Толибон” назорати остига ўтдими? Нимага?
Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти тўлалигича толиблар назоратига ўтганмиш? Шунга ишонасизми? Ҳа, ишонамиз, чунки, бу ҳақда Жузжон губернатори ўринбосари Абдул Қодир Малийга таяниб Pajhwok Afgan News хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат кучлари вилоят маркази Шибирғон шаҳридан 15 километр масофага чекинишга мажбур бўлган. Бунинг устига, агентлик манбасининг хабар қилишича, Жузжон қамоқхонаси бошлиғи полковник Мунаввар Умарий ўлдирилган. Хуллас, шунақа гаплар, шунақа хабарлар! Уларг...
- 16:00Узбекистан – это цирк: Кто эти люди? Стали известны все пять кандидатов в президенты Узбекистана
Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Стали известны все пять кандидатов в президенты Узбекистана. Напомним, что на выборы своих кандидатов могут выдвигать только официально зарегистрированные политический партии и все они уже представили своих фаворитов, сообщает корреспондент Podrobno.uz. Выборы президента Узбекистана пройдут 24 октября этого года. Президентом может быть избран гражданин Узбекистана не моложе тридцати пяти лет, свободно владеющий государственным языком, постоянно прожи...
- 14:48Ўзбекистонда Бош Вазир Абдулла Арип ҳам масхарабозлик кийимини кийгани ва президентликка номзод қилиб Шавкат Мирзиёни таклиф қилгани ҳақида
Бугун, 7 август куни Ўзбекистон Либерал-Демократик Партиясининг навбатдан ташқари пленуми бўлибди ва Бош Вазир Абдулла Ариповнинг таклифи билан жорийдаги Президент Шавкат Мирзиё яна президентликка номзод қилиб кўрсатилибди. Унинг пленумдаги сўзларида айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда бутунлай янгича иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маънавий, илмий-маърифий иқлим пайдо бўлганмиш ва шу сабабли Шавкат Мирзиёни яна бир марта президентликка номзод қилиб кўрсатиш таклифи ўртага отилганмиш. У ўз нутқида бунда...
- 22:50Coca-Cola Uzbekistan ширкати 252 млн долларга хусусийлаштирилишга чиқарилибди ва сотилибди
“Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 57,118 фоиз улуши Туркиянинг “Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş.” компаниялар гуруҳига сотилмоқда. Келишув қиймати – 252,28 млн доллар. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ (Компания) устав капиталидаги 57,118 % давлат улушини “Cоcа-Cола İçеcек А.Ş.” (CCI) компаниялар гуруҳига, унга тўлиқлигича қарашли бўлган “CCI International Holland B.V.” шўъба корхонаси орқали 252,...
- 20:39Жуда қизиқ: “Толибон” Афғонистондаги вилоятлардан бирининг маркази Заранж шаҳрини эгаллаганини эълон қилди
“Толибон” ҳаракати Афғонистон жануби-ғарбидаги Нимрўз вилояти маркази – Заранж шаҳрини эгаллаганини эълон қилди. Таъкидланишича, Заранж 2016 йилдан бери толиблар эгаллаган илк вилоят маркази ҳисобланар экан. “Бугун эрталаб Заранждаги вилоят губернатори қароргоҳи, полиция биноси ва бошқа кўплаб объектлар мужоҳидлар қўлига ўтди. Қолган ҳудудлар ҳам тозаланмоқда”, деб хабар берибди толиблар вакили Қори Юсуф Аҳмадий. Бунинг исботи сифатида шаҳар маъмурияти биноси олдида тушган суратларини эълон қ...
- 18:41Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мажлиси бўлди, қўшма баёнот имзоланди ва эълон қилинди
Президентлар Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан бири қўшни Афғонистондаги вазиятнинг тезроқ барқарорлашиши эканлигини қайд этишибди. 6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилибди. Қуйидаги раҳбарлар иштирок этишибди: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, Қозоғистон Пре...
- 14:34Ўзбекистондан ўрик экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 6,5 баробарга камайгани ҳақида
Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида хорижга қиймати 7,7 млн долларга тенг бўлган 8,8 минг тонна ўрик экспорт қилгани ва жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида ўрик асосан Қозоғистон (4 минг тонна), Россия (3,1 минг тонна) ва Қирғизистонга (1,4 минг тонна) экспорт қилингани ҳақида Статистика Қўмитаси хабар тарқатибди. Маълумот учун, 2021 йилга қадар ўрик мевалар орасида энг тез ўсиб бораётган Ўзбекистон экспорт маҳсулоти бўлиб, унинг миқдор кўрсаткичи ҳар йили деярли бир ярим баравар оши...
- 23:46Владимир Зеленский Россия ахир бир кун Қрим борасидаги қарорлари учун пушаймон бўлишини айтибди
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия келажакда Қримга нисбатан амалга оширган ҳаракатлари учун пушаймон бўлишини айтибди ва бунинг учун ҳозирдан тайёргарликларни бошлаш кераклигини урғулабди. “Россия тарихи Қрим борасидаги қадамлари ва қарорлари учун йиғлайди”, дебди у “Дом” телеканалига берган интервьюсида. Унинг айтишича, Қрим украинлар ва россияликлар муносабати ёмонлашишига сабаб бўлган “илк гугурт чўпидир”. У аввалроқ Донбассни Россиянинг бир қисми деб ҳисоблайдиганларни Росси...
- 20:374 август куни Ўзбекистонда 1561 кишида коронавирус ва пневмония аниқланган, 13 нафар ватандошимиз оламдан ўтганди. Кечаги янгиликлар ҳам бор, улар ҳам бизнинг фойдамизга эмас!
Кеча, чоршанба куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ва пневмония ҳолатлари аниқланди. Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар беришича, 951 нафар кишида коронавирус, 559 кишида пневмония қайд этилганмиш. Бу кассаллик юқтирганларнинг 13 нафари кронавирус ва пневмония туфайли оламдан ўтган эмиш. Мана энди Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан Ўзбекистонда бу касаллик Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги тарафидан қанчалик орттириб бораётганини кўраверинг. Аввалги куни 1465 кишида корона...
- 18:43Афғонистон ҳарбийси Абдурашид Дўстим чет элда даволаниб, ўз юртига қайтди
Афғонистон ўзбеклар жамияти етакчиси Абдурашид Дўстим Туркияда даволаниб, ўз мамлакатига қайтгани TOLOnews орқали маълум бўлди. Абдурашид Дўстим жорийдаги йилнинг июнь ойи иккинчи ярмида Афғонистонни тарк этганди. Баъзи оммавий ахборот воситаларини унинг мамлакатдан чиқиб кетгани ҳайрон қолдирди, сабаби шу вақтда турли вилоятларда, шу жумладан ўзбеклар яшайдиган шимолий вилоятларда “Толибон” ҳаракатининг кенг кўламли ҳужумлари бошлаган эди. Шу билан бирга, Афғонистон армиясининг &l...