Кундалик хабарлар - 09 September 2009
- 23:43В рейтинговом списке глобальной конкурентоспособности Узбекистан просто отсутствует
Аналитическая группа Всемирного экономического форума составила список из 133 государств мира в рейтинге глобальной конкурентоспособности 2009-2010 (The Global Competitiveness Index 2009-2010), который представлен 8 сентября 2009 г. В первую десятку вошли Швейцария, США, Сингапур, Швеция, Дания, Финляндия, Германия, Япония, Канада и Нидерланды. Постсоветские страны расположились в следующем порядке: Эстония — 35 место (32 место в рейтинге 2008–2009), Азербайджан — 51 (69), Литва — 53 ...
- 22:37Амнистия комиссиясининг аъзолари Мамадали Маҳмуд, Мурод Жўра ва Юсуф Жума кабилар билан учрашишадими?
Ўзбекистоннинг мустақиллиги муносабати билан Олий Мажлис 28 август куни Амнистия эълон қилган эди. Маълумки, бу каби амнистияларни ижро этиш учун махсус комиссия тузилади, комиссияга сенаторлар, Олий Мажлис Омбудсеменининг минтақавий вакиллари ва маҳаллий кенгашларнинг депутатлари киритилади. Комиссия аъзолари маҳбуслар сақланадиган лагерларга бориб, амнистияга тушиши мумкин бўлган маҳбуслар билан сухбатлар ўтказишади, уларнинг тўғри йўлга ўтган-ўт...
21:18Discovery шатлл кемаси Халқаро Фазовий Станциядан айрилди, пайшанба куни ерга қўнади
29 августда АҚШнинг Флорида штатидаги Канавералл космодромидан учирилиб, 31 августда Халқаро Фазовий Станцияга (ХФС) туташтирилган Discovery шатлл фазовий кемаси АҚШ вақти билан кеча (Тошкент вақти билан бугун кечаси тун ярмидан кейин) ХФСдан айрилди ва у ҳозир ерга қайтиш йўлида. 7 кишилик экипажи бор бўлган кема ер сатҳидан 223 мил (тахминан 450 км) баландликда Хитой билан Монголия чегараси устида ХФС айрилди, дейилади Reuters агентлигининг ха...
- 20:35“Эзгулик” жамоатчиликка сиёсий тутқунлар бўйича кичик ҳисоботини тақдим этди
Кеча мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналаридан бирида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида ётган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов, диссидент шоир Юсуф Жума ҳамда журналист Солижон Абдураҳмонов иши бўйича ҳисоботининг тақдимотини ўтказди. Тақдимотга оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва дипломатик корпус вакола...
- 16:07Тошкент шаҳар суди “Эзгулик” раҳбарига нисбатан маъмурий ишни қайта кўрди, натижа ўзгаргани йўқ
3 сентябрь кунги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятга нисбатан ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Краснованинг даъвоси билан очилган маъмурий ишни кўриш тўхтатилгани хусусида айтгандик. Бироқ судья Таълат Турсуновнинг ана шу қарори устидан фуқаро Краснова суд раисига шикоят қилган ва мустақиллик йилларида Васила Иноятнинг Президент Ислом Карим шахсини ҳақорат қилиб...
- 15:42Эрон Қозоғистонда бўладиган Каспий саммитига таклиф қилинмаганидан норози
7 сентябрдаги хабаримизда қозоқларнинг Казинформ агентлигига асосланиб, 11-13 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг Каспий бўйидаги Оқтау шаҳрида Озорбайжон, Россия, Туркманистон ва Қозоғистон раҳабарларининг норасмий саммити бўлишини билдиргандик ва Ўзбекистон раҳабари ҳам бу каби саммитларда иштирок этишга ҳаракат қилиши ва Ўзбекистоннинг манфаатларига тўғри келдаган лойиҳаларни олдинга суришга интилиши маu...
- 15:06ЕХҲТ мулозими Янез Ленарчич фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Сўнгги 10 йилда Ўзбекистонга илк марта келган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси директори Янез Ленарчич кеча фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Пойтахтнинг муҳташам отелларидан бирида ўтган учрашувга “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, Ноҳукумат-нотижорат ташкилотлар Ассосиацияси раис Рифат Сарбаев, Тезкор Акс...
- 14:47Яна 59 нафар ватандошимиз Каримов режими билан хайрлашмоқчи
59 нафар ўзбекистонлик Новосибирскга доимий яшаш ва ишлаш учун кўчиб бориш мақсадида Новосибирск меҳнат ва бандлик департаментига ариза берди, деб маълумот тарқатди шу департаментнинг ахборот маркази (қаранг: http://sibkray.ru/news/2009-9-9/4839/). Минг афсуски, режимбоши раҳбалигидаги Ўзбекистондан қочиш давом этмоқда, дейди мухбиримиз. Чунки, сохта статистик маълумотларга кўра, ҳаётимиз зўр, аммо реал иқтисодий аҳвол кундан кунга ...
- 14:23Боксчиларимиз жаҳон чемпиони унвони учун курашни давом эттирмоқда
Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон биринчилигида мусобақаларининг 1/8 финал босқичи бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси бу босқичга қуйидаги боксчилар билан етиб борди: Туляшбой Дониёров (52-54 кг), Ботиржон Махмудов (65 -69 кг), Эльшод Расулов (76 – 81 кг), Санжарбек Раҳмонов (61-64 кг), Аббос Атоев (70-75 кг), Рамзижон Аҳмедов (82-91 кг), Шаҳриёр Исоқов (49-51 кг) и Баҳодиржон Султонов (55-57 кг). Жа...
- 14:11АҚШ элчилиги мулозими Ҳолли Томас самарқандлик “Эзгулик”чилар билан учрашди
Кеча “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг апелляция маҳкамасида иштирок этиш учун Самарқандга келган АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги иккинчи котиби Ҳолли Томас самарқандлик “Эзгулик”чилар билан учрашди. Дўстона кайфиятда ўтган учрашув мавзуидан вилоятдаги ижтимоий-сиёсий вазият, инсон ҳуқуқлари аҳволи, хусусан, диний эркинликлар ва болалар меҳнати масалалари ўрин олди. Жамиятнинг Самарқанд вилояти бўлими раиси Мажид &...