Кундалик хабарлар - 24 August 2022

  • 14:22Владимир Зеленский: Ўт очишни тўхтатиш учун ҳеч қандай шароит йўқ

    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киевнинг позицияси шундан иборатки, “Минск-3” ёки “Минск-5” бўлмайди. “Бу тузоқ, биз давлатимизнинг жанубисиз қоламиз”, дебди Владимир Зеленский немисларнинг DW саволига жавобан. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳозирда Россия бошлаган уруш давомида ўт очишни тўхтатиш учун шароит йўқ. “Қрим платформаси” якунлари ва Мустақиллик кунига бағишланган матбуот анжуманида у 23 август, сешанба куни DW’нинг урушни қишгача ...

  • 03:31Юсуф Жума: ДУНЁ УКРАИНА БЎЛДИ…. УКРАИНАНИНГ ЭНГ УЛУҒ ИККИ ҒАЛАБАСИ… УКРАИНАНИНГ БАЙРОҚЛАРИ…

    Украинанинг энг улуғ биринчи ғалабаси - дунё ҳайиққан, дунёнинг энг биринчи террорчиси бошқараётган, дунёнинг энг биринчи террорчи давлатига қарши мардона кураш бошлаганидир. Бу ЖАСОРАТ ғалабасидир!!! Украинанинг энг улуғ иккинчи ғалабаси - Киевгача келган иркит ўрис террорчиларини юзма - юз жангда синдирди, шармандасини чиқарди. Бу МАРДОНАЛИК ғалабасидир!!! Ўрис террорчиларини бутунлай тор - мор этишда Улуғ Тангри кўмакчи бўлсин! Украинага шарафлар бўлсин!!! Украинанинг шонли етакчисига шараф...

23 August 2022
  • 17:43“План”га тушган йигит ва бир ҳарф учун ўқилган ҳукм: Тошкент туман ИИБ ходимлари ва судялари учун одамлар тақдири икки чақа эканлиги маълум бўлди!

    Айрим терговчи ва судялар шахмат ўйинчисига ўхшайди: одамлар тақдирини истаса оқ, истаса қора катакка суради. Тошкент Вилоятининг Тошкент Туманидаги шундай “ўйинчилар” 20 ёшли йигитни давлат душманига, айбсиз эрни эса айбдорга чиқаришибди. Суд ҳукми ўқилади, жазо тайин. Айбланувчи адолат биносида адолат истаб, атрофга умидвор боқади. Афсуски, у ўзига олдиндан ҳукм чиқарилганини, суд мажлиси ўша ҳукмни расмийлаштириб қўйиш учун ўтказилган спектакл эканини сезмайди, ҳатто. Жиноят Ишлари Бўйи...

  • 14:26Юсуф Жума: НОМУССИЗ КАЪБАГА БОРИБ, ҚАЙТСА НОМУСЛИ БЎЛАДИМИ?!…

    “Сизлар учун Қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари!!!” Улуғ Қуръон. Бақара сураси - 179 оят. (Ш.М.нинг Саудияга бориб, қайтгани тўғрисида ва шеърлар.) Орлига орқатоғ, оқ юздир Тангри, Орсиздан олисдан олисдир Тангри. Барча азизликдан Азиздир Тангри, НОМУС ИЧИДАГИ НОМУСДИР ТАНГРИ!!! 2022 йил, 20 августь. * * * * * Азиз дегани тоза туркча сўз. Юксаклик ва ардоқлик тшунчаларида ва Улуғ Тангрининг отларидан бири. Азиз Тангрининг азиз уйи - Номусдир! Ўзи номусдир! Умрида номусдан...

22 August 2022
  • 21:41Танзила Норбоева АҚШ Конгресси делегациясини ҳам қабул қилибди, катта учрашувдан кейин жуда катта иштирок ҳам этилибди

    Мулоқотда Ўзбекистон - Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинибди. 22 август куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон бўйича кокус"нинг ҳамраиси, конгрессмен Трент Келли Бошчилигидаги АҚШ Конгресси Делегацияси билан учрашибди. Мулоқотда Ўзбекистон - Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинибди. Учрашувда ҳамкорликнинг парламентлараро алоқа...

  • 15:12“Эзгулик” Жамияти раиси судьяларнинг маҳаллий кенгашлар олдида ахборот бериш амалиётини танқид қилибди

    Прокурор далага гўнг ташийди, “началник мелиса” далага дори септиради. Шу нуқтайи назардан қарасак, бу нормал. Лекин дунёвий, ҳуқуқий ва халқаро нормалардан келиб чиқсак, бу жуда кулгили, дейди инсон ҳуқуқлари фаоли Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов баъзи Интерент судьяларнинг Маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида ахборот бериш амалиётини танқид қилди. “Вазиятни ҳисобга олсак, бу – нормал. Чунки давлат ҳокимиятининг бошқа тизимларида ҳам шундай ҳолат кетяпти. Прокурор да...

21 August 2022
  • 19:18В Узбекистан прибыла делегация Конгресса США

    ВАШИНГТОН, 21 августа. /ИА «Дунё»/. Вчера вечером в Узбекистан прибыла делегация Конгресса США для обсуждения текущего состояния и перспектив узбекско-американского сотрудничества, в том числе расширения межпарламентского взаимодействия, сообщает корреспондент ИА «Дунё». По информации Посольства нашей страны в г.Вашингтоне, в состав делегации вошли сопредседатель «Кокуса по Узбекистану» в Конгрессе США, конгрессмен-республиканец из штата Миссисипи Трент Келли...

20 August 2022
  • 13:26Тўра Боболов ва прокурор воқеаси: Ҳоким ҳимоя қилгани айтилаётган шахс коррупционер бўлиб чиқди

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ангор тумани прокурори Сирожиддин Рамазоновни ҳақорат қилгани акс этган аудиоёзув ҳақида хабар берган эдик. Тўра Боболов ҳимоя қилгани айтилаётган ангорлик собиқ амалдорнинг жиноий қилмишларига оид суд ҳукми келиб тушди. Маълум бўлишича, 2022 йил 11 май куни жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори бўлиб ишлаган Азиз Йўлдошевга оид жиноят иши кўрилган. Суд ҳужжатларига кўра, Азиз Йўлдошев директорлик вақтида ма...

19 August 2022
  • 21:09“Анқара Украина томонда” - Ражаб Эрдўған, Владимир Зеленский ва Антониу Гутерриш Эстонияда Лвивда нималарни гаплашди?

    18 август куни Украина ғарбидаги энг хавфсиз вилоятлардан бири бўлиб қолаётган Лвивда катта дипломатик учрашув ўтказилди. Украина президенти Владимир Зеленский Туркия етакчиси Ражаб Эрдўған ва БМТ Бош Котиби Антониу Гутерришни қабул қилди. Уч томонлама учрашувда асосий масала Украина – Россия музокаралари ҳамда Запорижжя АЭС атрофидаги кескинлик бўлди. Сиёсатчиларнинг қўшма матбуот анжуманида Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Анқара Украина томонида бўлишини айтди. Туркия НАТОнинг бошқа аъз...

  • 13:17Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинибди. Шунга ишонадиганлар борми?

    Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинибди. Давлат Статистика Қўмитаси томонидан Ўзбекистон ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2022 йил 17 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлганмиш: - суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм; - қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 90 000 сўм; - картошка (1 кг) ➖ 2000 – 60...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону