Кундалик хабарлар - 28 May 2020
- 01:36Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 27 май куни яна 553 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 548 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 43 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Ҳозир биржалар дунёсида шароит ҳар куни ўзгариб турибди. Шу сабабли, 43 кунлик тарихимизни бу ерда ёзишнинг кераги йўқ. Мана, сўнги 5 иш ку...
- 22:10Марказий Осиёча масхарабозлик: Тожикистон коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди
Тожикистонда сўнгги бир кун давомида 158 кишида коронавирус аниқланди ва коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3 424тага етди. Сўнгги бир кунда 158 киши коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда мамлакатдаги коронавирус статистикасини бериб борувчи covid.tj сайтида маълум қилинган. Эндиликда Тожикистон касалланиш ҳолатлари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди. Сўнгги бир сутка давомида қўшни мамлакатда вирус сабаб ўлим ҳолати қайд этилмади. Шундай бўлсада, Тожикистонда коронавирусдан вафот...
- 18:51Юсуф Жума: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга 1001 сўроқ
Улуғ Мирзо Улуғбек ҳазратлари миллатчи бўлганларми?! Жиноятчи чақалоқлар! Элга билдиргилар Битмасликка уриндим роса Бас, ёз! - деди кўкдаги тоза. Жўши - фармон! Эга истаса Тўкилмасми юрак – қон коса?! КИРИШ Шон ҳақида достон Султон Жалолиддин Мирзо сўзи Чингизхон улуғ Жаллолиддин Мирзо тўгрисида: “Отадан дунёда ҳали бундай ўғил туғилмаган! ...у мардликнинг додини берди!!! Нима қилсин – қилмасин, бу улуғ Худонинг ишидир! ...Отага шундай ўғил зарурки - у икки гирдоб - ол...
- 13:28В Китае выявили один случай коронавируса за сутки
За минувшие сутки в Китае был обнаружен один случай заражения коронавирусной инфекций и 28 бессимптомных носителей, сообщает госкомитета по вопросам здравоохранения КНР. Как уточняется, за 24 часа выписаны после выздоровления три человека. При этом летальных случаев зафиксировано не было. Китайские власти заявили о вспышке пневмонии в городе Ухань 31 декабря 2019 года. Возбудителем заболевания является новый тип коронавируса SARS-CoV-2, который вызывает болезнь COVID-19. Позднее, 11 марта,...
- 12:13Шавкат Мирзиё масхарабозликларини давом эттирмоқда: У инвестицион лойиҳага қараб ҳокимларнинг дунёқарашига баҳо берармиш. “Бирлик” Партияси қаерга қарамоқда?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бугун 26 май куни ўтказилган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиё йирик лойиҳалар билан кифояланиб қолмасдан, аҳоли даромадини оширишга қаратилган кичик лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш лозимлиги ҳақида гапириб қолибди. Мана унинг вайсашларидан мисоллар: “Сўнгги уч йилда қиймати 17 миллиард доллар бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилди. Лекин ушбу лойиҳалар иқтисодиётимизг...
- 01:32Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 26 май куни 530 поғона юқорига чиқиб, 24 минг 995 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 42 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Ҳозир биржалар дунёсида шароит ҳар куни ўзгариб турибди. Шу сабабли, 42 кунлик тарихимизни бу ерда ёзишнинг кераги йўқ. Мана, сўнги 5 иш куни...
- 21:54Эксперт Евросиё Иқтисодий Итифоқи ҳақида: Токи Кремль саволларга аниқ жавоб бермас экан, интеграция муваффақиятли амалга ошмайди
Евроосиё Олий Иқтисодий Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида ЕОИИнинг 2025 йилгача бўлган Стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди. Иқтисодчи Баҳодир Эшонов фейсбукдаги саҳифасида бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашган. «Гарчи Стратегияни «умумий тарзда» қабул қилишган эса-да, факт жиҳатидан уни қабул қилиш 2020 йилнинг кузига қолдирилди. Коронавирус пандемияси шароитида бу ҳол у қадар катта таажжуб ҳам келтириб чиқармас эди, агар бир ғалати вазият юзага келмаганида. Илгари ЕОИИни танқи...
- 12:07Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистонимизда мактаб дарсликларини такомиллаштириш бўйича кенг жамоатчилик фикрини олиш тизими йўлга қўйилганмиш. “Бирлик” Партияси нима дейди?
Ҳа, айнан шундай, ҳурматли ўқувчиларимиз. Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари айнан шу аҳмоқона тезисни муҳокама қилиш билан оворалар. Нимамиш, Халқ Таълими Вазирлиги мамлакатимизда чиқаётган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, уларда хато ва камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олиш, давлат буюртмасига асосан тайёрланадиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқл...
- 01:08Ўзбекистонда табиий газ жорийдаги йилнинг биринчи 4 ойлигида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,9 фоиз кам ишлаб чиқарилибди
20020 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқариш ўтган йилнинг айнан шу даврига нисбатан 15,9 фоизга камайиб, 17,25 млрд куб метр бўлибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси хабар тарқатмоқда. Тарқатилган ҳисоботларда айтилишича, апрель ойида газ ишлаб чиқариш ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 6 фоиз ортган, аммо 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоизга камайган. Мана, бечора Ўзбекистонимизнинг аҳволи.
- 21:37Ҳаммаёқда масхарабозлик: Шавкат Мирзиё транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берибди. Аммо, “Бирлик” Партиясининг таклифлари инобатга олиндими?
Бу хабаримизнинг сарлавҳасидаги фикрни тўғри тушуниш учун Шавкат Мирзиёнинг офисидаги қуйидаги хабарни ўқиш керак - president.uz/uz/lists/view/3603. Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу хабарни ўқинг, кейин унинг қандай масхарабозлик эканини муҳокама қиламиз. ШАВКАТ МИРЗИЁНИНГ ОФИСИДА МАСХАРАБОЗЛИК: Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш...