Кундалик хабарлар - 16 December 2016
- 19:11Сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон карцерга ташланди, демак жазо муддати узайтирилади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони Ижро Этиш Бош бошқармасининг Зарафшондаги колониясида жазо муддатини ўтаётган 62 яшар Муҳаммад Бекжон карцерга ташланган. Бу ҳақда у билан 13 декабрь куни кўришиш учун борган қариндошлари маълум қилишди. Турма ходимлари ҳам Муҳаммад Бекжон билан 10 январга қадар учрашиш мумкин эмаслиги, унинг изоляторга тушганини айтишмоқда. Шу йилнинг ёзида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари билан учрашувда озод қлинишидан умид қилган Муҳаммад Бекжо...
- 08:35Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни давом эттириш қарори олди
Кеча ўтказилган ЕИ саммитидан кейин Германия Канцлери Ангела Маркел Украинада қилаётган ишлари учун Россига қарши 2 йил аввал киритилган санкцияларни яна ярим йилга чўзиш ҳақида сиёсий қарор қабул қилингани, бу қарорни амалга ошириш бўйича техник механизмлар ишлаб чиқарилишини билдирди. Бу сўз ўйинларни тушуниш осон эмас. Кўринишидан сиёсий қарор 2 йидан бери давом этаётган санкцияларнинг автоматик давом этишини таъминламайди, қандайдир техник механизмлар ишлаб чиқарилиши керак. Техник механизм...
01:44Шавкат Мирзиё ҳаракатда: Бир қатор вазирликларга янги раҳбарлар тайинланди, мақсад Ўзбекистонни йўқ қилишми?
Шавкат Мирзиё ҳаракатда: Бир қатор вазирликларга янги раҳбарлар тайинланди, мақсад - Ўзбекистонни йўқ қилишми? Кеча Суннатулла Бекенов мамлакатимизнинг Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди. Қозоқ миллатига мансуб 45 яшар бу одам шу пайтга қадар вазирнинг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб келган. Ўзбекистон Молия вазири, марҳум Ислом Каримнинг эҳтимолий вориси деб келинган Рустам Азим лавозимидан бўшатилд...
23:05Тошкент вилояти ҳокимлигининг маъмурий биноси Тўйтепага кўчирилармиш. Бундай масхарабозликнинг маъноси нима?
Бугун халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашида нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиё Тошкент вилояти ҳокимлигининг маъмурий маркази ва вилоят ҳокимлиги биносининг Ўрта Чирчиқ тумани маркази - Тўйтепа шаҳрига кўчирилиши ҳақида айтди. Шавкат Мирзиёга кўра, бир ой муддат ичида мазкуро тадбир режалари ишлаб чиқилади ва вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа тузилмаларнинг вилоят ташкилотлари биноси Тўйтепага кўчирилади. Тошкент шаҳридан Тўйтепага қадар бўлган ҳудудларда кўп қаватли уйлар ва муассасалар қур...
21:33Ўзбекистон Бош прокурорига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримнинг шу йил 12 августдаги фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Исломжон Эргашхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Марҳум Ислом Карим вилоят ҳокимларининг мансаб суиистеъмолликларидан безор бўлгани боис бўлса керак ҳокимларнинг махсус биринчи ўринбосари лавозимини жорий қилган ва бу мансабларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида суяги қотган одамларга тақсимлаганди...
20:56Бугун Тошкент ва Сирдарё вилояти ҳокимлари тайинланди, эртага Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тайинланади, аммо ҳаётда ҳеч нарса ўзгармайди
Бугун куннинг биринчи ярмида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди ва унда Тошкент вилоятига Шукрулло Бобоев ҳоким этиб тайинланди. Сессия ишида қатнашган Ўзбекимстон Репсубликаси президенти Шавкат Мирзиё янги ҳокимга мутлақо янги мажбуриятлар юклатилиши, ҳоким аввало халқ билан тил топишиши кераклиги хусусида гапирди. Тушдан сўнг халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашида навбатдан ташқари сессия ўтказилиб, унда вилоят ҳоким Ойбек Ашурматов лавозим...
23:17Forbes: Путин самый влиятельный человек мира. «Харакат»: Путин просто подкупил руководство журнала Forbes, самый влиятельный уже Доналд Трамп
Путин в четвертый раз признан самым влиятельным человеком мира по версии Forbes Президент России Владимир Путин в четвертый раз возглавил ежегодный рейтинг самых влиятельных людей мира по версии журнала Forbes. «Российский президент расширил влияние своей страны почти на каждый уголок земного шара. И на родине, и в Сирии, и на президентских выборах в США Путин получает то, что хочет. Не стесненный устоявшимися мировыми нормами, он смог усилить влияние в последние годы», — пиш...
22:50Ўзбекистонимизда шу ҳам хабар: Хотин-қизлар Қўмитаси раиси алмаштирилди, хотин-қизларимиз учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Элмира Баситхановани лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Танзила Норбоевани (расмда) тайинлади. Элмира Баситхоновага Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лавозим тегди - вазир ўринбосари. Айни вақтда Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши раислиги лавозими бўш турибди. Ҳамма биладики, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси қоғоздагина бор нарса. Агар у ҳақиқий бўлса эди, ...
- 21:13Ўзбекистонга Буюк Британия ҳукумати делегацияси келади, разведкагами?
Шу йилнинг 16 декабрь куни Тошкентга Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан бошчилигида мазкур мамлакат делегацияси келади. Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Ташқи ишлар вазирлигида ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган. Алан Дунканни шахсан Шавкат Мирзиё ҳам қабул қилиши айтилган. Британия делегацияси таркибида ишбилармон доиралар,...
20:32Олий Мажлис Абдулла Ариповга 5 йил Ўзбекистон ҳукуматига раҳбарлик қилишни топширди, буёғи нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси Абдулла Ниғматович Ариповни, тўғрироғи, Абдулла Ниғматўғли Орифни, мамлакат бош вазири лавозимига сайлади. Депутатлар ва сенаторлар ўртасидаги овоз бериш якунларига кўра, Абдулла Арипов 11 та қарши ва яна бир неча бетараф овозлар билан мамлакат ҳукумати раҳбари этиб сайланди. Сўнгра янги Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қилди. Ваҳолангки, тескариси бўлиши керак ...