Кундалик хабарлар - 11 July 2020

  • 14:47Жуда қизиқ: С5+1 форматдаги олий даражадаги мулоқот бўйича матбуот учун қўшма баёнот тарқатилибди

    Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари АҚШ Давлат Котиби ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари С5+1 учрашуви муносабати билан махсус баёнот тарқатибдилар. Қўшма баёнотда айтилишича, шу йил 30 июнь куни АҚШ Давлат Котиби ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари С5+1 форматда учрашув ўтказганлари айтилган. Аммо бу баёнот жуда кеч тарқатилаётгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ. У...

  • 01:25Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 10 июлда 369 поғона юқорига сакраб, 26 минг бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки, 9 июлда Dow Jones индекс 361 поғона пастга тушиб, 26 минг 706 бўлганди, кеча 10 июлда эса, 369 поғона юқорига сакраб, 26 мингга чиқди. Амм...

  • 00:44Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Ая-София музейини қайтадан жоме деб эълон қилди, Конституцион Суд буни тасдиқлабди

    Туркия Президенти ва айни замонда ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партияси (АКП) раҳбари бўлган Ражаб Эрдўғон кеча қарор чиқариб, 1934 йили Отатурк тарафидан музей деб эълон қилинган Ая-София мажмуасини қайтадан жоме деб эълон қилди. У Конституцион Суд кеча Ая-Cофия мажмуасининг 1934 йилдан бери музей бўлган жойини жоме деб эълон қилганини эслатиб, шу йил 24 июлда бу ерда намоз қилинишини билдирди. Ҳозирча бу қарорга турли партияларнинг қарорлари турлидир. Кўрамиз, воқеалар қайси йўналишда риво...

10 July 2020
  • 23:21Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри мэри Пак Вон Суннинг шубҳали ўлими ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Жанубий Кореяга ташрифи ҳақида даҳшатли ҳақиқатлар

    Шуҳрат Ғани Жанубий Кореяга боргани ҳақида бизда ҳеч қандай маълумот ҳам тарқатилмаган эди. Аммо бир неча кун аввал, аниқроғи, 5-6 июль кунлари, у ўша ерга боргани ва бир қатор катта ширкатлар билан 200 миллион доллардан кўпроқ ҳажмда иқтисодий келишувлар бўйича ҳужжатлар имзолаганини билиб қолдик. Мана ўша ширкатларнинг номлари: - Фарғона вилоятида ташкил этилган Кореянинг “KIUF” халқаро университети фаолиятини янада кенгайтириш, таълим сифатини ошириш мақсадида қўшимча 25 нафар малакали ...

  • 12:42Сурхондарё ва Жиззахда ноқонуний гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди

    ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг 15 нафар аъзосидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» каналида маълум қилинди. Маълумотларга кўра, гуруҳни ташкил этган шахс Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мавсумий ишлаши давомида экстремистик ва террористик ташкилот тарафдорлари таъсирига тушиб қолган. Кейинроқ Бойсун туманидан борган ўз ватандошларини ҳам бу йўлга даъват қилган. 1986 йил ҳам...

  • 12:17Ҳаммаёқ дабдала: 13 июлдан бошлаб маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

    Республика махсус комиссияси Қарори билан жорий йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида транспорт воситалари ҳаракатига чеклов ўрнатилди. Бугундан автобуслар ҳаракати ҳам вақтинчалик тўхтатилади. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда маълум қилинишича,13 июль душанба кунидан эътиборан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилмоқда. Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг маълум қилишича, кучайтирилган карантин т...

  • 01:24Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 9 июлда 361 поғона пастга тушиб, 25 минг 706 бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Эслатиш керакки,7 июлда Dow Jones индекс 177 поғона юқорига сакраб, 26 минг 067 бўлганди, кеча 9 июлда эса, 361 поғона пастга тушиб, 25 минг 706 бўлди. Амм...

09 July 2020
  • 22:42Жанубий Корея пойтахти Сеул мэри Пак Вон Сун жонсиз ҳолда топилди. У президентликка номзод сифатида кўрилаётганди

    Жанубий Корея пойтахти мэри Пак Вон Сун ғойиб бўлиб қолгач, кун давомида уни қидирган полициячилар унинг жасадини шаҳар шимолидаги ўрмондан топишди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган. Бугун 64 ёшли Пак Вон Суннинг қизи у 5-6 соат олдин йўқолиб қолгани ҳақида хабар қилганди. Унинг сўзларига кўра, отаси уйдан чиқиб кетган ва қайтмаган. Кетишдан олдин у «васиятномага ўхшаш» хат қолдирган, бу эса қизни ташвишга қўйган ва у полицияга мурожаат қилган. «Ассошиэйтед пресс» а...

  • 20:13Kun.uz: Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирус масаласида пойтахт аҳолисига мурожаат қилди. “Ҳаракат” нима дейди?

    Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт аҳолисига мурожаат қилди ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этишга, заруратсиз кўчага чиқмасликка ва онлайн хизматлардан кўпроқ фойдаланишга чақирди. Мурожаатда сўнгги ойлар давомида Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганлиги сабабли оилавий тадбирлар, тўй-ҳашамларнинг ўтказилишига рухсат берилгани, ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолияти қайта йўлга қўйилгани, бироқ кара...

  • 14:29Оқ Уй Хитойни Ҳонгконгни аннексия қилишда айблади ва янги санкциялар жорий этишини маълум қилди

    Оқ Уй матбуот котиби Роберт О'Брайен президент Дональд Трамп Хитойда яратилган TikTok иловасининг АҚШда ишлашини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқаётганлигини тасдиқлади. Президент Дональд Трамп маъмурияти Ҳонгконгдаги вазият сабабли Хитойга қарши янги чоралар тайёрламоқда. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Роберт О'Брайен маълум қилди, деб хабар бермоқда The New York Post. Журналистлар учун ташкил қилинган брифинг чоғида О'Брайен Ҳонгконгдаги вазиятни охирги ўн йилликнинг «асосий воқеаларидан би...