Кундалик хабарлар - 21 February 2020

20 February 2020
  • 20:57Кечагина яратилган масхарабозларнинг Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги масхарабозлигини амалда бошлади

    Тошкентлик мухбиримиз хабар қилишича, бугун Адлия Вазирлигида янги яратилган Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги фаолиятининг муҳим вазифа ва функцияларини тарғиб этишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилибди. Нимамиш, бу йиғилишда янги вазир Раҳмат Маматов ва бошқа маъсул шахслар иштирок этишибди ва келажакнинг улкан вазифалари ҳақида лофлар отишибди. Кечагина тузилган вазирликнинг Матбуот Хизмати бир маҳаллар ҳаромий Ислом Карим айтгандек, ҳамма нарса “Во!” эканлигини ...

  • 19:08Анқарада Миллат Кутубхонаси очилди, чет эллик президентлардан фақат Шавкат Мирзиё ўша ерда эди

    Шу дақиқаларда Анқарда Туркия Президент саройи яқинида Миллат Кутубхонасининг очилиш маросими бўлмоқда, дейди Туркиядаги мухбиримиз. Очилиш маросимида Туркия Президенти Ражаб Эрдўған нутқ сўзлагани бу мамлакатнинг ҳамма оммвий ахборот воситаларида, чет элдан келган ягона меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва унинг расмий турмуш ўртоғи Зироатхон бўлганини баъзи оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар. Сал кам ҳамма омавий ахборот воситаларида эълон қилинган расмда ўша кутубхона биносин...

  • 13:28Шавкат Мирзиё хотини билан Туркияда, аммо Туркия ҳамма билан уруш ичида

    Кеча 19 февралда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Туркияга расмий хотини Зироатхон билан келгани, туркиялик ҳамкасби Ражаб Эрдўған билан учрашув ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатган эдик. Бугун у Ражаб Эрдўғаннинг кутубхонаси очилишида ҳам иштирок этишини аввалдан маълум қилганмиз. Кутубхона бугун расман очилса керак, аммо Туркия расмийларининг боши бошқа муаммолар билан банд. Бу муаммоларнинг энг муҳими – Россия тўғридан-тўғри хоинлик қилиб, Туркияни Суриядан ҳам сиқиб чиқариш устида ишлаё...

19 February 2020
  • 22:55Шавкат Мирзиё Анқарада ҳам масхарабозликларини давом эттириб, маҳаллий ҳамкасби Ражаб Эрдўған билан кўришибди

    Туркиядаги мухбиримиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиё Анқарага келгандан кейин, аввал Отатурк мақбарасини зиёрат қилибди, кейин Туркия Президенти Ражаб Эрдўған билан учрашибди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида икки президентнинг учрашуви ва бир-бирларига ёлғондакам мулозаматлари ҳақида хабарчалар тарқатилди. Учрашувдан кейин улар қўшма матбуот конференциясига ўхшаган бир тадбир ўтказишди. Бу хабарга қўйилаётган расм – айнан шу тадбирда олинган ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида т...

  • 21:35Яна масхарабозлик: Ўзбекистонда Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги тузилди, вазир – Раҳмат Маматов

    Яна масхарабозлик: Ўзбекистонда Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги тузилди, вазир – Раҳмат Маматов Тошкентдаги мухбиримиз хабар қилишича, бугун оммвий ахборот воситаларида Президент Шавкат Мирзиёнинг кеча имзолаган Маҳалла ва Оилани Қўллаб-қувватлаш Вазирлиги тузиш ҳақидаги фармони эълон қилинди. Энг қизиғи, кеча қўғирчоқ Олий Мажлиснинг қўғирчоқ қуйи органи – Қонунчилик Палатаси бу фармон билан танишган ва вазирлик лавозимига “Маҳалла” Кенгаши раиси Раҳмат Маматовни (расмда) так...

  • 16:51Жуда қизиқ: Шавкат Мирзиё Анқарага турмуш ўртоғи Зироатхон билан бирга етиб келибди

    Бир неча соат аввал Ўзбекистондаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиё бир ўзи Анқарага кетгани ҳақида хабар бергандилар. Мана энди маълум бўлишича, унинг тумуш ўртоғи Зироатхон қаердадир унга ҳамроҳлик қилишни бошлабди ва улар биргаликда Анқарага етиб келибдилар. Уларни Анқарадаги аэропортда 2-3-чи даражали расмийлар кутиб олибдилар. Асосий жараёнлар тушдан кейин бошланармиш. Масалан, бугуноқ Отатурк мақбарасига сафар қилинармиш, кейин Ражаб Эрдўған ...

  • 16:39“Аҳмадбой иши” ниҳоясига етибди, Аҳмаджон Турсунбоев Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ҳукми билан14 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилинибди

    Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган ва демократиядан узоқ бўлган мавжуд режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, 2018 ва 2019 йиллари икки марта судланган Аҳмаджон Турсунбоевнинг иши 3-чи марта Жиноят Ишлари бўйича Тошкент Вилояти Судида кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, 2020 йил 12 февралда ҳукм ҳам ўқилган экан. Ўша ҳукмга кўра, 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳаққи ҳам бўлмайдиган бу йигит 14 йил 4 ой умумий тартибли колонияда ўти...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону