Кундалик хабарлар - 30 January 2017

  • 21:30“Ўзагроэкспортбанк” номли янги банк ташкил этилади, аммо бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди

    Мазкур банк экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилмоқда, деб ёзмоқфда маҳаллий нашрлар. Банкнинг бошланғич устав капитали 10 миллион евро этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари, шу жумладан халқаро молия муассасалари белгиланган...

  • 20:25Шавкат Мирзиё ҳаромий Ислом Каримнинг қабрига гул қўйиб келибди

    Бугунги маҳаллий нашрлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё марҳум Ислом Каримнинг қабрига гул қўйиш ва уни зиёрат қилиш учун Самарқандга сафар қилгани ҳақида ёзди. Ислом Каримнинг таваллуд куни муносабати билан амалга оширилган бу сафар мамлакат бўйлаб оммавий тадбирларга улашиб кетди. Туман ва шаҳар марказларида Ислом Каримнинг хотирасига ош тортилди. ТВ Ислом Каримнинг ҳаёт йўли ҳақидаги махсус ҳужжатли фильмларни намойиш этди. Вақти келади, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳоки ҳам муқаддас тупрр...

  • 19:34Муборак туманига янги ҳоким тайинланди, у ўз вақтида ҳақиқий ҳоким бўлган Ислом Каримнинг мухолифатчиси Мурод Жўраевни эслайдими?

    Ўз даврида Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати ва Ислом Каримнинг ашшадий мухолифи бўлган Мурод Жўраев тарафидан бошқарилган Қашқадарёнинг Муборак туманига янги ҳоким тайинланди. Халқ депутатлари тумани кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ҳоким Панжи Аллақулов лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Ғайрат Жавлиев тайинланди. Сессияда иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев туманнинг иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида ...

  • 18:45Канадада мачитга террористик ҳужум уюштирилди, Ислом дини дунёвийлик/секуляризмни қабул қилмаса, ҳамма мачитлар йўқ қилинади

    Канаданинг АҚШ билан чегарадош Квебек вилояти маркази Квебек шаҳридаги Ислом Маданий Маркази деб аталган мачитга кеча, яъни 29 январь куни ярим кечасига яқин намоз ўқилаётган пайтда, ҳар ҳолда гап витир намози ҳақида кетмоқда, қуролли ҳужум уюштирилиб, 6 мусулмон ўлдирилгани, 8 таси ярадор бўлгани ҳозир бутун дунё ахборот воситалари тарафидан хабар қилинмоқда. “Ҳаракат” бу воқеада ҳеч қандай нооддийлик кўрмади ва ва унга ортиқча эътибор ҳам бермади, бермоқчи ҳам эмас. Чунки, дунё бў...

29 January 2017
  • 16:40Ислом Карим инидан чиқмасди, Шавкат Мирзиё ўша инда ўтиришни истамайди, шекилли, Қорақалпоғистондан кейин Хоразм вилоятига ўтибди

    Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиё мамлакатда ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида кеча Хоразм вилоятига ташриф буюрганини хабар қилдилар. Ёш бола ҳам биладики, Шавкат Мирзиё мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш ҳақида гапиришни бошлади, аммо ҳеч қандай ислоҳотлар дастури эълон қилингани йўқ, ҳеч қандай ислоҳотлар бошлангани йўқ. Шундай экан, янги президент қайси ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига б...

  • 16:10АҚШ ҳуқуқ давлати: Нью-Йорк суди АҚШга киритилмаётган, аммо визаси бор мусулмонларни депортация қилдирмаслик қарори олди

    25 январда АҚШ Президенти Доналд Трамп сайловолди ваъдаларини бажариш йўналишида яна бир қадам қилиб, 7 мусулмон давлатидан келаётган муҳожирларни АҚШга киритмаслик, яъни уларга АҚШга кириш визаси бермаслик ҳақидаги қарорни имзолаган эди. Бу қарорга мувофиқ аввалдан виза олиб бўлганлар ҳам АҚШга киритилмайди. Шу қарор кучга кириши билан Нью-Йорк аэропортида ўша мамлакатлардан келаётган, қўлида АҚШга кириш визаси бўлган бир гуруҳ мусулмон мамлакатга киритилмади. Демак, улар депортация қилиниши к...

  • 08:00“Бирлик” Партиясининг Тошкентдаги йиғилиши - Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг телефон суҳбатидан муҳимдир

    Дунёнинг оммавий ахборот воситалари кеча АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг телефонда гаплашганлари ҳақидаги хабарлар билан тўла. Нимамиш, улар вақти-вақти билан шахсий учрашувлар ўтказиб туришга, ислом терроризмига қарши биргаликда курашишга, Суриядаги урушда ҳамкорлик қилишга, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни тиклашга ва яна бир қатор муаммоларни ҳал этишга келишишганмиш. Ваҳолангки, ростдан ҳам шундай бўлган бўлса ҳам, улар шунчаки оғзаки келушувла...

28 January 2017
  • 22:39Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси ўтди

    Бугун Тошкентда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. 2003 йилда партиянинг Қўқонда ўтказилган қурултойида сайланган 38 кишилик Марказий Кенгаш аъзоларининг баъзилари оламдан ўтди, баъзилари партиядан айрилди, баъзилари турли сабаблар билан бугунги йиғилишга келолмадилар. Бугунги йиғилишда Марказий Кенгаш аъзоларининг катта бир қисми билан бир қаторда партиянинг вилоятлардаги фаоллари ҳам қатнашдилар. 33 кишининг шахсан иштирокида бўлган буг...

  • 12:44Сенсацияларнинг сенсацияси: Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлмоқда

    Шу дақиқаларда Тошкентда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлмоқда. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларидан келган 30 дан кўпроқ кишининг шахсан иштирокида бўлаётган мажлисга ҳозир АҚШда  мажбуран яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат ва касаллиги туфайли Тошкентга келолмаган партия раиси ўринбосари, айни замонда, партиянинг Самарқанд ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғани телефон орқали қатнашмоқдалар. Абдураҳим Пўлат йиғилиш қатнашчиларига му...

27 January 2017
  • 22:39АҚШнинг яҳудий аслли собиқ Давлат Котиби Мадлен Олбрайт ақлдан озиб, ўз мамлакати ҳамма диндорларга очиқлигини ёзибди

    АҚШнинг тарихида биринчи аёл Давлат Котиби бўлган Мадлен Олбрайт ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида ҳозирги Президент Доналд Трампниннг мусулмонлар учун АҚШга келишни чекловчи қарорларини қоралаб, шундай нарсалар ёзибди: “Америка ҳамма диндорлар ва келиб чиқишидан қатъий назар ҳамма одамларга очиқ қолиши керак... Мен мусулмонларга бирдамлик билдириш учун мусулмон сифатида рўйхатга ўтишга ҳам тайёрман.” У насроний сифатида тарбиялангани, кейин аслида яҳудий эканлигини билиб ...