Кундалик хабарлар - 01 November 2020

  • 21:32Наманганнинг Жомашўй шаҳарчасидаги канализация муаммоси ҳақида: Масала қачон ечим топиши номаълумлигича қолмоқда, бу кетишда қолаверади

    Мавжуд тузумнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги Жомашўй шаҳарчасида 56 та кўп қаватли уй ва 16 та ижтимоий соҳа объектида марказлашган канализация тизими мавжуд эмас. Муаммони ҳал этиш масаласи президентнинг 2019 йил 28-02-2019 ва 01-03-2019 кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида кўтарилган эди. Шавкат Мирзиёнинг ўша ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 6-бандига кўра, Инвест...

  • 21:14АҚШда вақт 1 соатга орқага олинди

    Бугун АҚШнинг 5 та штатида вақт 1 соатга орқага олинди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги фарқ 9 соатдан 10 соатга чиқарилди.

  • 17:37Гуржистонда, яъни Грузияда мамлакат парламентига янги сайловлар ўтказилди. Натижа қанақа?

    Кеча, 31 октябрда бу мамлакатда янги парламент сайловлари ўтказилди. Сайлов Комиссияси маълумотларида айтилишича, ҳукмрон партия лидери - Бидзина Иванишвили дастлабки расмий натижалар эълон қилинишини кутиб ўтирмай, партия тарафдорларини ғалаба билан табриклашга тушиб кетгани жуда қизиқ. Чунки, бу партия 48 фоиз овози олгани айтилмоқда. Собиқ президент Михаил Саакашвили тузган “Ягона миллий ҳаракат” 27 фоизи овоз олгани ва бу партия 2-чи ўринда қолгани ҳам мадҳ этилмоқда. Парламен...

  • 16:29Ўзбекистонда янги ой бошланди, аммо қайси тақимда?

    Бугун ноябрь ойининг биринчи куни. Қандай гўзал ва келажакка янгича соя солади. Буни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Масалан, бугун Қашқадарё вилояти ташкил топган кун. Офтобдан олдин уйғонишнинг файзи бор. Субҳи содиқнинг мунаввар дамларида бутун оламда тозалик миллатларнинг қалбига кирган. Мана бугун - атрофни бир кузатиб кўринг, тегрангизда гирён ураётган саволларга жавоб топмоққа интиласиз. Биз киммиз ўзи? Яшаш нима? Биз ўз зиммамиздаги вазифани қанчалик адо эта олаяпмиз? Бу сўровлар жавоб...

31 October 2020
  • 16:02Трамп сократил отставание от Байдена за несколько дней до выборов

    Президент США Дональд Трамп сократил отставание от своего соперника по президентской гонке Джо Байдена на два процентных пункта. Об этом сообщает Fox News, ссылаясь на данные опроса. Опрос проводился 27-29 октября. Согласно его данным, Трампа поддерживают 44% процента опрошенных, а Байдена - 52%. Еще по 2% респондентов поддерживают стороннего кандидата и затрудняются ответить. Отмечается, что предпочтение Трампу отдают белые мужчины, сельские избиратели и белые евангельские христиане. Байден ...

  • 15:30Замонавий масхарабозлик: Мактабгача Таълим Вазирлиги тарбиячилар сифатсиз кўмирдан брикет тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдиргани ҳақида

    Мактабгача Таълим Вазирлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар мавзусига бағишланган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Шодиёр Маматқулов тарбиячилар сифатсиз кўмирдан брикет тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларига муносабат билдириб, қуйидагиларни айтибди: “Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасида бўлган. Ушбу муассасага 11 тонна кўмир келтирилган. Ана шу кўмирнинг 400-500 килограми майдаланган, сифатсиз кўмир...

  • 01:27АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 30 октябрда 26 минг 658 бўлганди, аммо кеча 158 поғона пастга тушиб, 26 минг 602 бўлди

    Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди. Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражаг...

30 October 2020
  • 23:17Ҳаммаёқ масхарабозлик: Янгийўл туманида женьшень ўсимлиги етиштирилиб, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарилармиш

    Тошкент вилояти Янгийўл туманида Жанубий Кореянинг "K-GINSENG PHARMACY" хорижий корхонаси томонидан қиймати 6 миллион долларга тенг бўлган женьшень доривор ўсимлигини лаборатория шароитида қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқдамиш. Бунинг натижасида йилига 2 миллион долларлик 150 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилармиш, лойиҳа бўйича 20 та иш ўрни яратилармиш. Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, маҳсулотнинг 50 фоизи Европа ва Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинармиш, шу билан б...

  • 19:23Ўзбек аслли россиялик миллиардер Алишер Усмонов Сардинияга 500 минг евро хайрия қилгани ҳақида

    USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Италиянинг Сардиния регионига 500 минг евро ажратгани ҳақида Tiscali нашрига асосланиб, миллиардернинг Сардиния Президенти Кристиан Солинасга йўллаган мактубида айтилмоқда. “Менинг ҳиссам – Сардинияда пандемиядан жабрланганлар ва унга қарши курашаётганлар учун қилишим мумкин бўлган энг кичик ёрдамдан иборат. Сардиния ҳукуматига бу ишда ёрдам бериш учун чин кўнгилдан 500 минг евро тақдим этмоқдаман. Бу пулларни в...

  • 14:33Шавкат Мирзиё Сеул шаҳрида Шимолий Иқтисодий Ҳамкорликнинг Иккинчи халқаро форумида онлайн режимда иштирок этгани ҳақида

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий Иқтисодий Ҳамкорликнинг Иккинчи халқаро форумида иштирок этибди ва ҳатто нутқ сўзлабди. Ушбу маросим Президент Мун Чже Ин ташаббуси билан ўтказилган бўлиб, бу гал унинг ишида Қозоғистон, Туркманистон ва Мўғулистон етакчилари ҳам иштирок этишибди. Хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё ўз нутқида жаҳондаги мушкул вазият ва глобал инқироз ...